Маълумотларга кўра, ҳар йили Ўзбекистонда ўн миллион тоннага яқин мева-сабзавот етиштирилади. Бу маҳсулотларнинг каттагина қисми Қозоғистон ва Россияга сотилар эди. Бироқ бу йил экспортнинг чекланиши натижасида ўзбек фермери бу давлатларга маҳсулот чиқара олмаяпти ва бундан каттагина иқтисодий зиён тортаётир.
Ўзбекистон ҳукуматига қарашли “ЎзА” агентлиги 31 июл куни мамлакат озиқ-овқат бозорини барқарор таъминлаш чоралари кўрилаётгани тўғрисида хабар берган эди.
“Аҳолининг гўшт ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида уларни Ўзбекистондан ташқарига чиқариш таъқиқланди..., бундай чоралар аҳоли фаровонлигини оширишга хизмат қилади”,- деб ёзганди “ЎзА”.
Ўзбекистон ҳукумати кўрган бундай чоралар оқибатида ички бозорда мева-сабзовот ва полиз экинлари нархи кескин тушгани ҳақида хабарлар бор. Бироқ мамлакатдаги арзончилик деҳқонларни иқтисодий зиён тортиши ҳисобига амалга оширилмоқда, деб ҳисоблайди тошкентлик таҳлилчи Тошпўлат Йўлдошев.
“Чунки улар нархни ҳисобга олиб маҳсулот етиштирган. Бозорга келса, маҳсулот кўп ва нархлар тушиб кетади. Натижада улар ўзлари мўлжаллаган фойдани ола олмайди. Буларнинг ҳаммаси қишлоқ хўжалиги тизимига болта билан ургандай зарар келтиряпти. Бунинг оқибатлари жуда ëмон бўлади. Чунки деҳқонлар бозор учун экинларни камайтирадиган бўлса, келаси йилга бориб барибир нарх-наво қаттиқ ошиб кетиши мумкин”,- деди Т.Йўлдошев.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳукумати томонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини чеклаш қўшни давлатларда мева-сабзавот ва полиз экинлари нархларин бир қадар кўтарилишига сабаб бўлибгина қолмай, ҳукумат чекловидан хабарсиз деҳқонларни ҳам ноқулай аҳволга солган.
“Деҳқонлар ўзи етиштирган маҳсулотларни Россия, Қозоғистон ва бошқа жойларга экспорт қилиш учун тайëрлаб, машина учун катта маблағ сарфлаб, йўллардаги постларга поралар бериб чегарагача олиб келади. 2-3 кун улар чегарачиларни кўндиришга ҳаракат қилади. Унга ҳам катта пул кетади. Улар чиқиришга йўл қўймагандан кейин чирий бошлаган юкларининг ярмини ўша чегарада ташлаб кетганлар бўлди. Бунга ўзим шахсан гувоҳ бўлганман”,- деди Тошпўлат Йўлдошев.
Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, қишлоқ хўжалик ва гўшт маҳсулотлари экспортига чеклов эълон қилиниши айрим ҳудудларда бу маҳсулотларнинг қўшни давлатларга контрабанда қилинишига сабаб бўлмоқда. Масалан, Ўш бозоридаги савдогарлар Ўзбекистондан мева-сабзавот ва полиз экинлари олиб келиниши тўхтагани, бироқ гўшт ва сут маҳсулотлари миқдори камаймаганини айтмоқда.