Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:43

Россия шерикларини эҳтиёткор қилиб қўйди


Россиянинг Шанxай ҳамкорлик ташкилотидаги шериклари Кремлнинг Грузиядаги ҳаракатларига ўта эҳтиёткорлик билан муносабат билдирди. Қолаверса, ШҲТ аъзолари Россиянинг ҳарбий ҳаракатларини очиқдан-очиқ қўллаши ҳамда Абхазия ва Жанубий Осетия мустақиллигини тан олишига эриша олмади.

ШҲТнинг Душанбе саммити якунида қабул қилинган қўшма баёнотда Россиянинг Грузиядаги ҳаракатларига ноаниқ баҳо берилди. Саммитни ёритган ахборот воситалари хабарига кўра, Россиянинг Грузия ҳукуматини “геноцид” ва “агрессия”да айблаш таклифи Хитой томонидан қўллаб-қувватланмади. Боз устига, Россия президенти Дмитрий Медведевнинг Грузия ҳаракатларига АҚШ ва Ғарб давлатлари туртки берган, қабилидаги баёноти ҳам эътиборсиз қолдирилди. Россия президентининг
“Грузия ҳукуматига ўз ғаразли мақсадларини кўзлаган ҳолда ким ҳайбаракаллачи бўлгани жуда яхши маълум”,- деган шаъмасига Қирғизистон президентининг мана бу гаплари жавоб бўлди:

“Бугунги кунда бизнинг зиммамизда ШҲТ позициясини халқаро майдонда мустаҳкамлаш вазифаси турибди. Сўнгги пайтларда минтақамизга қизиқиши ортиб бораётган Европа тузилмалари, жумладан ,Европа Иттифоқи ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти билан алоқаларни ривожлантиришимиз зарур”.

Минтақа давлатлари томонидан Россия позициясининг очиқ қўллаб-қувватланмагани, Абхазия ва Жанубий Осетия мустақиллиги борасида аниқ фикр айтилмагани рус матбуотида турлича талқин қилинмоқда. Масалан, “Русский мир” Интернет журнали муҳаррири Евгений Верлин “Хитой бироз иккиланади, Вашингтон билан озгина ўйнашиб олади, кейин, албатта, Россия позициясини қўллаб-қувватлайди. Марказий Осиё давлатлари эса, шубҳасиз, бизникидир, улар нима ҳам қила оларди”, деб фикр билдиради.

Айни пайтда минтақадаги таҳлилчилар россиялик кузатувчиларнинг бундай фикрлари янглиш эканини айтмоқда.

Ўзбекистонлик таҳлилчи Суҳбат Абдулла фикрича, Россия ШҲТ Хартиясининг 2-моддасини қўпол тарзда бузган. Бу моддада суверенитетни, мустақилликни ва ҳудудий яхлитликни ўзаро ҳурмат қилиш ҳақида сўз боради. Шунингдек, Россия Абхазия ва Жанубий Осетия мустақиллигини тан олиб ШҲТнинг “айирмачиликка қарши ҳамкорликда кураш” моддасини ҳам бузган.

“Бундан ташқари, бу масалада МО давлатларининг ўзларининг ички ва ташқи манфаатларига зид жиҳатлари ҳам ошкор бўлиб қолган эди. Худди шундай муаммони Ўзбекистон билан ҳам кузатиш мумкин. Масалан, Қорақалпоғистон. Хитой билан ҳам Шинжон-Уйғур мухтор тумани мисолида кузатиш мумкин. Худди ўша масалаларни ҳисобга олган ҳолда МО республика раҳбарлари гўëки бу масалаларни қабул қилмай бошқа масалаларда гап юритишининг бош маъноси шу бўлди”,- деди Суҳбат Абдулла.

“Озодлик” радиоси шарҳловчиси Мирхат Шарипжон фикрича, минтақа давлатларининг ҳам ўз Жанубий Осетияси ва Абхазиялари бор. Улардан энг хавотирлиси Фарғона водийсида жойлашган. Бу ердаги анклавлар, 50 дан ортиқроқ баҳсли ҳудудлар учун минтақа давлатларининг Абхазия ва Жанубий Осетия мустақиллигини тан олиши айримачилик ҳаракатларига туртки бериши эҳтимолдан узоқ эмас.

М.Шарипжон фикрича, Грузиянинг исёнчи ўлакалари мустақиллигини тан олиши, энг аввало , уйғур ва тибет айримачилари билан мунтазам кураш олиб бораётган Хитой учун жиддий зарба бўлар эди.

“Шуларнинг ҳаммасини ҳисобга оладиган бўлсак, Хитойнинг Россияни қўллаб-қувватламагани тушунарлидир. Негаки, Россия ШҲТ ташкилоти низомларига янги меъёрларни киритиши мумкин эди. Буни яхши ҳис қилган минтақа давлатлари раҳбарлари ҳам Россияни очиқ қўлламадилар”, -деди Мирхат Шарипжон.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида қўллов топмаган расмий Москва Грузияга нисбатан ўз позициясини минтақа давлатлари тан олиши учун алоҳида иқтисодий ёки сиёсий босим йўлларини қидириши мумкинми? Бу ҳолатда минтақа давлатлари ўз нуқтаи-назарларида собит тура оладиларми? Қирғизистонлик сиёсий шарҳловчи Ғанижон Холматов фикрича, Россия бу тарзда ҳаракат қиладиган бўлса “янги совуқ уруш” майдонини кенгайтирган бўлур эди.

“Шахматда бундай ҳолатни пот, дейди. Бу бир кунда ëки бир йилда ҳал бўладиган масала эмас.Балки бир неча беш
XS
SM
MD
LG