Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:36

Ўзбекистон КХШТ билан маълумотларни ўзаро сир сақлашга рози бўлди


Ўзбекистон парламенти Коллектив хавфсизлик шартномаси доирасида махфий маълумотларни сир сақлаш тўғрисидаги келишувни ратификация қилди. Бу ҳақда “Uzreport” сайти хабар қилмоқда.

КҲШТ га аъзо давлатларга ташкилот доирасидаги махфий маълумотларни янада қаттиқроқ сир сақлаш мажбуриятини юклайдиган бу ҳужжат “Ахборот ҳавфсизлиги тизимини шакллантириш бўйича ўзаро ҳамкорликдаги ҳаракатлар дастури” деб номланади.

Бундай ҳужжат КҲШТ га аъзо давлат раҳбарларининг 5 сентябр куни Москвада ўтган йиғилишида имзоланди. Ташкилотга аъзо давлатлар эндиликда махфий маълумотларни айирбошлаш тизимлари хавфсизлигини янада кучайтириш зарур деган қарорга келди, деди Озодлик мухбири билан суҳбатда Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти матбуот котиби Виталий Струговец.

“Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти фаолиятининг асосий йўналиши – аъзо давлатлар миллий ва ҳарбий хавфсизлигини таъминлашдир. Миллий ва ҳарбий хавфсизлик ҳақида гап борар экан, табиийки, бу ўринда муайян махфий маълумотлар бўлади. Яъни, ҳар ҳарбий ишда ҳарбий сир бор. Худди шунингдек, хавфсизлик хизмати ва ҳуқуқ-тартибот идораларининг ҳам ўзига яраша сирлари бор. Гап ана шундай маълумотлар ҳақида бормоқда”, дейди Виталий Стурговец.

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар, шу жумладан, Ўзбекистон ҳам ана шу маълумотларни ўзаро сир сақлаш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади. Бу ҳужжатни имзолаш билан аъзо давлатлар ўз зиммасига муайян қандай масъулият ёки мажбуриятни олди?

“Бу келишув ташкилотга аъзо давлатларга ўзаро коллектив ҳамкорлик натижасида олган барча махфий ахборотларни сир сақлаш мажбуриятини юклайди. Бу ҳам ҳарбий тузилмалар ҳамкорлиги, ҳам махфий хизматлар ҳамкорлиги ва ҳам ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлиги чоғида олинган махфий ахборотларга тегишлидир”, дейди КҲШТ матбуот котиби Виталий Струговец.

Аъзо давлатлар имзолаган ҳужжатда, шунингдек, ахборот ҳавфсизлиги тизимини шакллантириш бўйича ўзаро ҳамкорлик ҳақида гап боради. Бу ҳамкорлик қай кўринишда бўлади, қандай акс этади?

“Бунда шу нарса назарда тутилаяптики, давлатлар маълум бир махфий маълумотларни ўзаро айирбошлаётган пайтда айирбошлаш тизими воситалари ҳимояланган бўлиши керак. Ахир биз ҳар доим ҳам маълумотларни конверт ёки пакетга солиб қўлдан қўлга тутқазмаймиз-ку! Ахборот айирбошлашнинг электрон тизимлари хавфсизлиги эса ҳозир жуда муҳим масала. Хуллас, шу каби ахборот айирбошлаш воситалари хавфсизлиги ҳар томонлама жипслашган ҳолда, биргаликда таъминланиши лозим”.
XS
SM
MD
LG