Диний эркинликлар масалаларини ёритиб борувчи “Форум 18” халқаро ташкилоти кейинги пайтда Ўзбекистонда насроний ҳамда бошқа дин вакилларига нисбатан таъқиблар кучаётганини таъкидлайди.
Куни кеча Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида “Иегова гувоҳлари” сектасининг беш нафар аъзоси маҳкама жараёнига тортилди.
vesti.uz интернет сайти тарқатган маълумотга кўра, қаршилик беш нафар фуқаро ноқонуний равишда оммавий йиғилишлар ўтказганликда ва вояга етмаганлар орасида диний тарғибот олиб борганликда айбланган.
Суд қарорига кўра, судланувчилар энг кам иш ҳақининг 10 баробаридан 20 баробаригача бўлган миқдорда жаримага тортилган.
Шунингдек, Қашқадарё вилояти туманларидан бирида «Иегова гувоҳлари” сектасининг яна 7 нафар аъзоси маҳкамага тортилиб, энг кам иш ҳақининг уч баробари миқдорида жаримага тортилди.
«Press-uz.info» ахборот агентлиги маълумотига кўра, яқинда Бухоро вилояти Когон шаҳрида ҳам “Иегова гувоҳалари” сектасининг 7 нафар аъзоси суд қилиниб, энг кам иш ҳақининг 10 баробаригача бўлган миқдорда жаримага тортилди.
Диний эркинликлар масалаларини ёритиб борувчи “Форум 18” халқаро ташкилотининг тадқиқотчиси Феликс Корлига кўра, жорий йилда Ўзбекистон ҳукумати томонидан нафақат «Иегова гувоҳлари” сектаси аъзоларига балки бошқа кўплаб турли дин вакилларига нисбатан таъқиблар кескин бўлган.
Лекин Самарқанд шаҳар бош имоми Умид Рустамовга кўра, мамлакатда қонуний фаолият кўрсатаётган турли диний ташкилотлар бемалол иш олиб бораяпти.
“Ҳаммаси яхши. Биз насронийлар билан яхши алоқадамиз. Насронийлар, протестантлар билан йиғилишларда кўришиб турамиз. Лекин норасмий, насронийлар наздида ҳам тўғри бўлмаган секталар бор. Дейлик Иегова гувоҳлари. Буларни нафақат ислом балки насронийлар ҳам танқид қилади”, дейди Самарқанд шаҳар бош имоми Умид Рустамов.
Андижондаги масиҳийлар черковининг пастори 38 ёшли Бахтиёр Тўйчиев эса Ўзбекистонда турли дин вакилларига нисбатан тазйиқ ва босимлар мунтазам бўлишини ва айнан шу сабаб у Ўзбекистондан кетишга мажбур бўлганлигини таъкидлайди.
“Мен мажбур бўлдим. Мени бошқа иложим қолмади. Чунки орқамдан одамлар юрди. Мени устимдан суд бошланди. Ҳокимият, адлия вазирлиги ва бошқалар 7 йил давомида қонимизни ичиб ташлади. Қамоққа олишаяпти, мени ўзимга бир неча марта жарима солишди. Нафақат Андижонда балки бутун Ўзбекистонда бунақа нарсалар кўп бўлади”.
Сирдарё вилоят диний ишлар бошқармаси вакили эса мамлакатда насроний ва бошқа дин вакиллари қонунан рўйхатдан ўтса, улар фаолиятига ҳеч ким тўсқинлик қилмаслигини айтади.
“Мана Гулистонда, Ховосда насронийларни черкови бор. Уларда бу нарса аввалдан сақланиб қолган. Корейсларники ҳам бор”.
Кузатувларга кўра, Ўзбекистонда қамалаётган ёки босим ва тазйиқларга учраётган насронийлар ҳамда бошқа дин вакиллари асосан таъқиқланган диний адабиётларни тарқатишда айбланади.
“Бу албатта абсурд ҳолат. Халқаро меъёрларга биноан ҳар бир одам ҳоҳлаган диний адабиётни тарқатиш ҳуқуқига эга. Ўзбекистондан бошқа бирорта мамлакатда одам диний адабиёт сақлагани ва уни тарқатгани учун судланмайди”, дейди Фелкс Корли.
Ўзбекистон диний ишлар қўмитаси маълумотига кўра, ҳозирда Ўзбекистонда адлия органларида 2200 дан зиёд диний ташкилотлар расман рўйхатдан ўтган. Уларнинг 2042 таси мусулмонлар ташкилоти, бошқалари эса насроний ва бошқа дин вакилларига қарашли. “Иегова гувоҳалари” сектаси эса Ўзбекистон бўйлаб фақатгина Чирчиқ шаҳрида рўйхатдан ўтган.