Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:04

ИИВ ва санъат соҳалари ҳамкорлиги


Ўзбекистон прокуратураси давр талабидан келиб чиқиб криминал ижодга алоқаси бўлмаган санъат турларини ўзлаштирмоқда. Бу ҳақда uzmetronom.com сайти хабар берди. Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Миллий академик театрида одам савдоси фактлари юзасидан очилган жиноят ишлари асосида “Тортадурман жабрини” деб номланган спектакл саҳналаштирилмоқда. Тошкент шаҳар прокуратураси театрни мана шу жиноят ишлари инцериновкасини саҳналаштиришга жалб этган.

Одам савдосига қарши курашда санъаткорлар билан тузилган иттифоқ нақадар самарали бўлади?

Яқинда Тошкент шаҳрида одам савдоси билан шуғулланган жиноий гуруҳ қўлга олинди. Ўзбек Миллий Академик драма театрида саҳналаштирилган “Тортадурман жабрини” криминал хроникаси¸ айни мана шу жиноят иши материаллари асосида яратилган. Унда одам савдогарлари қурбонларига айланган ўзбек аёллари ва қизлари тақдири ҳақида сўз боради.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот котиби Светлана Ортиқовага кўра, одам савдогарларига қарши курашда нафақат театр, балки барча санъат турлари ҳуқуқ-тартибот тузилмалари билан ҳамкорлик қилмоқдалар. Бош прокуратура санъаткорлар ёрдамида яна бир қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда.

“Ҳозир қатор ҳужжатли¸ бадиий фильмларни¸ видео роликларни яратаяпмиз. Буларни барча ОАВ ларга тарқатаяпмиз”¸ деди Светлана Ортиқова.
Айтиб ўтиш жоизки, яқин кунларда ҳам одам савдоси Ўзбекистон учун ёпиқ мавзулардан бири эди. Бироқ, кузатувчиларга кўра, Ўзбекистон президентининг одам савдосига қарши кураш тўғрисидаги фармонидан сўнг бу жиноятга қарши кескин кураш бошланган. Нафақат Тошкентда, балки вилоятларда ҳам одам савдоси билан шуғулланган гуруҳлар қўлга олинган. Светлана Ортиқовага кўра, барча ташкилот ва муассасаларда одам савдосига қарши профилактика ишлари олиб борилмоқда ва бўлажак меҳнат муҳожирларига ўз ҳуқуқлари тушунтирилмоқда.

“Бу жиноятлар нафақат Тошкент шаҳрида балки бошқа вилоятларда ҳам очилаяпти. Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси барча радио¸ телевидение¸ газета¸ маҳаллаларда¸ мактабларда¸ коллежларда огоҳлантирув чақириқ ишлаб чиқиб ҳамма ëққа тарқатган”¸ деди Светлана Ортиқова.

Бироқ, Москвада яшаётган ҳуқуқ ҳимоячиси Баҳром Ҳамроевга кўра, бундай даврий мавсумий чора-тадбирлар билан одам савдоси жараёнини маълум муддатгагина камайтира олиш мумкин. Ҳуқуқ ҳимоячисига кўра¸ одам савдоси гуруҳлари жуда катта даромадга эгалар ва ундан осонликча воз кечмайдилар.

“Ўзбекистондан олиб келинган ўзбеклар бу ерда 1500 рублга сотиб олинар экан ва кейин 7500 рублдан сотилар экан”.

Москвада ўзбек меҳнат мигрантларининг одам савдогарлари томонидан сотилиши жараёнини ўрганган ҳуқуқ ҳимоячиси ўз сўзига мана буларни қўшимча қилади.

“Бу ишда Ўзбекистон фуқаролари ҳам қатнашади. Бу одамларни олиб келаëтганлар МХХнинг собиқ ходимлари ëки ИИВнинг собиқ ходимларининг вакиллари”¸ деди Баҳром Ҳамроев.

Москвадаги меҳнат муҳожирлари муаммолари билан шуғулланувчи лойиҳа раҳбари Елена Буркина эса¸ одам савдогарларининг қамоққа олиниши, потенциал меҳнат муҳожирларига ҳуқуқларининг тушунтирилиши одам савдосига қарши кураш деб аталмиш катта механизмнинг винтчалари холос, деб фикр билдиради. Унга кўра, энг авввало меҳнат муҳожирлари учун ҳукуматлар томонидан уни қабул қилаётган мамлакатда ғамхўрлик кўрсатилиши шарт.

“Бизга келаётган одамлар Россия қонунчилигини билмайдилар, маҳаллий шароитни билмайдилар, бу ерда қариндош-уруғлари ҳам йўқ. Бундай мигрантлар кўпчиликни ташкил қилади ва айни мана шу қатлам одам савдогарлари қурбонига айланади”, -деди Елена Буркина.

Унга кўра, бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун энг аввало меҳнат муҳожири хорижда ўз давлати ҳимоясида бўлишининг мураккаб механизмини ишлаб чиқиш зарур.
XS
SM
MD
LG