Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 07:36

Чироқ билан газ дабдала


http://gdb.rferl.org/9A1F4FEE-554F-4837-987D-DECB0400B19F_w203.jpg --> http://gdb.rferl.org/9A1F4FEE-554F-4837-987D-DECB0400B19F_mw800_mh600.jpg «Ўлиб-ўлиб пахта териб келсангу, энди кечки овқатга уннайман деганда, чироқ ўчиб қолса? Қанийди бу бир кун бўлса, бир ҳафта бўлса, ойлаб шу аҳвол давом этмокда….» Бу жиззахлик пахтакорларнинг бугунги кундаги дарду ҳасратлари. Гап шундаки, жиззахлик пахтакорлар энг керакли палла, тонг ва оқшом пайти электр энергиясидан маҳрум бўлиб қолмоқда. Расмийлар эса бу ҳолни аҳолининг катта миқдордаги қарздорлиги билан изоҳламоқдалар. Бироқ, оддий одамларнинг айтишларича, улар электр энергияси пулини ўз вақтида тўламоқдалар, бироқ бу пуллар қаерга кетмоқда, ҳеч ким билмайди.

Оддий бир ҳолат. Куни билан, боз устига бола-чақанг билан пахта терсангу, уйга келиб, энди қўл-оёқни юваман деганда лип этиб чироқ ўчиб қолса. Ёки эрталаб, пахта теримига отланишдан олдин тонг қоронғусида бир пиёла чой ичаман деган-да, яна атрофни зулмат қопласа, одамга алам килмайдими? Бу бизнинг гапимиз эмас, балки, Жиззах вилоятининг зарбдор туманидан бўлган Анорбой аканинг дарду ҳасрати.

“Булар чироқ билан газни умуман дабдала қилаяптида”.

Анорбой ака «вообще» свет билан газни дабдала қиляпти, деганда электр токининг ўчирилишини ва газнинг берилмай қолаётганини назарда тутди. Яна шундай бир муҳим кампания, пахта терими даврида. Бу нарсанинг унга ва бошқа минглаб пахтакорларга алам қилгани аниқ. Бўлмаса бундай демаган бўларди:

“Халқ пулини тўлаган бўлса, қарзи бўлмаса, нимага ўчиради булар? Чироқ билан газни умуман ўчириб ташлаяпти”.

Озодлик: Қайси пайтлар ўчириб қўяяпти?

“Асосан пахтакор пахтадан келганда. Кейин эрталаб туриб чой ичаëтган пайтда.
Яна рўза ойида ҳам оғиз очаëтган пайтда ва оғиз ëпаëтган пайтда ўчириб қўйишарди. Масжидга чиқадиган бир-икки отахонлар борган экан уларга “Рўза тутсанг мен учун тутаëтганинг йўқ” дейишибди”.

Озодлик: Бу рўза пайтида бўлган экан, балки энди яхши бўлиб қолгандир?

“Ҳозир ҳам шу аҳвол. Кечқурун соат 18.35да ўчади. Шундан соат 21.30да ëнади”.

Озодлик: Бу ҳолат қачондан буён давом этяпти?

“Рўза бошланаганидан бир кун ўтиб бошланди”.

Хўш, бунга ким айбдор? Анорбой аканинг айтишича, улар бир неча бор мурожаат ҳам қилишган.

“Мурожаат қилган жойимиз бизга буни ҳоким айтган деяпти. Биз ҳокимнинг айтганини қиламиз дейишаяпти. Халқ дод-вой қилса ҳам улар ҳақ бўлиб қолди. Кимдир арз қиладиган бўлса, унинг уйига келиб беш йиллик қарзини текширади. Квитанцияларни кўрсатгани билан у компютердан чиқмай қолади ва барибир қарзсан дейди. Мен билмайман, деб тураверади”.

Хўш, бу гапларда қанчалик асос бор? Бу савол билан биз жиззахлик инсон ҳуқуқи ҳимоячиси Маъмуржон Азимовга мурожаат қилдик.

“Улар тўғри айтишаяпти. Ҳақиқатан ҳам шунақа ҳолат бўлаяпти. Бу битта Зарбдор туманида эмас, Жиззах туманида ҳам кузатилаяпти. Аҳоли кечқурун соат 7да пахтадан қайтиб келади ва худди шу пайтда чироқ ўчирилади. 1, 2 соат ўчириб қўйишади. Аҳоли келиб овқатга ўтириб энди дам оламиз деган пайтда мана шунақа ҳолатлар рўй бераяпти”.
Расмийлар бу ҳолатни аҳолининг электр энергиясидан ва табиий газдан қарздорлиги билан изоҳламоқдалар.Бироқ, Маъмуржон Азимов бу иддаога қўшилмайди.

“Айнан мана шу тўғрида биз яқинда мониторинг ўтказдик. Электр тармоқларида ишлаб кетган йигитлар “Биз тарқатаëтган кўп квитанциялар туфта (сохта). Биз ўшани тарқатамиз, аҳолидан пулни оламиз, олган пулимизни ўша туман электр тармоқларида олиб бориб топширамиз. Лекин буларни ҳеч биттаси компютерга туширилмайди ва ўзлаштирилиб кетилаяпти” дейишди. Ҳақиқатан ҳам шундай бўлаяпти. Биз битта алоқа бўлимидан аниқладик: 4, 5 миллион сўм ўзлаштириб юборилган. Шу икки, уч ой мобайнида шунақа ўйин бўлаяпти.

Хўш, бу «ўйин»ни соддагина қилиб тушунтириб беринг, деб сўраймиз Маъмуржон Азимовдан.

“Электр тармоқлари бошлиғи билан почта алоқа бўлими билан ҳамкорликда ишлайди. Аҳолига пул тўлатиб, ëздириб олинган квитанция почтага бориб тушгач, почта билан ҳамкорликда компютерга туширилмасдан бу пулларни ҳаммаси ўзлаштириб юборилади. Лекин аҳоли ўз вақтида пул тўлаяпти. Нафақахўрлар ва боласи учун пул оладиганлар ҳар ой чироқ ва газга 5 минг сўмдан пул ўтказишади. Ишхоналарда эса ойликдан ушлаб қолинади”, деди Маъмуржон Азимов.

Бор гап ана шу холос. Анорбой акага ва унинг пахтакор оиласига алам қилмасдан, яна кимга алам қилсин? Оддий пахтакорнинг бугунги кундаги турмушига бир назар эди бу, холос.
XS
SM
MD
LG