Ўзбекистонда ҳуқуқ фаоллари, мухолифатчилар ва мустақил журналистлар, шунингдек, эркин фикрловчи бир қанча шахсларни ўз ичига олган “юқори” нинг “қора рўйхати” бўлиб, бу рўйхатдагиларга чиқиш визаси берилмаслиги эндиликда ҳеч кимга сир бўлмай қолди.
Ўзбекистон ҳаво йўллари авиакомпаниясида стюардесса бўлиб ишлаган Зинаида Кудряшова саккиз ой аввал чиқиш визаси олиш учун ҳужжат топширган. Лекин унга ҳеч бир сабаб кўрсатмасдан чиқиш визаси берилишини рад қилишгач, у икки марта Тошкент шаҳар Хорижга чиқиш, кириш ва қайддан ўтиш бошқармасини судга берган. Лекин суд унинг фойдасига ҳал бўлмаганлигини айтади Озодлик билан суҳбатда Зинаида.
“Мен судга икки марта мурожаат қилган бўлишимга қарамасдан суд ўз сўзида туриб олди. Саккиз ойдан бери мен уларнинг нега менга чиқиш визаси беришни рад этишганлигига жавоб ола олмаяпман”.
Кудряшова унга нега чиқиш визаси берилмаётганлиги сабабларини билолмагач, жорий йилнинг 15 октябр куни Ўзбекистон Ички ишлари вазирлиги биносини пикет қилишга мажбур бўлган.
“Мен Ички ишлар вазири мени қабул қилиши учун пикет қилишга мажбур бўлдим. Мени Ички ишлар вазири эмас, унинг ўринбосари Нурматов қабул қилди. Мен ундан нимага чиқиш визаси берилмаганлиги ва бунинг сабабини сўрадим. У менга 10 кун ичида бу масаланинг кўриб чиқилишини айтди”.
Кудряшова унга чиқиш визаси берилмаётганлиги учун бирорта асос бўлса, бу ҳақда унга маълум қилишлари, агар асос бўлмаса унга чиқиш визаси берилишини талаб қилган. Унга ўн кун ичида ушбу масалани ўрганиб чиқишга ваъда беришган. Лекин орадан 14 кун вақт ўтган бўлса-да, унга жавоб келмаганлиги учун у очиқ хат билан мурожаат қилишга мажбур бўлганлигини айтади.
Зинаидага кўра, у маълум муддат аввал Ўзбекистон ҳаво йўллари авиакомпаниясидаги қонун бузилишлар юзасидан прокуратурага мурожаат қилган. Шундан кейин уни ишдан бўшатишган ва ҳозирда унга чиқиш визаси берилмаётганлиги сабабларини ҳам айни ҳолат билан боғлайди Зинаида Кудряшова.
Ўзбекистонда кўпчилик фуқароларга чиқиш визаси берилмаслиги боис, улар хорижга чиқиш ҳуқуқидан маҳрум бўлишмоқда. Айниқса, аксарият мухолифатчи ва эркин фикрли шахсларга чиқиш визаси берилмаяпти.
Ҳозирда жиззахлик беш нафар ҳуқуқ фаоли ҳам чиқиш визаси ололмаяпти.
Мустақил инсон ҳуқуқлари жамиятининг Жиззах вилояти раиси Ўктам Пардаев жорий йилнинг феврал ойида чиқиш визаси олиш учун ҳужжатларини топширган. Лекин шу кунгача унга чиқиш визаси берилмаган.
“Борсам виза бошлиғи “Виза келади. Келса, албатта хабар қиламан” дейди. Мана¸ ëн қўшним визага ҳужжат топширганига бир ой бўлмасдан чиқиш визасини олди. Менимча, ҳуқуқ ҳимоячиси бўлганлигим учун берилмаяпти-да”.
Шу ўринда Ўзбекистон ҳукумати нега эркин фикрли инсонларнинг чет элга чиқишига тўсқинлик қиляпти, деган савол туғилади.
Ҳуқуқ фаоли Улуғбек Усмоновга кўра, чиқиш визасининг берилмаслиги орқали ҳукумат мамлакатдаги ҳуқуқ фаолларига босим ўтказади.
“Назаримда бу атайлаб қилинади. Ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланадиган инсонларни имконият борича чет элга чиқармаслик, қанақадир босим ўтказиш ниятида қилинаëтган иш деб ўйлайман”.
Ҳозирда хориж мамлакатларидан бирида яшаётган мустақил журналист Алишер Таксановга ҳам бир пайтлари чиқиш визаси берилмаган. У мамлакатдаги босим ва тазйиқлардан қочиб ноқонуний йўллар орқали мамлакатдан чиқиб кетишга мажбур бўлган эди. Унга кўра, Каримов режими ўз фуқароларининг хорижга чиқиш масаласини назорат остида ушлаб туришга ҳаракат қилаяпти.
“Ҳукумат чет элга чиққан шахсларнинг сиёсий онги ўсишидан хавотирда. Каримов режими эркин фикрли шахслар хорижда ўзларига ҳамфикрлар топишидан, уларнинг бирлашишидан чўчийди”, дейди Алишер Таксанов.
Мухолифатчи ва эркин фикрли шахсларнинг хорижга чиқиши натижасида Каримов режимининг найранглари дунё жамоатчилиги олдида ошкор бўлишидан хавотир ҳам, айни таъқиққа сабаб бўлаётгани таъкидланади.