Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:43

Москва огоҳ этади...


Ўзбекистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидан ҳам чиққудек бўлса¸ бу Кремл қўлидаги қарталарни чалкаштириб юбориши мумкин.
Ўзбекистон Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидан ҳам чиққудек бўлса¸ бу Кремл қўлидаги қарталарни чалкаштириб юбориши мумкин.

Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти Ўзбекистоннинг бу тузилмадан чиқишига сабаб кўрмаётир. Айни пайтда¸ташкилот расмийлари бу эҳтимолни инкор этаётгани ҳам йўқ.

Ўзининг Россия таъсир доирасидан яна бир бор чиқиш ниятида эканини намойиш этаётган Тошкент Кремл етакчилигидаги ҳарбий-сиёсий блок - Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотини ҳам тез орада тарк этиши мумкин.

Ўзбекистоннинг Евроосиë иқтисодий ҳамжамиятидан чиқиш сабабларини изоҳлаган президент Каримов, КХШТ ни ҳам¸ Мустақил давлатлар ҳамдўстлигини ҳам билвосита танқид қилиб ўтди.

“Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти кун тартибидаги асосий вазифалар ва муҳокама этиладиган масалалар кўп жиҳатлари билан МДҲ ва КХШТ фаолиятини такрорлайди” – дейилади Каримовнинг ЕвроосиëИҲ интеграция қўмитасига йўллаган мактубида.

Бундай қониқмасликка қарамай¸ Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти матбуот вакили Виталий Стругавец ҳозирча Ўзбекистон бу ташкилотни тарк этиш ниятини расман билдирмаганини айтади.

- Ўзбекистон КХШТ форматида фаол ишлаяпти. Ўзбекистон бу ташкилотдаги фаолиятини тиклаш доирасида имзолаши лозим бўлган 76 ҳужжатнинг учдан икки қисмини қабул қилди. Ўзбекистон Республикаси жорий йил ноябр-декабр ойларида Мудофаа вазирлари ва Хавфсизлик кенгаши котиблари кенгашларининг анжуманларида иштирок этишини расман тасдиқлади¸ - дейди Виталий Стругавец.

Айни айтда¸ КХШТ мулозими Ўзбекистоннинг блокдан чиқиш эҳтимоли Марказий Осиёда коллектив хавфсизликни ташкил этиш режасини жиддий таҳдид остига қўйиши мумкинлигини эътироф этар экан¸ Ўзбекистон бундай қарорга келган тақдирда ҳам бунинг ташкилотга жиддий зарба бўлмаслигини таъкидлади.

- Ўзингизга маълум, Ўзбекистон КХШТ даги аъзолигини 2006 йил ёзида тиклаган эди. Бу ташкилот Ўзбекистонсиз бир неча йил давомида мавжуд бўлиб келди. Шу боис¸ Ўзбекистоннинг КХШТ ни тарк этиши ортидан ташкилотимиз барбод бўлмайди, албатта. Бироқ Марказий Осиёда жуда муҳим ўринни эгаллайдиган Ўзбекистон иштирокисиз бу минтақада коллектив хавфсизлик тизимини қуриш қийин бўлади¸ – дейди Стругавец.


18 ноябр куни Интерфакс ахборот агентлигига интервью берган Қозоғистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари Булат Сембинов Ўзбекистоннинг КХШТ дан чиқиши бу ташкилотга жиддий зарба етказмаслигини айтди. Жаноб Сембинов Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотга интеграциялашуви оғир кечаётганини ҳам эътироф этди.

Россиялик сиёсатчилардан биринчи бўлиб Давлат думаси қошидаги МДҲ давлатлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари Константин Затулин Ўзбекистоннинг кейинги қадами КХШТ ни тарк этиш бўлишини башорат қилаëтир.

Озодлик билан суҳбат давомида Константин Затулин арғимчоқ сиёсатини юргизаётган расмий Тошкентни бундай эҳтимолий қарорнинг эҳтимолий оқибатларидан огоҳлантирди.

- Ўз сиёсатини ўзгартираётган дўстларимизни рағбатлантириб нима қиламиз. Россия Ўзбекистон билан интеграцияни чуқурлаштиришга қаратилган бир қатор иқтисодий ва бошқа лойиҳаларни белгилаб олди. Энди эса шубҳасиз, бу лойиҳалар жуда синчковлик билан Россия манфаатлари нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқилади¸ - деди жаноб Затулин.

Жорий йил август ойида Россиянинг Грузияга ҳужуми ортидан айрим МДҲ давлатларининг Россиядан узоқлашуви башорат қилинган эди.

Грузиянинг Совет иттифоқига алвидо дея, МДҲ ни тарк этиши ва расмий Киевнинг янада Москвадан узоқлашиши¸ кўпчилик учун табиий эди. Бироқ Москванинг халқаро майдонда яккаланиб қолиши пост-совет ҳудудининг диктаторлари сифатида таърифланган Беларус президенти Лукашенко ва Каримовни ҳам бефарқ қолдирмади.

Кўпчилик Ўзбекистон ва Беларус раҳбарлари ўз олдига Россия билан алоқаларни узишни эмас, балки Ғарб билан қулай сиёсий савдо юргизишни мақсад қилиб қўйганига ишонади.

Октябр ойида Европа Иттифоқи иккала давлатга нисбатан жорий этилган санкцияларни юмшатди. Россия томони эса, ҳозирча бундай бевафолик оқибатларидан огоҳлантирганича қолаëтир.

- Менимча¸ Ўзбекистон каби давлатлар очиқдан очиқ гоҳ у ёққа¸ гоҳ бу ёққан оғмаслиги керак.

Наҳотки Андижон Ўзбекистонда содир бўлиши мумкин шу каби сўнгги воқеа?!

Наҳотки Ўзбекистон ўз ички барқарорлиги ва иқтисодий ўсишини абадий кафолатлаб қўйган бўлса!” - дейди Россия Давлат думаси депутати Константин Затулин.
XS
SM
MD
LG