Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:02

Фермернинг эртаси қоронғу


Фермер ерларини йириклаштириш¸ қишлоқ хўжалигини механизациялаштиришга кенгроқ имкон яратади¸ деган фикрда бу жараëн тарафдорлари.
Фермер ерларини йириклаштириш¸ қишлоқ хўжалигини механизациялаштиришга кенгроқ имкон яратади¸ деган фикрда бу жараëн тарафдорлари.

Фермер хўжаликлари ерларини йириклаштириш ҳақида Ўзбекистон президенти фармон чиқарганидан сўнг¸ "тепа"да ҳомийси бўлмаган фермер хонадонлари хонавайрон бўлмоқда.

Айни пайтда¸ бу фармон боис жойларда коррупция урчигани ҳам кузатилди. Маҳаллий мулозимлар қайси фермернинг ерини тортиб олиш, қайси фермернинг ерига ер қўшиб бериш масаласини пора эвазига ҳал қилмоқда, деган шикоятлар радиомизнинг кейинги бир ойлик дастурларида янгради.

Мамлакатнинг турли бурчаклари - Бекобод, Қумқўрғон, Бухоро туманларидаги деҳқонлар ўзбек тилининг турли шеваларида деярли бир гапни , ерлари ноҳақ тириб олинаëтганини айтишди.

- Фермерлар кейинги тақдири нима бўлишини билмайди.

- Йиллар давомида режаларни бажариб келганларга эмаску, ким пул берса, ўшаларни фермер қилиб қолдиришаяпти, дейди бухоролик фермер.

- Шундай ҳодисалар бўлиб ëтибди. Бошқа совхозларда ҳам шундай.

- Пиллани 105 фоизга, ғаллани 115 фоизга, пахтани 120 фоизга бажардик. Шунга қарамасдан шу ерда 115 гектар жойни битта фермерга бериб қўйди, дейди қумқўрғонлик фермер.

- Уч гектар пахтаси бор одам пахтани сотиб олиб режани бажараяпти. Умуман йиғилишга, пахта теримига чиқармаган фермерникини туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги бўйича биринчи муовини очиб бераяпти. Мен “Сиз 80 гектар ерни ëпаяпсизда, 3 гектари бор одам сизга пул бераяптида¸ уникини очиб қўяяпсиз. Нимага бунақа қиласиз?” деб айтдим, - дейди қумқўрғонлик яна бир фермер.

- Энди тугатилган фермер хўжаликлари раҳбарлари¸ албатта¸ ишсиз қолади. Уларга энди иш излашга тўғри келади, дейди бекободлик фермер.

Тошкент вилояти Қибрай туманидаги фермерлар ҳам ерлари ноҳақ тортиб олинаëтганидан нолишди.

Қибрай тумани ҳоким ўринбосари, фермер хўжаликларни қайта ташкил этиш бўйича тендер комиссияси раиси Илҳом Орипов ерларни пора эвазига сотмоқда, пора бермаган фермерларга тазйиқ қилмоқда, деган шикоятчилар “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари ташкилотига мурожаат қилишди.

- Фермер хўжаликларини оптималлаштириш тўғрисидаги қарор чиққандан кейин маҳаллий ҳокимият ва давлат идораларида ўзига хос жиноятчиликка, қонунбузарликка йўл очилди. Қибрай туманидан ҳам шикоятчилар келишди. Улар ҳужжатларини кўрсатишди, тендер комиссиясида қатнашганлик тўғрисидаги ҳужжатларини олиб келишди. Биз улар билан гаплашганимизда¸ уларнинг йўлига Ўзбекистон қаҳрамони Абдулла Ориповнинг ўғли Илҳом Орипов тўсқинлик қилаëтгани ва Абдулла Ориповнинг божасига ер олиб бераëтгани маълум бўлди, - дейди ташкилот фаоли Абдураҳмон Ташанов.

Абдураҳмон Ташановга кўра, фермерлар ва деҳқонларни зор қақшатаëтган ҳоким ўринбосари ўз қасдини отаси, Ўзбекистон қаҳрамони, шоир Абдулла Орипов соябони остида амалга оширмоқда.

- Бунақа ҳолатлар, айниқса, Абдулла Ориповнинг фарзандлари билан боғлиқ жуда кўп ҳолатлар бор. Масалан катта қизи “Кришна” сектасининг бу ердаги раҳбарларидан бири, иккинчиси фирибгарлик билан танилган, учинчиси Илҳом Орипов ҳам туман ҳокимининг ўринбосари сифатида фирибгарликка дангал қўл урмоқда.

Айни вақтда Ташанов фермерлар ерларини оптималлаштириш борасидаги қарорнинг зарурлигини ҳам таъкидлади.

- Ўзбекистонда мулкчиликнинг фермер хўжаликлари шакли киритилган пайтда, бу ислоҳотни кўпчилик тушунмади. Мамлакат раҳбарларининг ўзи тушунмаслиги оқибатида жуда кўп фермерларга 4, 5 гектардан кам миқдордаги ерлар улашилди.

Шу тариқа фермерлар сони 100 мингтадан ошиб кетди. Бу эса бошқарувда парокандаликни юзага келтирди. Ўзбекистон ҳукумати буни 5, 6 йил ўтгандан кейин тушуниб етди ва оптималлаштириш¸ яъни Европа ва Осиë давлатларидаги каби катта-катта фермер хўжаликларини ташкил қилиш бўйича бир қарорга келинди.

Бу пайтга келиб эса тўрт, беш гектар ери бор одамлар ерга меҳрини бериб бўлган эди, ўшандан тирикчилик қилиб турган эди.

Аслида оптималлаштириш дунëда ўзини оқлаган усул бўлса-да¸ ҳозирда бу жараëн Ўзбекистонда жуда катта қонунбузарликларга йўл очиб бераяпти.
XS
SM
MD
LG