Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 20:55

Кришнаитлар байрами бузилди


Ҳаре Кришна сектасининг ўз сафига қўшилганларни овқат билан таъминлаши сабаб¸ айрим ўзбекистонликларни бу оқимга қорин ғами ҳам етаклаëтган бўлиши мумкин.
Ҳаре Кришна сектасининг ўз сафига қўшилганларни овқат билан таъминлаши сабаб¸ айрим ўзбекистонликларни бу оқимга қорин ғами ҳам етаклаëтган бўлиши мумкин.

Самарқандда Ҳаре Кришна издошлари йиғинига уюштирилган милиция рейди давомида бир қанча диндор ҳибсга олиниб¸ милиция бўлимида ушлаб турилгач¸ қўйиб юборилган.

Бу воқеа тўғрисида диний эркинликлар мониторинги билан шуғулланувчи "Форум 18" гуруҳи хабар тарқатди.


- 7 феврал куни Самарқандда Ҳаре Кришна жамоаси вакиллари ўз байрамларидан бири, Нитьянанднинг пайдо бўлиши маросимини нишонлаётган пайт бир гуруҳ миршаблар улар устига бостириб кирган, жамоанинг бир қанча аъзосини ҳибсга олган.

Улар тун бўйи милиция бўлимида ушлаб турилиб, эртаси куни қўйиб юборилган. Кришнаитлардан бири Зафар Қосимов эса 24 соат милицияда ушлаб турилган. Унга нисбатан, ноқонуний диний фаолият олиб бориш айблови қўйилиши эҳтимоли бор¸ дейди "Форум 18" расмийси Фэликс Корли.

Озодлик
: Милиция нима мақсадда бундай рейдларни ўтказади?

Корли: Диний маросимлар пайти милициянинг рейдлар ўтказиши, рўйхатга олинмаган диний жамоалар йиғинларига бостириб кириши Ўзбекистонда одатий ҳолдир.

Ўзбекистонда Кришнага сиғинувчилар ўз ибодатларини эл кўзидан панада¸ кичик хонадонларда ўтказишга мажбур.
Агар қайсидир жамоа рўйхатга олинмаган бўлса ва ҳукуматнинг рухсатисиз йиғинлар ўтказса, ўзбек расмийларига кўра, бундай тадбирлар ноқонуний тадбир саналади.

Бу¸ албатта¸ Ўзбекистон конституциясида кўзда тутилган диний эркинликларнинг қўпол бузилишидир. Бу шунингдек, Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари борасида олган мажбуриятларига ҳам тамомила зиддир.

Чунки, халқаро қонунчиликда, фақатгина рўйхатдан ўтган диний жамоаларгина фаолият қилиши айтилмаган.

Ўзбекистонда эса мусулмон жамоалари қатори, протестант, Ҳаре Кришна, Иегова гувоҳлари диний жамоалари ҳам рухсатисиз йиғинлар ўтказгани учун доимий равишда жазоланади, жаримага тортилади.

Озодлик: Бу жамоалар нимага ҳукуматни ташвишга солади деб ўйлайсиз, ахир шу пайтгача улар тарафидан жамоат тартибига хавф туғдирувчи бирон таҳдид бўлгани тўғрисида шу пайтда бирон-бир жиддий хабар пайдо бўлган эмас-ку?

Корли: Ҳукумат расмийлари мақсадини тушуниш жуда қийин. Ўзбекистон диктатура давлати, ҳукумат жамиятда нимаики содир бўлмасин, назорат қилишга уринади.

Ҳукумат мустақил матбуот, мустақил журналистлар, мустақил ноҳукумат ташкилотлари қатори, мустақил диний ташкилотлар, жамоалар фаолиятини ҳам хуш кўрмайди.

Шу боис ҳукумат мусулмон жамоалари қатори, бошқа диний жамоалар устидан ҳам назорат ўрнатган. Мусулмон жамоаларини ҳукумат ичидан, яъни масжидларга ўз одамларини қўйган холда назорат қилса, бошқа диний жамоаларни ташқаридан, рейдлар ўтказиш билан назорат қилади¸ дейди "Форум 18" вакили.

"Форум 18" Ўзбекистондаги диний эркинликлар билан боғлиқ вазиятни, дунёдаги энг ночорлардан бири дея ҳисоблайди. Бироқ ҳаммасидан ёмони "Форум 18"нинг таъкидича, мустақил мусулмонлар аҳволидир.

Ўзбекистон ҳуқуқ ҳимоячилари келтираëтган маълумотга кўра, Ўзбекистонда 10 мингдан зиёд одам 1999 йилдан буён исломий экстремистлик ва конституцион тузумга тажовуз қилишда айбланиб¸ узоқ йиллик қамоққа ҳукм этилди.
XS
SM
MD
LG