Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:50

Далил бўлмасада¸ айблов топилди


Дилмурод Саййид¸ Ўзбекистон ҳукуматининг мустақил журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиларига қарши йиллардан бери олиб бораëтган тазйиқ кампаниясининг навбатдаги қурбони сифатида кўрилмоқда.
Дилмурод Саййид¸ Ўзбекистон ҳукуматининг мустақил журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиларига қарши йиллардан бери олиб бораëтган тазйиқ кампаниясининг навбатдаги қурбони сифатида кўрилмоқда.

Кўрсатма берган асосий шахснинг ўз сўзидан қайтгани¸ жиноятга оид ашëвий далил топилмаганига қарамай¸ суд журналист Дилмурод Саййидни "эҳтиëт чораси" сифатида қамоққа олишга буйруқ берди.

22 февралда қамоққа олинган журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Дилмурод Саййидга 24 феврал куни айблов эълон қилинди. Дилмурод Саййид Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 165 моддаси, учинчи қисми билан айбланяпти. Бу моддани адвокат Руҳиддин Комилов шундай шарҳлади:

- Бу товламачилик. Мисол учун¸бировдан шахсингни¸ обрўйингни тўкадиган материаллар эълон қиламан деб қўрқитиш ва бошқа йўллар билан пул олиш. Таъмагирлик қилиш¸ дейди адвокат Руҳиддин Комилов.

Айни пайтда¸ суриштирувчи Дилмурод Саййидни узоқ муддатли қамоққа олишни сўраб¸ прокурорга ариза ёзган. Прокурор ўз навбатида бу ҳақда судга мурожаат қилган. Суд эҳтиёт чораси сифатида Дилмурод Саййидни қамоққа олишга санкция берган. Адвокат Руҳиддин Комилов суднинг бу санкциясини бекор қилиш ҳақда ўзининг вилоят судига ариза ёзганини айтади:

- Айбини бекор қилиш учун аппеляцияга шикоят аризаси ëздим. Энди қўл қўйдираман ва топшираман¸ дейди Руҳиддин Комилов.

Дилмурод Саййид сўнгги пайтда самарқандлик бир гуруҳ фермерлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланганаëтган эди. Унга фермерлардан пора олган Марғуба Жўраева билан шериклик айби қўйиляпти.

Бу аёл гўёки, Дилмурод Саййидни ўз жиноий шериги деб айтган. Лекин адвокат Руҳиддин Комиловнинг айтишича, Дилмурод Саййид бу аёл билан юзлаштирилганда¸ у аввалги берган кўрсатмасини рад этган.

Шунингдек, Дилмурод Саййиднинг уйи ҳам 24 феврал куни тинтув қилинганда ҳеч қандай ашёвий далиллар топилмаган. Дилмурод Саййиднинг бунга гувоҳ бўлган қўшниларидан бири бу ҳақда шундай деган эди:

- Тинтув бўлганда чақиришди. Мен кирдим. Яна қўшним ҳам ўша ерда эди. Тинтувчи “Биз қидирган нарсани топа олмадик. Ҳаммаси уй жойни нарсалари экан. Бизга керакли нарса йўқ экан. Бизга қўл қўйиб беринг” деди ва мен қўл қўйиб бердим¸ деган эди тинтувга гувоҳ бўлган қўшниларидан бири.

48 ёшли ўзбек журналисти Дилмурод Саййид 2005 йилда “Адвокат” газетасида Ўзбекистондаги ижимоий муаммолар ҳақидаги “Йўқ ҳақидаги бадиҳа”сидан сўнг, ишдан ҳайдалган, газета эса ёпиб қўйилган эди.

Дилмурод Саййид сўнгра мустақил интернет нашрларига мақолалар ёзди ҳамда инсон ҳуқуқи ҳимоячиси сифатида фаолият олиб борди.

Кузатувчилар, унинг қамоққа олинишини Тошкент ҳукуматининг Ўзбекистондаги эркин фикр ва ҳуқуқ ҳимоясига мутлақ тоқатсизлигининг навбатдаги намунаси сифатида баҳоламоқдалар.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил октябрида Қорақалпоғистон суди ҳукмига кўра 10 йилга озодликдан маҳрум этилган инсон ҳуқуқи ҳимоячиси Аъзам Турғунов ва бошқа аксарият ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам айнан товламачилик айби билан айбланган эдилар.
XS
SM
MD
LG