Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:11

Эски байрамнинг янгича шакли


кузатувчилар Тожикситонда аёллар ҳуқуқи ва уларга ҳукумат эътибори ҳақида ягона фикрга эмаслар.
кузатувчилар Тожикситонда аёллар ҳуқуқи ва уларга ҳукумат эътибори ҳақида ягона фикрга эмаслар.

Президент Имомали Раҳмон Совет Иттифоқидан мерос бўлиб қолган 8 март -хотин-қизлар куни бундан буён Тожикистонда “Оналар куни” сифатида нишонланиши тўғрисидаги фармонни имзолади..

8 мартни “Оналар куни” сифатида нишонлаш ташаббусини президент Имомали Раҳмон илгари сурди.

-Халқаро аҳамиятга эгалиги таъкидлаб келинган аёллар байрами бори йўғи 100 йиллик тарихга эга.

Аммо тожикларнинг шуҳратли аждодлари - ориёлик мард кишилар бундан уч минг йил муқаддам оналар ва аёллари ҳурматини ўрнига қўйиш мақсадида феврал ойининг охири ва баҳор бошланиши арафасида хотин-қизлар учун махсус байрам уюштиришган.

Бу байрам форсийзабон бир қатор давлатларда ҳозирга қадар сақланиб қолган. Унининг номи “Муждагирон” дир.

Бугун мустақллик даврида ўз аждодларимизнинг миллий урф одатларини қайта тиклаб, улар арвоҳларини хурсанд қилиш баробарида, халқимиз азалдан оналар, аёллар ҳурматини сақлаб келганини исботлашимиз зарур, - деди Имомали Раҳмон байрам табригида.

Тожиклар миллий байрамини қайта тиклаш миллат маънавий манфаатларига хизмат қилишига ишонч билдирган Раҳмон, бундан сўнг 8 - март мамлакатда “Оналар куни” сифатида нишонланишига доир фармон ҳам имзолаганини билдирди.

Давлат раҳбари ташаббуси кўпчилик тожикистонликлар томонидан олқишланди.

Улар президент миллий байрамларни қайта тиклаш ортидан жамиятда оналарга нисбатан эътиборни кучайтириш, уларнинг бахтли ҳаёт кечиришлари учун ҳар томонлама имконият бераётганидан миннатдорчилик билдириша бошлашди.

-Президентимиз жамиятда эркак ва аёллар тенг ҳуқуқли бўлишини ҳисобга олиб шундай ташаббус билдирган.

Она азиз, муқаддас экани ва жамиятда у ҳамиша эъзозланишини, жамиятда оналар устунроқ бўлишни истайди президентимиз.
Менимча бу жуда тўғри, - деди ўзини Муқаддасхон деб таништирган аёл.

Бошқа бир суҳбатдошимиз Асҳобиддин аканинг айтишича, Тожикистонда аёлларга бўлган эътибор қўшни давлатларга нисбатан анча яхши.

-Тожикистонда аёлларга эътибор кучли. Масаслан, Тожикистонда Ўзбекистондагидек аёллар мардикорлик қилишмайди. Давлат идораларида аёллардан кадрлар жуда кўп. Икки уч йил ичида сиёсатчи аёллар ҳам кўпаяди Тожикистонда, - дейди Асҳобиддин.

Аммо Россияга мардикор бўлиб кетиб, оиласини унитган эркакнинг аёли Нодирахон президентнинг нутқи байрам баҳона айтиб ўтилган шунчаки бир гап, деган фикрда.

У 8 йилдирки фаррош бўлиб ишлайди. Балоғатга етмаган 3 боласини кўча супуриб боқишини, аммо ҳеч қачон давлат томонидан унга ёрдам,эътибор кўрсатилмаганини айтади:


-Аёл бола боқай, деб арава судрайди, кўча супуради, қоп кўтаради. Аёлнинг қадри йўқ. Қадримиз йўқ эканки, мана, байрам куни ҳам кўча супирдик, -деди Нодирахон .

Душанбе шаҳридаги гул бозорда кўп йиллардан буён гул сотиб тирикчилик қилаётган Саодатхон ҳам бу гапларга қўшилади.

- Ҳақиқатдан ҳам аёлда қадр қолмаган. Ҳозир эркакларга иш йўқ. Россияда бир ярим йил ишлаб ҳам пулсиз келишди. Хотинлар бола- чақасини ўзи боқаяпти.

Заводлар ишласа, эркаклар иш билан таъминласа яхши бўларди. Чунки эркакнинг топгани аёлникидан баракали бўлади, барибир, - дейди Саодат.

Эслатиш жоизки, 1889 йилда Германиядаги инқилобчи аëл Клара Цеткин 8 мартни хотин-қизлар куни сифатида нишонлаш ташаббуси билан чиққан эди.

Улуғ Октябрь инқилобидан сўнг Шўро ҳукумати 8 мартни давлат байрами сифатида нишонлаб келди. 1965 йилга келиб эса бу кун СССР ҳудудида расман дам олиш куни деб эълон қилинди.

Аммо СССР тарқаб кетгандан кейин ҳам бу байрам бир қатор постсовет давлатларида, жумладан, Тожикистонда ҳам байрам қилиниб келинган эди.
XS
SM
MD
LG