Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:24

Қирғиз ҳуқуқ ҳимоячилари ҳимояга муҳтож


Сўнгги пайтларда Қирғизистонда ҳуқуқ ҳимоячиларига нисбатан тазйиқ ва таъқибнинг кучайиб бораётгани қирғиз жамоатчилиги орасида норозилик кайфиятини кучайтираяпти.
Сўнгги пайтларда Қирғизистонда ҳуқуқ ҳимоячиларига нисбатан тазйиқ ва таъқибнинг кучайиб бораётгани қирғиз жамоатчилиги орасида норозилик кайфиятини кучайтираяпти.

БМТ инсон ҳуқуқлари қўмитаси ҳисоботига мувофиқ, сўнгги бир йил ичида Қирғизистондаги инсон ҳуқуқлари вазияти ëмонлашуви баробарида¸ ҳуқуқ ҳимоячиларига нисбатан таъқиб ва тазйиқлар ҳам кучайган.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари қўмитаси шу ҳафтада Женевада ўтадиган йиғинда қирғизистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари масаласини кўриб чиқади.

Бу ҳақда Озодлик радиосига Бишкекдаги "Фуқаролик жамияти коррупцияга қарши" нодавлат ташкилоти раиси Тўлейқан Исмолова хабар берди.

Унинг айтишича, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ҳелсинки қўмитаси қирғизистонлик ҳуқуқ ҳимоячиларига бу ҳақда ахборот тарқатган, аммо мазкур йиғиннинг қайси куни ўтказилишига аниқлик киритмаган.

Қирғизистон Омбудсмени идораси вакиллари ва ҳуқуқ ҳимоячилари жорий ҳафтада Женевада ўтадиган йиғилишга таклиф қилинмаганликлари ва шунинг учун бу анжуманда иштирок этмасликларини айтдилар.

Ҳуқуқ ҳимоячиларига кўра, бу йиғинда Қирғизистоннинг Женевадаги элчихонаси вакиллари иштирок этиши мумкин.

Ҳуқуқ фаоли Тўлейқан Исмоилованинг айтишича, БМТнинг ҳуқуқ ҳимоячилари бўйича махсус маърузачиси Маргарет Секкагия ўз ҳисоботида ўтган бир йил давомида Қирғизистон ўз зиммасига олган халқаро мажбуриятларни бажармаган ҳолда, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи халқаро ташкилотлар фаолиятига тўсқинлик қилганини билдирган.

Ҳисоботда айтилишича, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ҳелсинки қўмитасининг Бишкекдаги вакили Ивар Дали “Қирғизистонда ноқонуний тарзда фаолият юритди” деган айблов билан мамлакатга киритилмаган. Қирғиз суди Ивар Далини 10 йил давомида мамлакатга киритмаслик ҳақида ҳукм чиқарган.

Ҳелсинки қўмитасининг Бишкекдаги мувофиқлаштирувчиси Лена Мамадназаровага ҳам турли босимлар ўтказилган.

Маргарет Секкагия Женевада ўтадиган йиғилишга тақдим этган ҳисоботида бу борада қирғиз ҳукуматига етти марта сўров жўнатгани, аммо уларнинг бирортасига ҳам расмий жавоб келмаганини алоҳида таъкидлаб ўтади.

Бишкеклик сиёсатшунос Ўрўзбек Мўлдалиев фикрича, қирғиз ҳукуматининг БМТ махсус маърузачиси расмий талабномаларига жавоб бермагани мамлакатнинг нафақат халқаро обрўси, балки унинг иқтисодий аҳволига ҳам путур етказади.

- Бу сўровларга дипломатик каналлар орқали сўзсиз жавоб берилиши шарт. Чунки бу Қирғизистоннинг халқаро мажбуриятидир.

Бу каби халқаро мажбуриятларнинг бажарилишига беписандлик билан қараш ўз-ўзидан мамлакатга киритилаётган сармоялар оқимини камайишига сабаб бўлади.

Негаки¸ сармоядорлар БМТ каби нуфузли ташкилот олдидаги мажбуриятини бажармаган давлат билан алоқа қилишдан чўчийдилар, деди Ўрўзбек Мўлдалиев.

БМТ махсус маърузачиси расмий сўровларига жавоб берилмаганини Қирғизистон ҳуқуқ ҳимоячилари фаолиятини чеклаётган давлатлар қаторига қўшилаётгани билан изоҳлаган.

Бишкеклик ҳуқуқ ҳимоячиси Тўлейқан Исмоилова ҳам бу фикрга қўшилади.

- Қирғизистон ҳукумати¸ айни пайтда диктаторлик тизимини ўрнатишга бел боғлади. Шунинг учун ҳам айни пайтда Қирғизистонда авторитаризм ҳукм сурмоқда, деб айта олишимиз мумкин, деди Тўлайқан Исмоилова.

Ҳуқуқ ҳимоячиси ўз фикрини расмий Бишкек кейинги йилларда Шанхай Ҳамкорлик ташкилотига аъзо авторитар давлатлар билан алоқасини кучайтираётгани, Россия томонидан ваъда қилинган 2 миллиард долларлик моддий ёрдамга ишониб, аксилтеррор коалициясига аъзо давлатлар билан имзоланган 12 та шартномани бекор қилгани билан асослайди.

Бироқ Қирғизистон парламенти депутати Ажибай Қалмаматов фикрича, қирғиз ҳукуматига билдирилаётган бундай даъволар ўринсиздир.

- Чунки ҳуқуқ ҳимоячиларига босим ва тазйиқлар бўлаётгани, сўз эркинлиги чекланаётгани йўқ. Аксинча, улар ўз фикрларини, ғояларини ошкора айтишлари учун шароитлар яратиб берилмоқда.

Ҳуқуқ ҳимоячилари ва матбуот вакилларига нисбатан сиёсий таъқиблар бўлмаётган мамлакатни эса диктаторлик ёки авторитар бошқарувдаги давлат, деб бўлмайди, деди Ажибай Қалмаматов.

Айни пайтда¸ инсон ҳуқуқлари ва демократия ҳимояси билан шуғулланувчи Freedom House ташкилотининг йиллик ҳисоботида Қирғизистон қисман эркин мамлакатлар қаторига киритилган.

Шунингдек, Freedom House ҳисоботида ўтган бир йил мобайнида мамлакатда инсон ҳуқуқлари вазиятининг ёмонлашгани қайд этилади.

XS
SM
MD
LG