“Ипотека бозоридаги инқироз¸ молия тизимларининг барбод бўлиши марказий ва шарқий Европага ҳам кириб келмоқда”¸ дея ваҳима билан ëзди кейинги кунларда минтақадаги етакчи ахборот агентликлари.
Бундай совуқ хабарни қўлловчи далиллар эса¸ керагидан ортиқ – иқтисодий ўсиш суръатининг пасайиши¸ ишлаб чиқариш ҳажмининг камайиши¸ кредит манбаларининг қуриëтгани ва айрим давлатларда ўз қадрини тезлик билан йўқотаëтган миллий валюталар.
Буларнинг бари¸ нақафат Европа қитъасининг собиқ социалистик ҳудудларининг ўзи¸ балки бу ҳудудлардаги давлат ва молия тизимларига катта-катта қарз берган ғарбий Европа банкларини ҳам касодга қилишга етади¸ деган тушкун башоратлар шу кунларда тез-тез қулоққа чалинмоқда.
Бундай башоратларга асос ўлароқ ишлатилаëтган Латвия мисолига қаралса¸ бу мамлакатда 2008 йилнинг сўнгги чорагида ялпи маҳсулот ҳажми 10¸5 фоизга камайди ва мамлакат Халқаро валюта жамғармасидан фавқулодда ëрдам олиш ҳисобига омон қолишга муваффақ бўлди.
Шундай бўлса-да¸ Озодлик билан суҳбатлашган Европа тикланиш ва тараққиëт банки бош иқтисодчиси Эрик Берглоф¸ марказий ва шарқий Европанинг катта ҳудуд экани ва бу ҳудудларда қарийб касод ëқасига келиб қолган Латвия баробарида иқтисоди анчагина кучли ва яшовчан Чехия ҳам борлигини айтади.
- Албатта¸ бу ҳудудлар ҳам мураккаб даврни бошдан кечирмоқда. Айни пайтда¸ уларнинг ҳозирги аҳволи кўп жиҳатдан¸ хусусан иқтисодий ўсиш суръати жиҳатдан ғарбий Европадан кўра яхшироқдир.
Аммо бизни бу минтақада келаси йилда қандай иқтисодий жараëнлар юзага чиқиши ташвишга солаëтир. Ëмон башоратларга чап бериш учун вазиятга мутаносиб сиëсат¸ хусусан минтақадаги ҳукуматларнинг мувофиқлашган ëндашув ишлаб чиқишлари лозим бўлади¸ дейди ЕТТБ бош иқтисодчиси.
- Марказий ва шарқий Осиëдаги молиявий вазиятни инқироздан сақлаб қолишнинг муҳим омили¸ бу ҳудудлардаги аксар банкларнинг аксар капиталига эгалик қилувчи Ғарб банкларининг уларга кредит ажратишни давом эттиришидир¸ дейди Берглоф.
Зотан¸ 2009 йил ичи минтақа банклари қисқа муддатга олинган 130 миллиард долларлик қарзини қўшимча молиялаштириши лозим.
Агар ҳозирда ўзлари ҳукумат томонидан қутқарилувга муҳтож бўлиб турган Ғарб банклари¸ марказий ва шарқий Европадаги филиалларини ўз ҳолига ташлаб қўйса¸ молиявий бўҳроннинг бу минтақага ҳам зарба бериши ҳақдаги совуқ башоратлар рост чиқиши мумкин¸ дейди ЕТТТ банки бош иқтисодчиси.
Шу боис¸ дейди мутахассис¸ЕИ етакчиларининг қутқарув жамғармаларидан олинадиган маблағларни банклар филиаллари орасида ҳам тақсимланишига оид ваъдаси ижроси ўта муҳим.
- Бўҳрон билан иш кўришнинг энг муҳим жиҳати айнан ҳозир ғарбий Европа банкларнинг марказий ва шарқий Европадаги ўз филиалларини қанчалик қўллаб-қувватлашига боғлиқ. Ҳозирча¸ бу жараëн рисоладагидай давом этаëтир¸ аммо муҳими бу жараëнни банклар маблағи қурий бошлаганда ҳам сақлаб қолишдир¸ дейди ЕТТБ бош иқтисодчиси Эрик Берлоф.