Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:05

Минтақада янгича бўлиниш кутилмоқда


Қарийб 20 йилдан бери рақиб сифатида фаолият юрғизиб келаëтган Каримов ва Назарбоев¸ агар хабарлар тасдиқланса¸ сув масаласида иттифоқчига айланиши мумкин.
Қарийб 20 йилдан бери рақиб сифатида фаолият юрғизиб келаëтган Каримов ва Назарбоев¸ агар хабарлар тасдиқланса¸ сув масаласида иттифоқчига айланиши мумкин.

Сув тақчиллиги муаммоси кескинлашиб борар экан¸ Марказий Осиë давлатларининг дарëлар боши ва этагида жойлашганларга бўлиниб¸ ўз манфаатлари учун тортишишлари кузатилмоқда.

"Тожикистон ва Қирғизистонда қуриладиган ГЭСларга қарши Ўзбекистон ва Қозоғистон “ягона фронт” бўлиб ҳаракат қилмоқчи".

Бу хабарни Регнум ахборот агентлиги тарқатди. Бу гаплар Ислом Каримов ва Нурсултон Назарбоев ўртасида бўлиб ўтган телефон сўзлашувлари ва ундан сўнг Қозоғистон Бош вазири Карим Масимовнинг Тошкентга қилган ташрифидан сўнг пайдо бўлди.

Регнум хабарига кўра, икки давлат президентлари бу ягона ҳаракатларини Олмаота шаҳрида апрел ойида бўлиб ўтадиган Оролни қутқариш бўйича Халқаро фонд саммитида баён қилишади.

Марказий Осиё давлатлари орасидаги сув муаммолари борган сари ечими топилиши қийин бўлаётган масалага айланиб бормоқда.

Сирдарё ва Амударё бошида турган Тожикистон ва Қирғизистон электр энергияга бўлган эҳтиёжини қоплаш учун Қамбарота ва Роғун ГЭСларини қуришга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳолат айниқса¸ дарёнинг қуйи оқимларидан жой олган Ўзбекистон ва Қозоғистонни ташвишга соляпти.

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Вазирлар Маҳкамасининг март ойида бўлиб ўтган йиғилишида ҳам бу ГЭСлар қурилишини қаттиқ танқид қилган эди.

Кузатувчиларнинг айтишларича, Ислом Каримов энди бу соҳада ўзига иттифоқчи топгандай. Қозоғистон мисолидаги бу иттифоқчи муаммони қанчалик ҳал қила олади, буни ҳали ҳеч ким билмайди.

Қирғизистондаги сув муаммолари институти директори, академик Дуйшен Маматқанов фикрича, бундай “иттифоқ” ўртадаги муаммони ҳал қилмасдан, аксинча кучайтиради:

- Буни муносабатларни яхшилаш учун қилинаётган тўғри йўл деб, айта олмайман. Аксинча¸ бир стол атрофига ўтириб¸ муаммоларни бир томонлама эмас, ҳар томонлама ҳал қилиш керак.

Бошқача айтганда¸ бу ҳаракатни бошқа суверен давлатнинг ички ишларига аралашиш, деб баҳолаш мумкин. Менинг фикрим шундай - эксперт ва мутахассислардан иборат ишчи гуруҳ ташкил қилиш керак ва улар мавжуд вазиятни ўрганиб чиқишлари лозим, дейди Дуйшен Маматқанов.

Унинг айтишича, Қирғизистон барибир Қамбарота ГЭСини қуради ва бундан дарёнинг қуйи оқимидаги давлатларга ҳеч қандай зиён етмайди.

Тожикистон Бош вазирининг собиқ ўринбосари Давлат Усмон фикрича, энг асосий муаммо давлат раҳбарларининг ўзаро келишолмаётганига бориб тақалади:

- Биласизми, Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари учун бир-бирининг тилини топиш жуда муҳим. Агар Ўзбекистону Қозоғистон бир фронт бўлса, Тожикистону Қирғизистон бошқа фронт бўлса, ўртадаги муаммо 100 йилда ҳам ўз ечимини топмайди.

Менинг фикрим шундай - энди яхши қўшничиликда у томон ҳам, бу томон ҳам сал ён босиши керак. Зеро, ҳамжиҳатлик бўлса¸ ҳал бўлмайдиган муаммонинг ўзи йўқ, дейди Давлат Усмон.

Ўзбекистонлик жамиятшунос Комрон Алиев фикрича, Ўзбекистон ва Қозоғистон сув ичадиган дарёларнинг юқорисида жойлашган Тожикистон ва Қирғизистон ҳеч вақт бу дарёлар сувларини ўзларича бўғиб олишлари мумкин эмас.

- Бу ўтаëтган сувларни пастдаги давлатларнинг рухсатисиз тўхтатиб қолиш ҳам мумкин эмас¸ ўзича билар-билмас ГЭС ҳам қуриш мумкин эмас.

Аслида муаммо шундан иборатки¸ ГЭС қуриш¸ тўғон қуриш масаласи Ўрта Осиëдаги давлатларни бир-бирига душман қилиш учун ва бир-бирига қарама қарши қилиш учун “Бўлиб ташла ва ҳукмронлик қил” деган сиëсат юргизаëтган давлатлар томонидан сунъий равишда ташкил қилинган.

Буни ҳозир Тожикистон ëки Қирғизистон раҳбарлари тушуниб етиши керак¸ дейди Комрон Алиев.
XS
SM
MD
LG