Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:02

Тошкент – “дом” шаҳри


Келажакда Тошкент кўп қават уйлар, маъмурий бинолар ва серюлдуз меҳмонхоналарга бой бўлади, аммо бу шаҳри азимда "дув-дув гап бўладиган" анъанавий маҳаллалар бўлмаслиги мумкин.
Келажакда Тошкент кўп қават уйлар, маъмурий бинолар ва серюлдуз меҳмонхоналарга бой бўлади, аммо бу шаҳри азимда "дув-дув гап бўладиган" анъанавий маҳаллалар бўлмаслиги мумкин.

Ўзбекистонлик расмийларнинг қайд этишларича, келажакда Тошкент шаҳрида анъанавий ўзбекча ҳовли-уйлар қолмайди, уларнинг ўрнини кўп қаватли турар-жой бинолари – “дом”лар эгаллайди.

Тошкент шаҳрининг 2200 йиллик юбилейи муносабати билан Ўзбекистон пойтахтида ободонлаштириш ишлари давом этаяпти.

Юбилей тадбирлари доирасида шаҳардаги кўплаб эски уйлар бузилиши режалаштирилган.

Тошкент шаҳри Миробод тумани Азиз Қодиров кўчасидаги 12-уйда яшовчи Султоновлар ҳовлиси ҳам бузилаётган уйлар рўйхатига тушган.

Оила бекаси Насиба Султонова уйи бузилишидан норози. Насиба опа шаҳар марказидаги ҳашаматли ҳовлисини шаҳар четидаги Сирғали туманидан берилаётган квартирага алмаштиришга рози эмас.

- Ҳовлим 6,5 сотих. Бу ëғига янги уй ҳам қурганман. Ҳовлимни 34 миллионга баҳолабди. Бу ерда участкалар 34 миллион сўм эмас, 100 минг - 150 минг доллар. Бераëтган тўққизинчи этажини 27 миллионга баҳолади ва “6 миллионини қўлингизга берамиз”, деди. Яна уй-жойингизни шундоқ ташлаб кетасиз, дейди. Менинг шу уйимдан бошқа ишонган нарсам йўқ. Учта ўғлим бор. Агар қиз бўлганида, мен олишмасдим. Мен ўғилларимни уйлантирсам, уларни қаëққа жойлайман, дейди Насиба Султонова.

Насиба Султонова уйидан кўчишни хоҳламагани ва ўзига тўланажак пуллардан норози бўлгани учун турли ташкилотларга мурожаат қилган. Бироқ суҳбатдошимизнинг айтишича, опанинг арз-додини эшитиш ўрнига унни уйидан мажбурий кўчириш учун турли усулларни қўллашган.

- Қишда 30 градус совуқ бўлганида, иситиш тармоғини кесиб ташлашди (йиғлаб). Ëзнинг жазирамасида сувимни, светимни кесиб ташлади. Борадиган жойим йўқ, деб уйда ўтиравердим. Қонунимиз бор, қонунда ëзиб қўйган, менга нормалний дом беринглар, дедим. БТИ ходими: “Бизда қонун ишламайди. Қонун чет элда ишлайди. Бизда хўжакўрсинга чиқарилган”, дейди (йиғлаб). Булар намунча одамни хўрлайди? Мен уй-жой учун эмас, ўзимнинг қадрим учун йиғлаяпман, дейди Насиба Султонова.

Айни пайтда Тошкентда Насиба опа сингари уйлари бузилишидан норози одамлар кўпчиликни ташкил қилади.

Uzmetronom.com интернет нашри чоп қилган “Тошкент юбилейи - оддий одамлар кўз ёши” номли мақолада ёзилишича, кейинги бир йил мобайнида минглаб тошкентлик уйи бузилишидан азият чеккан.

Тошкент шаҳрининг Ҳамза туманидаги Чўлпон маҳалласида ҳам икки юзта уй бузилиб, унинг ўрнига хиёбон барпо этилиши кўзда тутилган.

Чўлпон маҳалласида яшовчи суҳбатдошимизга кўра, кўпчилик одамлар бузилаётган ҳовлисини каталакдек квартирага алмаштиргиси келмаяпти.

- 4 сотих ерим бор. Олти хона уй бор. Сирғали тарафдан икки хонали уй бераман, деяпти. Бизники марказда бўлса. Домдаги икки хонали уй арзимайди-ку. Ҳамма шунга норози-да, дейди Чўлпон маҳалласида яшовчи суҳбатдош.

“Эзгулик” жамияти фаоли Абдураҳмон Ташановга кўра, Тошкентнинг юбилейи айрим фуқароларга қимматга тушаяпти. Бу борада “Эзгулик” жамияти

- Тошкент шаҳрининг 2200 йиллик юбилейи муносабати билан шаҳарнинг кўпгина жойларида ободонлаштириш, кўчаларни кенгайтириш ишлари бошланган. Бундан аҳоли маълум даражада зарар кўраяпти.

Кўпчилик одамларнинг уйи бузилаяпти ва улар марказдан Бектемир, Сергели каби чекка районларга кўчирилиб, уларга ўзларининг мулкларини қопламайдиган даражада арзон нархдаги уйлар берилди. Бундан жуда кўпчилик норози.

Жамиятимизга бу борада жуда кўп мурожаатлар бўлган. Биз уларнинг айримларининг ҳуқуқини ҳимоя қилишга эришаяпмиз, деди Абдураҳмон Ташанов.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ходими уйлари бузилган одамлар бошқа турар-жой билан таъминланаётгани ва товон пуллари ҳам ўз вақтида берилаётганини билдирди.

Тошкент шаҳар архитектура бошқармаси ходими эса шаҳардаги уйларнинг бузилиши қонун доирасида амалга оширилаётганини айтади:

- Тошкентдаги уйларнинг 40 фоизи (бош планга мувофиқ) бузилиши керак. Биз ўзимиз мана шу ерга¸ мана шунақа қуриш керак, деб таклиф берганмиз. Ҳокимиятда¸ давлатда қачон пул бўлса, шунга қараб қурилади.

Эски уйларнинг ҳаммасининг ўрнида кўп қаватли уйлар қурилади. Одам кўпайган сайин ҳаммага ерни етказиб бўлмайдию. Шунинг учун кўп қаватли уйлар қурилади. Бу генплан бўйича кетаяпти.

Озодлик: Сизнинг гапингиздан тушунишим бўйича вақти келиб Тошкент шаҳрида умуман ҳовлилар қолмаслиги мумкин...

- Ҳа. Мана, чет элларни ўзингиз ҳам кўрган бўлсангиз керак. Ҳаммаси кўп қаватли уйларда яшашади. Европани кўрсангиз, шаҳар марказлари 200-300 йил олдин 3-4 қаватли бино бўлиб кетган. Битта одамга олти сотих бергандан кўра¸ беш-олтита одамга уй қуриб берган яхшироқ-ку, дейди Тошкент шаҳар архитектура бошқармаси ходими.

Маълум бўлишича, Тошкентнинг 2200 йиллик юбилейи муносабати билан шаҳардаги кўплаб объектларнинг бузилиши режалаштирилган. Жумладан, Амир Темур хиёбони яқинидаги Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги - ЎзА биноси, қисман “Амир Темур” автошоҳбекати, унинг ёнидаги кўп қаватли уй, газета бозори ва ҳ.
XS
SM
MD
LG