Укаси Икром Мерожов ва бошқалар устидан судлов бошлангани тўғрисида дастлаб Новосибирскдаги Сибирь матлубот кооперацияси университети доценти, асли бухоролик Илҳом Мерожов хабар қилди.
Озодлик: Сиз бугун¸ 22 апрел куни¸ суд бошланди, деб айтаяпсиз. Қаердан олдингиз бу маълумотни?
- Мен уйга телефон қилдим. Ота-онам бугун Бухоро вақти билан соат 14.00 да суд бошланади, деб айтишди¸ деди Илҳом Мерожов.
Бу информацияни Бухородаги бир мустақил манба ҳам тасдиқлади.
Аслида суд бошлангани тўғрисидаги хабарни тасдиқлатишнинг ҳам ҳожати йўқ эди. Чунки Икром Мерожовнинг "нурчи"ликда айбланиб, 2008 йил, декабрида қўлга олингани тўғрисида Ўзбекистон ТВси февралнинг ўрталаридаёқ хабар берган эди.
"Зулматга элтувчи нур" фильмидан парча:
“Нурчилар сектасини гўë ўргимчак тўрига қиëс қилиш мумкин. Унинг ҳаëти мудом ўлжа излаш ва ўзига асир этишдир. Яқинда республика ҳуқуқни муҳофаза этиш идоралари саъй-ҳаракати туфайли Бухоро шаҳри ҳудудида секта ғояларини хуфиëна тарғиб-ташвиқ этиш билан шуғулланган бир гуруҳ шахсларнинг жинояти фош этилди. Маълум бўлишича¸ бу гуруҳга Бухоро шаҳрида яшовчи Икром Мерожов бошчилик қилиб келган”.
Фильмда физика-математика фанлари номзоди Икром Мерожовнинг ўзи ҳам кўрсатилган, унинг мана бу гаплари эшиттирилган эди.
“Туркиялик фуқароларнинг уйига мен, укам Мерожов Баҳром, акам Мерожов Илҳом¸ қўшним Расулов Абдулло, танишим Улуғбек Абдуллаевлар борган эдик¸ бориб турардик. "Рисолаи нур"ни ўрганар эдик. Туркиялик фуқаролар бу китобларни бошқаларга ҳам таништиришни бизга тавсия қилар эди”.
Фильмдан англашиладики, унинг муаллифлари "нурчилар" деб атаётган ўзбекистонликларнинг жинояти "туркиялик ислом олими Бадиуззамон Саид Нурсийнинг "Рисолаи нур" китобини ўқигани, келажакда ҳокимиятни эгаллаш мақсадида илм-маърифатга интилганидир".
Бироқ Икром Мерожов ишлаган Бухоро давлат университети вакили 21 апрель куни Озодлик радиоси саволларига жавоб берар экан, у ҳақда ёмон фикр билдирмади.
Озодлик: Сизлар у киши ҳақида тавсифнома берган экансизлар.
- Икром Мерожовгами?
Озодлик: Ҳа.
- Йўқ¸ бизлардан расмий сўралгани йўқ. Биздан умуман ҳеч ким ҳеч нарса сўрагани йўқ.
Озодлик: Ўзи умуман қандай одам? Жиноятчи деб гумон қилишга арзийдиган бир ....
- Энди у мутахассис сифатида фан номзоди. Ҳисоблаш математикаси мутахассислигини Новосибирскда ўқиган. Яхши мутахассис¸ талабчан ўқитувчи эди. Лекин бу томонлама экстремизмми¸ нурчими, бошқами бўйича бизларда ҳеч қанақа маълумот йўқ эди¸ деган эди Бухоро давлат университети физика-математика факультети вакили.
Тўғри, Икром Мерожовнинг университетдан ташқаридаги ҳаётидан ҳамкасблари бехабар қолган бўлишлари мумкин.
Балки у чиндан ҳам хавфли экстремистик оқимга қўшилиб қолгандир?
Икром Мерожовни ҳибсга олганлар ҳамда "Зулматга элтувчи нур" фильми муаллифларига ишониладиган бўлса, бу саволга "Ҳа", деб жавоб беришга тўғри келади.
Фильмдан яна бир парча:
“Яқинда Россия Федерацияси суди нурчиларни жамиятдаги барқарорликка таҳдид солувчи одамларга секта манфаатлари учун ўзини қурбон қилишга ҳам тайëр бўладиган даражада ишловчи секта, дея эътироф этди”.
Фильмда келтирилган бу хабарни ўрганар эканмиз, "2007 йилнинг 21 майида Москва шаҳар Коптев туман суди "Рисолаи нур" китобининг русча таржимасини "эктремистик" деган хулоса чиқарган"ини аниқладик.
Бу ҳақда хабар берар экан, Википедия, суднинг диний илми йўқ экспертлар хулосасига таянганини таъкидлаб ўтган.
Ўша экспертлардан фарқли ўлароқ, Россия мусулмонлари марказий диний бошқармаси Бадиуззамон Саид Нурсийнинг китоблари тўғрисида ижобий хулоса эълон қилган.
Бошқарма баёнотида, жумладан, қуйидаги жумла бор:
"Бу китоблар диний экстремизм ва фанатизмдан йироқ..."
Парча келтирганимиз баёнотни Россия мусулмонлари марказий диний бошқармаси қарийб 8 йил муқаддам – 2001 йилнинг 9 августида чиқарган эди.
Балки айтаётганимиз баёнотнинг қўлимиздаги нусхаси қалбакидир?
Мана шундай иштибоҳга бориб, 22 апрель куни Россия мусулмонлари марказий диний бошқармаси билан боғландик.
Ўзини бошқарма бўлим бошлиғи деб таништирган Абдусамад ҳазратга қўлимиздаги ҳужжатни сўзма-сўз ўқиб бердик. Шундан сўнг Абдусамад ҳазрат “Ҳа, бу мактубни биз ёзганмиз”, деди.
Бу жавобдан сўнг ўз-ўзидан бир табиий савол пайдо бўлди: хўш, бухоролик олим Икром Мерожовни ва у билан бирга яна 8 кишини "нурчи"ликда айблаб жавобгарликка тортаётганларнинг мантиғидан келиб чиқилса, Нурсийнинг китобларини ижобий баҳолаётган Россия мусулмонлари марказий диний бошқармасини ҳам жиноий жавобгарликка тортиш керакми?
Бу саволга жавоб бера оладиган ўзбекистонлик амалдор изладик, лекин топа олмадик.
Суди 22 апрель куни бошланган бухоролик "нурчилар" шу мотив билан Ўзбекистонда судланаётган учинчи гуруҳдир.
Февраль ва апрель ойларида "Ирмоқ" журнали ва "Етти иқлим" газетаси ходимларидан бир гуруҳи – 10 дан зиёд киши 8 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум этилган эди.