Линклар

Шошилинч хабар
11 октябр 2024, Тошкент вақти: 07:00

Хитой Марказий Осиëда фаоллашмоқда


Дунëда энг катта табиий газ заҳираларига эга Туркманистон газини Хитойга элтувчи қувурлар ëтқизиш лойиҳасини якунлаш¸ Пекин учун устивор вазифалардан биридир.
Дунëда энг катта табиий газ заҳираларига эга Туркманистон газини Хитойга элтувчи қувурлар ëтқизиш лойиҳасини якунлаш¸ Пекин учун устивор вазифалардан биридир.

Хитой давлат кенгаши раҳбарларидан бирининг Туркманистон ва Ўзбекистонга қилаëтган сафарини шарҳлаëтган Россия матбуоти¸ Пекин Москвани бу минтақадан секин-аста сиқиб чиқараëтганидан бонг урмоқдалар.

27 июн куни Хитой далат кенгаши премьерининг ўринбосари Ли Кэцян расмий сафар билан Тошкентга келади.

Хитойнинг расмий Синхуа ахборот агентлигининг хабар қилишича, Тошкент расмийлари билан учрашувлари давомида Кэцян иқтисодий ҳамкорликни кучайтириш масаласини муҳокама этади.

Чоршанба куни Ашхободга сафар қилган Хитой юқори мартабали расмийси Туркманистондаги энг йирик газ конини ўзлаштириш бўйича келишувларга имзо қўйди. Туркманистон ва Хитой ўртасида газ иттифоқчилигига асос солувчи ушбу келишувлар Марказий Осиё гази учун бораётган курашда Россиянинг навбатдаги мағлубияти сифатида кўрилмоқда.

Марказий Осиё раҳбарлари билан Хитойнинг асосий музокарачиси ролини бажараётган Хитой давлат кенгаши премьерининг ўринбосари Ли Кэцян¸ айрим кузатувчилар фикрича, 2012 йилда премер Вэнь Цзябао ёки эҳтимол Хитой раҳбари Ху Цзинь Таонинг ўринини эгаллаши мумкин.

Юқори мартабали Хитой расмийси Туркманистон билан газ иттифоқчилигини тузди ва мамлакатнинг энг йирик Жанубий Йўлўтан газ конини ўзлаштириш имкониятини қўлга киритди. Газ заҳираси 14 триллион куб метрни ташкил этиши мумкинлиги башорат қилинаётган Йўлўтан газ конини ўзлаштириш учун Хитой 4 миллиард доллар ажратадиган бўлди.

Россиянинг нуфузли "Коммерсант" нашри Ашxобод келишувларини Марказий Осиё гази учун бораётган курашда Россиянинг навбатдаги мағлубияти деб атади. "Газпром" ўзгариб кетган ҳозирги иқтисодий вазиятда туркман газини сотиб олиш фойдасиз бўлиб қолганини эътироф этди.

Апрел ойида "Газпром"нинг туркман газини қабул қилишни камайтиргани оқибатида Туркманистондаги подстанциялардан бири портлаб кетган эди. Шундан буён Туркманистон умуман Россияга газни бўғиб қўйди ва Хитой билан ҳамкорликни жадаллаштирди.

"Коммерсант" шарҳловчиси Александр Габуев фикрича¸ жаҳон иқтисодий инқирози ва Кремнинг ножўя ҳаракатлари Марказий Осиёда Хитойни жуда қулай вазиятга қўйди.

- Хитой бераётган кредит ҳажми шу қадар кўпки, ҳеч қандай сиёсий шарт қўймасдан ҳеч бир давлат бунча пулни беролмайди. Менимча¸ Хитойнинг ишлари Ўзбекистонда ҳам яхши кетади. Ҳозирда Хитой газ қувурининг Ўзбекистон қисмида ишлар жуда жадал кетмоқда. Ўртоқ Каримов Туркманистон билан содир бўлган нохуш ҳолатдан ўзига хулоса қилаётган бўлса ажаб эмас¸ дейди Александр Габуев.

Ҳозирча Россия Ўзбекистон газининг 90 фоизидан ортиғини¸ ҳатто¸ ўз зарарига сотиб олишда давом этаётгани айтилади. Агар йил охиригача режалар ва нархлар ўзгармаса иқтисодчиларга кўра, Ўзбекистон ўз газини Россияга 4¸5 миллиард доллардан кўпроққа пуллайди.

Аммо нефт ва газ соҳасида Россияга берилган устуворликнинг аста-секин Хитойга ўтиши башорат қилинмоқда.

"Ўзбекнефтгаз" компанияси расмий вакили Елена Кимнинг айтишича, Хитой билан биргаликда амалга оширилаётган кўплаб лойиҳалар қаторида, айниқса, Хитой қувурининг қурилишига катта аҳамият берилмоқда.

Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳудуди орқали ўтувчи Хитой қувурининг Ўзбекистон қисмининг қурилиши 2 миллиард долларга баҳоланган. Айни пайтда Ўзбекистон рамийлари бу қувур орқали ўзбек газининг Хитойга узатилиши эҳтимолларини рад этаётгани йўқ.

- Ҳозир Хитойга газ етказиб бераётганимиз йўқ¸ лекин ҳамкорлик узоқ муддатли бўлгандан кейин келажакда бу вазият ўзгариши мумкин” деди "Ўзбекнефтгаз" компанияси расмийси.

Қурилиши жорий йилда поёнига етадиган Хитой қувури 2012 йилга борим 40 миллиард куб метр газни Хитойга етказиб бериш қувватига эга бўлади. Марказий Осиё давлатлари Россиядан муқобил газ ҳаридорига муҳтож ва газ экспортини диверсификация қилишга ҳаракат ҳам қилмоқда.

Аммо Хитой билан нефт ва газ соҳасидаги ҳамкорликнинг жадаллашуви борасида хавотирлар ҳам билдирилади.

Айрим таҳлилчилар фикрича, келажакда Хитой Марказий Осиё минтақасини ўз хом-ашё базасига айлантириб юбориши мумкин. Шу боис¸ дейди сиёсий шарҳловчи Дўсум Сатбаев¸ Хитойни нафақат нефт ва газ соҳасини ўзлаштириш¸ балки саноат ва қишлоқ ҳўжалигига ҳам сармоя ётқизишга қизиқтириш керак.
XS
SM
MD
LG