Freedom House ҳисоботида айтилишича, мамлакатлар рейтинги етти кўрсаткич бўйича аниқланган. Бу етти кўрсаткич миллий демократик бошқарув системаси, сайлов тизими, фуқаролик жамияти фаоллиги, матбуот эркинлиги, маҳаллий бошқарув услуби, судлар мустақиллиги ва коррупция даражасидан иборатдир.
Мазкур кўрсаткич асосида баҳолаш жараёнида Ўзбекистон 6,89, Туркманистон 6,93, Қирғизистон эса 6,4 рейтингга эга бўлиб, жипслашган авторитар давлатлар қаторидан жой олганлар.
Ташкилот ҳисоботига мувофиқ, Қирғизистон биринчи марта авторитар давлатлар рўйхатига киритилмоқда.
Бишкеклик сиёсатшунос Александр Князев Freedom House ташкилотининг бундай хулосасига қисман қўшилади.
- Ҳозирча буни эндигина бошланаётган тенденция қатори қабул қилиш керак. Бу фикрни тасдиқлайдиган айрим эпизодлар бор. Булардан биринчиси, ҳуқуқ-тартибот тузилмаларининг кучайтирилиши, иккинчиси, жамиятга таъсир эта олиш салоҳиятига эга бўлган нуфузли оммавий ахборот воситаларининг ҳукумат назоратига олиш ҳаракати, учинчиси, ҳокимият барча бутоқларининг бир қўлга жамланаётганидир, деди Алексей Князев.
Айни пайтда Қирғизистон расмийлари Freedom House хулосаси ҳақиқатдан узоқ, деган фикрни билдирмоқдалар. Масалан, Қирғизистон Омбудсмени Турсунбек Акун фикрича, Freedom House ташкилоти мамлакатдаги вазиятни яхши ўрганмай туриб, шошилинч хулоса чиқарган:
- Омбудсмен қатори бундай хулоса чиқаришга асос йўқ, деб ҳисоблайман. Албатта, аввалги йилларга қараганда демократиядан бир оз ортга чекинганимиз рост. Бироқ бу “Қирғизистон авторитар мамлакатга айланиб қолди” дегани эмас.
Айни пайтда қирғиз фуқаролик жамияти ҳокимият билан ҳамкорликда мавжуд муаммоларни ҳал этишга ҳаракат қилмоқда.
Бизда кучли фуқаролик жамияти ва эркин матбуот мавжуд. Freedom House ташкилоти мамлакатдаги вазиятни яхши ўрганмай туриб хулоса чиқарган, деди Турсунбек Акун.
Қирғизистон президенти котибияти эксперти Илим Қарипбековнинг айтишича, Freedom House ҳисоботи ҳозирча президент маъмуриятига етиб келмаган.
- Бу ҳисобот президент маъмуриятига етиб келгач, у ўрганилади ва агар ҳисоботда айтилган камчиликлар ҳақиқатга тўғри келса, уларни тузатишга ҳаракат қилинади. Президент котибияти ҳисоботни ўрганиб чиққач, расмий Бишкек фикрини кенг жамоатчиликка етказади, деди Илим Қарипбеков.
Freedom House вакиллари эса расмий Бишкек ҳисоботда айтилган камчиликларни бартараф этишига умид билдирадилар. Ташкилот расмийси Владимир Школников ҳисобот тақдимоти чоғида тез орада Қирғизистон авторитар давлатлар рўйхатидан чиқарилиши мумкин, деган некбин фикрни билдирди.
- Агар ким бу давлатлар рўйхатидан чиқиши мумкин, деб савол қўйилса, Қирғизистон деган бўлар эдик. Бироқ бунинг учун қирғиз ҳукумати ҳисоботда айтилган муаммоларни бартараф этиши керак бўлади. Лекин мазкур рўйхатда Ўзбекистон ва Туркманистон яна узоқ йиллар қолиши мумкин, деди Владимир Школников.