Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:03

Бир қўлда Қуръону...


Дунëда Қуръони Каримнинг тўрт ноëб нусхаси бўлиб¸ улардан бири “Усмон мусҳафи”дир.
Дунëда Қуръони Каримнинг тўрт ноëб нусхаси бўлиб¸ улардан бири “Усмон мусҳафи”дир.

“Усмон мусҳафи” Қуръонини таъмирлаш ва уни муносиб сақлашни таъминлаш мақсадида тузилган махсус комиссия ўз ишини якунлаш арафасида турибди, деб хабар қилди ушбу комиссия аъзоси Абдулазиз Мансур.

“Усмон мусҳафи” нафақат Худонинг Сўзи эканлиги, нафақат кўп асрли тарихи, балки ҳажми билан ҳам ҳайратомуздир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муовини Абдулализ Мансур гапиради.

Абдулазиз Мансур: Мусҳафнинг ҳажми 68 га 53 сантиметр. 353 варақ сақланаяпти¸ 706 бетга тўғри келади.

Озодлик: Қалинлиги қанчага боради?

Абдулазиз Мансур: 60 сантиметрга боради.

Озодлик: Сиз айтаëтган варақларнинг ҳаммаси кийик терими ëки бир қисми қоғозми?

- 69 варағи қоғоз. У тарих жараëнида таъмирланган. Қолган ҳаммаси кийик териси¸ дейди Абдулазиз Мансур.

“Усмон мусҳафи” бундан 13 аср муқаддам, халифа Усмон (Розиаллоҳу анҳу)нинг фармойиши билан кийик терисига битилган, кейинроқ, вақт ўтган сари йўқолган саҳифалар қоғозда қайта тикланган.

- Мана шу Қуръони Каримнинг қўлëзмасининг бошида беш-олти нусха ëзилиб¸ тарқатилган дейилади. Биздаги сақланаëтган бу қўлëзмага айнан Ҳазрати Усмон (розиаллоҳу анҳу) ўзларига олиб қолиб ўқиб юрган ва шаҳидлик қонлари саҳифасига тўкилган нодир нусха деб қаралади¸ дейди Абдулазиз Мансур.

Ҳурматли Абдулализ Мансурнинг айтишича, бизгача “Усмон мусҳафи”нинг учдан бир қисми етиб келган. Шу кунда у “Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси қарамоғидаги Мўймуборак музейида” сақланмоқда.

“Усмон мусҳафи”, суҳбатдошимизнинг айтишича, Ўзбекистон ҳукуматининг алоҳида эътиборида турадиган диний, маданий, тарихий ёдгорликдир.

Китоб АҚШнинг WeiTO ширкатидан олинган махсус мосламада қуритилиб, дезинфекцияланганидан сўнг, келгуси авлодларга бешикаст етиб боришига умид пайдо бўлади.

“Усмон мусҳафи” тўғрисидаги гапни шу жойда тўхтатмоқчимиз. Зеро, бу беназир Китоб тарихи тўғрисида бир неча китоб ёзса бўлади.

Ўша китобларнинг сўнгги жилдига бир-икки йил илгари қандайдир шахслар томонидан “Усмон мусҳафи”нинг бир неча варағи ўғирланиб сотиб юборилгани тафсилотлари ҳам кириши мумкин. Ҳар ҳолда ана шундай хабар пайдо бўлган эди.

“Усмон мусҳафи” тўғрисидаги хабар сўнгги кунларда юз берган бошқа воқеаларни ёдга солди.

Куни кеча Самарқандда ўзбек ва тожик адабиётларининг уч классиги ҳайкаллари олиб ташланди, деб хабар қилди самарқандлик Комилжон Ашуров.

- Ўзбеклар билан тожиклар дўстлиги рамзи – Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомийларнинг чиройли ҳайкали турган эди. Уни ҳеч мимга айтмасдан олдилар. Регистон майдонининг орқасида Абу Абдулло Рўдакийнинг ҳайкали бор эди. У ҳам ҳозир олинган¸ дейди Комилжон Ашуров.

Уч классикнинг ҳайкали беиз йўқолиб кетмаса керак. Ҳар ҳолда уларни бошқа майдон кутиб тургандир.

Бироқ Самарқанддаги бошқа бир ёдгорлик энди қайта тикланмаса керак. Гап, бундан 90 йил муқаддам австриялик меъмор Эдуард Руш қурган “Озодлик” мажмуи устида кетаяпти.

Комилжон Ашуровнинг фикрича, бузиб ташланган ёдгорликнинг “Тарихий аҳамияти йўқ, дейиш мумкин эмас. Тарихий аҳамияти бор эди”.

Маълумотларга қараганда, австриялик меъмор қурган ёдгорлик давлат муҳофазасидаги ёдгорликлар рўйхатида эди.

Ўша рўйхатдан қачон чиқарилди? Бузишга қандай зарурат бор эди?

Бу саволларга жавоб олмоқчи бўлиб Самарқанд шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматига кун бўйи қилган қўнғироқларимиздан иш чиқмади.

Республика Маданий мерос бошқармасининг ўзини таништирмаган ходими эса, бу масала ўрганилаётганини айтди.

Тарих фанлари доктори Гогa Ҳидоятовнинг айтишича, кейинги йилларда ҳайкаллар масаласида бошбошдоқлик ҳукмрон: борини олиб ташлайдилар, кўнгилларига келганини қўяверадилар.

Бир неча йил олдин суҳбатдошимизга Бухородан қўнғироқ қилишиб, Вамберига ёдгорлик қўймоқчи эканликларини айтишибди.

- “Биласизми¸ Вамбери ким бу? Вамбери бутун дунëга машҳур инглиз жосуси. Ярамас ишларни қилиб кетган бу. Шу одамга қўясизларми?” дедим. Бир йил Бухорода яшаган экан. Мен қарши чиқдим. Албатта¸ маслаҳатлашиб қилиш керак¸ дейди Гогa Ҳидоятов.

Гога Ҳидоятов айтаётган ўша маслаҳатни ким ким билан қилаяпти – тушунарсиз.

Бошқа бир ўзбек олими, педагогика фанлари номзоди Абдулла Абдуқодир ўғли гапни миллат тарихида амалга оширилаётган “уй кўтаришнинг” бошқа жиҳатларидан бошлади.

- Дарсликлардаги совет даврида ëзилган асарларни олиб ташлаб¸ ўрнига бошқа асарларни киритди. Ëппасига олиб ташлаш. Бу тарих. Ҳайкалтарошлик ҳам тарихнинг кўринишларидан бири.

Шуни одамлар кўрганда “Фалон йилларда¸ фалон жойда¸ фалон воқеа бўлган. Шунинг муносабати билан мана шу қўйилган” деб эслайди. Ҳатто у коммунистларга тааллуқли бўладими¸ бошқа бир душманга тааллуқли бўлган тақдирда ҳам мана шу ўшалар томонидан қўйилган ва мана шу ўша кунларимизни эслатиши керак. Биз бундан хулоса чиқаришимиз керак¸ дейди Абдулла Абдуқодир ўғли.

Афтидан, ўзбекнинг бугунги ҳокиму ҳукамолари фикрича, халқ мустақил хулоса чиқаришни билмайди ёки мустақил хулосалар чиқаришга ўрганмаслиги керак.
XS
SM
MD
LG