Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:58

“Қизларни ўқитинг!”


Мактаб остонасини гўзал орзулар билан ҳатлаб ўтувчи қизалоқларнинг келажак тақдири кўп ҳолларда ота-она раъйи ва иқтисодий шароитига қарам бўлиб қолмоқда.
Мактаб остонасини гўзал орзулар билан ҳатлаб ўтувчи қизалоқларнинг келажак тақдири кўп ҳолларда ота-она раъйи ва иқтисодий шароитига қарам бўлиб қолмоқда.

Жаҳон аҳолиси куни бу йил қашшоқликдан қутулмоқчи бўлсангиз¸ қизларингизга маърифат беринг¸ деган шиор остида ўтмоқда. Кузатувчилар¸ маърифатсизлик ва қашшоқлик ўртасида бевосита алоқадорлик борлигидан бонг урмоқдалар.

БМТ бу йилги Жаҳон аҳолиси куни “Қашшоқликка қарши кураш – Қизларни ўқитинг!” шиори остида нишонланмоқда.

Аввалига бой давлатларда бошланган бу бўҳрон бор бўй-басти билан бугун ўзини эндигина оëққа тураëтган мамлакатлар ҳовлисига ҳам кириб борди ва қашшоқликка қарши кураш вазиятини оғир ҳолга солиб қўйди¸ дейилади мазкур сана муносабати билан БМТ эълон қилган баëнотда.

Ҳали-ҳамон поëни кўринмаëтган глобал иқтисодий бўҳрон оқибатларининг тўлиқ кўлами ҳозирча қоронғу. Аммо БМТ га кўра¸ бу бўҳрондан аëллар ва болаларнинг энг кўп азият чекаëтгани ҳозирданоқ аëн.

Глобал иқтисодий бўҳроннинг хотин-қизлар ҳаëтига таъсирини махсус ўрганган БМТ кузатувчилари бу вазиятни шундай тасвирлайдилар:

- Аксар мамлакатларда бўҳрон туфайли ўз ишидан ажраëтганларнинг аксарини аëллар ташкил этади;
- Меҳнат муҳожирлари орасида ҳам ўз ишини йўқотаëтган ва сўнгра ноқонуний эксплуатация қурбонига айланаëтганларнинг кўпчилиги ҳам аëллардир;
- Дунë бўйлаб ижтимоий хавфсизлик дастурлари¸ хусусан ҳомиладорлик ва туғруқдан кейинги таътил¸ шунингдек тиббий суғуртадан маҳрум қилинаëтганлар ҳам хотин-қизлардир;
- Камбағаллик кучайган сайин¸ қиз болаларни ўқитиш¸ уларнинг маърифат ва малака олиши учун сарфланадиган сармоя ҳам тобора камайиб кетмоқда.

БМТ нинг Жаҳон Аҳолиси куни муносабати билан эълон қилган бу огоҳлантирувидаги аксар жиҳатлар Ўзбекистон учун ҳам бегона эмас¸ дейди ўзбек хотин-қизлари муаммолари ҳақдаги жиддий тадқиқотлар муаллифи Марфуа Тўхтахўжаева.

- Ҳозир аëлларнинг муаммоси жуда кўп. Мен фақат биттасида тўхталсам. Ўқиган¸ маълумотли аëллар чет элларда хизматкор¸ энага каби ишларда ишлашади. Ëки кафеларда идиш-товоқ ювишади¸ официантка бўлиб ишлашади. Бу энг яхши ҳолда. Ëмон ҳолда уларнинг аҳволи жуда ачинарли.

Ўзбек аëлларини нима оиласидан четга ҳайдайди? Биринчидан ¸ ишсизлик. Ҳукумат “мана шунча иш жойлари бор” деб айтаверади. Кўп аëллар бу ишларга боришмайди. Чунки маош кам.

Яқинда бир танишим Туркияда ишлаб келди. Ўта оғир шароитда озгина бўлса ҳам пул олиб келган ва ҳозир оиласининг кам-кўстига ўшани ишлатиб ëтибди. Кўрсангиз¸ етти килогa озган¸ қўллари шилиниб кетган. Чунки эрталабдан кечгача ювиш порошоклари билан идиш-товоқ ювган.

“Уйдан нима ҳайдади?” десам:

“Биринчидан¸ иш йўқ. Иккинчидан¸ болалар катта бўлиб қолаяпти. Уларнинг ўқишини¸ келажагини ўйлашимиз керак. Шунинг учун шу муҳтожликдан кетдим. У ерда бу ерга нисбатан кўпроқ пул ишлашим мумкин. Аммо бу топган пулим ҳам оғир меҳнат билан топилади. У ерда қандай қийинчилик билан топган бўлсам ҳам¸ қандай иш қилган бўлсам ҳам менга ҳурмат билан қарашди” деди. Бу шаҳарда яшайдиган аëл.

Қишлоқда яшайдиган аëлларга келсангиз¸ мана ҳамма мардикор бозорларида жуда кўп аëллар. Чунки қишлоқда ҳам иш йўқ. Иш бор бўлган ҳолатда ҳам ўша ишга нақд пул ололмайди. Мана шу асосий сабаб. Мардикор бозорда ишлайдиган аëллар вақтида маошини ололмаган¸ иш йўқотган. Қўлда нақд пул йўқ бўлгани учун бу ерга чиқишади¸ дейди ўзбек аëллари турмушига оид тадқиқот ва китоблар муаллифи Марфуа Тўхтахўжаева.

БМТ бу йилги Жаҳон аҳолиси кунини “Қашшоқликка қарши кураш – Қизларни ўқитинг!” шиори остида ўтказмоқда. Сабаби¸ иқтисодий бўҳрон туфайли камбағаллашиб бораëтган аксар оилалар қизларининг ўқишига маблағ сарфлашни кескин камайтирмоқда.

Гарчи Ўзбекистонда буни ялпи жараëн деб бўлмаса-да¸ айнан камбағал оилаларда худди шундай тенденция кучайиб бораëтганини пайқаш қийин эмас¸ дейди “Агар ота-онанинг қиз ëки ўғилдан фақат бирини ўқитишга қурби етса¸ қай бирини ўқитади?”¸ деган саволимизга жавоб бера туриб сирдаëлик мактаб ўқитувчиси Робия опа.

- Ўғил боланида¸ албатта. Қиз болани эмас.

Мен ўқитувчи сифатида айтмоқчиман. Йил тугашидан олдин биз ўқувчилардан “Сен қаерга ўқишга борасан?” деб сўраймиз. Болаларнинг осмон-осмон орзулари борку¸ лекин ўша осмонларга етиш учун халқда пул йўқ. Бунинг учун ота-она болани таъминлаб бериши керак. Барибир ҳозир Ўзбекистоннинг ҳеч жойида коллежларга ҳам¸ лицейларга ҳам ўқишга бепул кириш йўқ.

Боласининг келажагини ўйлаб¸ “Камгина бўлса ҳам медколлеждами¸ юридическийдами бўлса ҳам ўқитиб¸ узатсам” дейдиган тушунган ота-оналар ҳам бор. Бу ҳам халқнинг бир қатлами. Ўзи ўқиб¸ ўзига пул топиб юрган ота-оналар тушунадибуни¸ менимча. Уйда ўтирган¸ пулсиз¸ ойликсиз ота-оналар хоҳласа ҳам боласини ўқитишга қурби йўқ. Ўқита олмайди. Шунинг учун¸ қўли етса¸ асосан ўғил болаларни ўқитишаяпти¸ дейди Робия опа.
XS
SM
MD
LG