Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:07

Байден Киевга мужда етказди


Киевда қилган баëнотлари давомида Байден¸ Киев ҳукуматини сиëсий етуклик намунаси кўрсатишга чорлади.
Киевда қилган баëнотлари давомида Байден¸ Киев ҳукуматини сиëсий етуклик намунаси кўрсатишга чорлади.

Украина етакчилари билан сўзлашувлар якунида АҚШ вице-президенти Жозеф Байден¸ уларни зарғалдоқ инқилоби даврида берган ваъдаларига вафо қилишга чақирди.

Киевга АҚШ янги маъмуриятининг Украина халқи ва ҳукуматига мурожаатини олиб келган Жозеф Байден¸ Украина демократия йўлидан оғишмай кетишда давом этса¸ Вашингтон ҳамиша унга таянч бўлажагини таъкидлади.

- Эркинлик шунчаки муқаддима¸ асло хотима эмас. Украинада ҳамон инқилобий йиллар давом этмоқда ва 2004 йилги инқилоб ваъдалари ҳали амалга ошмоғи лозим. Мен бугун бу ерга Украина халқига қарата: ”Украина¸ эркинлик¸ демократия ва фаровонлик йўлидан борар экан¸ АҚШ ҳамиша у билан елкама-елка туради“ деган муждани етказиш учун келдим¸ деди Киевдан жўнаш олдидан АҚШ вице-президенти.

400 га яқин украиналик ва америкаликлар билан ўтказган учрашуви давомида Байден Украинадаги фаол фуқаровий жамияти ва эркин матбуотни олқишлади¸ айни пайтда миллат манфаатидан ўз шахсий манфаатларини устун қўяëтган сиëсатчиларни танқид қилди.

Украина миллий қаҳрамони ҳисобланмиш Тарас Шевченко бугун ҳаëт бўлганида¸ ўз ватанидаги очиқлик ва ҳур фикрлиликдан фахрланган¸ аммо ҳукуматнинг сиëсий ғўрлигини қоралаган бўларди¸ деди мазкур танқид давомида Байден.

- Ишончим комилки¸ Шевченко ҳаëт бўлганида нима учун ҳукумат халқ каби сиëсий етуклик намоëн қила олмаëтир¸нима учун етакчилар ўртасидаги муносабатлар ҳозиргидек қийин иқтисодий шароитда прогрес йўлига ғов бўлмоқда¸ дея ҳайратга тушган бўларди. Украина¸ фикримча¸ ўтмишдан сабоқ чиқариши лозим. Самарали¸ халққа ҳисоб берувчи ҳукумат барқарор¸ шаффоф ва иқтисодий тараққиëт мотори бўлган сармояларни рағбатлантирувчи муҳитга эришишнинг ягона йўлидир¸ деди жумладан Байден.

Украина сафари доирасида АҚШ вице-президенти келаси йилга белгиланган президентлик сайловига ўз номзодини қўйган беш сиëсатчи – иқтидордаги президент Виктор Юшченко¸ Бош вазир Юлия Тимошенко¸ парламент раиси Володимир Литвин¸ Минтақалар партияси етакчиси Виктор Янукович ва парламент собиқ раиси¸ ҳозирда мухолифат етакчиси Арсений Ятсенюклар билан учрашди.

Чоршанба куннинг иккинчи ярмида Грузия пойтахтига жўнаб кетган Жозеф Байденнинг¸ Тбилисида ҳам Киевдагига яқин баëнотлар қилиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG