Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:35

"Ер халқники бўлиши керак"


"Эркин микрофон" дастурига сим қоққан тингловчиларимиз бу гал Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий вазият ва ерни чинаккамига халқ мулкига айлантириш масаласи ҳақида гапирдилар.

“Эркин микрофон” эшиттиришининг биринчи қаҳрамони Наманган вилоятидан сим қоққан Моҳигул исмли тингловчи қиз.

У бир неча кун аввал ишлаш учун Москвага йўл олган, аммо, охирги дақиқада фикридан қайтиб, иккиланиб қолган экан.

Бизга сим қоқар экан, Ўзбекистон ва хориж оммавий ахборот воситаларидан эшитаётгани совуқ хабарлар уни иккилантириб турганини сўзлади.

Моҳигул: Россияга чиқиб келиш тўғрисида сўрамоқчи эдим. Мен ўзим Наманган вилоятиданман. Эшитиб қолувдим-да¸ ўшанга телефон қилган эдим. Мен 28 куни Москвага кетмоқчи эдим. Россия каналларида очиқчасига олиб беришганини кўриб иккиланиб қолдим. Ўшанга маслаҳат олмоқчи эдим.

Озодлик: Ëшингиз нечада?

Моҳигул: Ëшим 27 да. Оилалиман¸ турмушим бўлмаган. Ота-онам бор Худога шукур. Ота-онам банкда ишладйи. Ҳаммамиз ўқиганмиз. Ҳозир тақдир тақозоси билан шароит кимга қанақа. Пул топиш керак.

Озодлик: Сизнинг касбингиз нима?

Моҳигул: Менинг кабим текстилний. Ип йигирув.

Озодлик: Намангандан бўлсангиз¸ Наманганда ҳали тўқимачилик комбинатлари борку. Адашмасам , хусусийлари ҳам бор.

Моҳигул: Бор¸ лекин кўнгилга мосмас. Кимга қанақа-да.

Озодлик: Қайси жиҳатлари мос эмас?

Моҳигул: Пул томонидан. Ўзбек-турк текстил корхонасида етти йил ишладим. Етти йил ишлаган бўлсам¸ 80-90 минг сўм ойлик олардик. Овқати¸ бошқа нарсалари текинку¸ барибир камда.

Озодлик: Ота-онангизнинг уйидасизда ҳозир-а?

Моҳигул: Ҳа. Уйидан чиққан аëл¸ эридан ажрашиб қайтиб келгандан кейин шароит бошқача томонга ўзгариб кетар экан.

Озодлик: Россияга кетиш фикри қаердан келиб қолди?

Моҳигул: Менинг иккита ўртоғим Москванинг ўзида. Уларнинг телефонлари бор. Улар “Самолëтга билет олиб келсанг¸ биз кутиб оламиз” деди. Мен бормадим. “Ўзбекистоннинг ўзида қийинчилик бор. У ëққа борсам¸ бундан баттар бўлишим мумкин” деган хаëлга бордим.

Озодлик: Бунақа хаëлга боришингизга нима сабаб бўлди?

- Билмадим¸ қанақадир қўрқув ҳисси пайдо бўлди. Шунинг учун бормадим. Иккала ўртоғим ҳам мени алдаб қўйиши мумкинда, тўғрими? Улар ҳам барибир мусофирчиликда. Улар ҳам оилавий шароит сабабли кетган. Биттаси эрдан чиққан¸ биттасининг эри ўлиб қолган¸ битта ўғли бор. Ота-онаникига келиб ўтиргандан кейин еб-ичиш¸ кийиниш борку. Бу ëғи бозор иқтисоди¸ - дейди Моҳигул.

Азиз тингловчи, иқтисодий қийин аҳволда қолиб, миллионлаб юртдошлари каби Россияга кўз тиккан, аммо, йўлга чиқолмай иккиланиб турган наманганлик бу қизга қандай маслаҳат бериш мумкин?!

Биз бу тингловчи қизга маслаҳат беролмадик, илло, бунга ҳақлимиз, деган даъвоимиз ҳам йўқ. Бу қизга сиз маслаҳат беринг!

Россияда ва бошқа хориж давлатларида меҳнат муҳожири бўлиб юрган, азиз тингловчи, оғир аҳволга тушиб қолган минглаб ҳамюртларнинг ҳикоялари яна қанча-қанча қиз-йигитлар йўл олдидан иккилантириб қўйган бўлса, ажабмас.

Улар бу йўлга тушсинми ёки уйида қолсинми?

Телефон рақамимиз ўша-ўша: +420602612713

Навбатдаги суҳбатдошимиз Қашқадарё вилоятида истиқомат қиладиган иқтисодчи.

У киши Ўзбекистондаги бугунги сиёсий-иқтисодий ва ижтимоий аҳволни ўзгартиришнинг ягона чораси, дея бир фикрни тилга олди.

- Постсовет мамлакатларидаги жамиятлардаги порахўрлик ва ўғирликнинг авж олиши¸ порахўрликнинг бутун давлатни эгаллаб олганлиги¸ ўғирликнинг давлат миқëсига чиқиб кетганлиги қаердан чиқиб келаëтганлиги ва қандай қилиб бу нарсадан қутулиш мумкинлиги тўғрисида мен ўз фикрмни билдирмоқчи эдим. Бу нарсадан қутулишнинг имкони бор.

Ўғирлик ва порахўрлик социализмдан бизга мерос бўлиб қолиб келаëтган нарса. Ўғирлик¸ коррупция¸ порахўрлик каби нарсаларнинг илдизининг ҳаммаси Конституциядаги ер масаласига бориб тақалади.

Агар ер масаласи ўзгармаса¸ жамиятда ҳеч нарса ўзгармайди. Нимагаки¸ ер инсониятнинг асосий бойлиги. Ер кимнинг қўлида бўлса¸ шу жамиятда ҳукмрон бўлади.

Агар ер давлат қўлида қолса ва халққа берилмаса¸ сотиб олиш¸ сотиш¸ мерос қолдириш ҳуқуқи билан қайтариб берилмаса¸ бир вақтлар Ленин бойлардан тортиб олган¸ бизнинг жамиятда социалистик оқибатларнинг негизи бўлган шу масалага ўзгартириш киритилмаса¸ қолган ҳаммаси бекор. Чунки берилаëтган саволларнинг асл моҳияти ер масаласига бориб тақалади.

Ленин бу нарсага бекорга жуда катта аҳамият бермаган. Аграрний вопрос деган ер сиëсатини олиб борган эди. Чунки ер кимнинг қўлида бўлса¸ ҳокимлик ҳам шунинг қўлида бўлади.

Ленин революция қилган пайтда¸ биринчи навбатда бойларни отиб ташлаб¸ ерни давлатга тортиб олиб қўйган. Одамлар ҳақиқатдан узилиб қолган эди. Ер масаласига худди Америка¸ Англия¸ Япония Конституцияларидагидек сотиб олиш¸ сотиш¸ мерос қолдириш ҳуқуқи билан ер одамларга қайтариб берилмаса¸ жамиятда ҳеч қачон ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди. Мен бунга кафолат бераман¸ - дейди Қашқадарё вилоятида истиқомат қиладиган иқтисодчи.
XS
SM
MD
LG