Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:46

Яшасин элликвойлар!!!


Президент имзолаган қонун 50нинг тепасидагилар учун хушхабар бўлди.
Президент имзолаган қонун 50нинг тепасидагилар учун хушхабар бўлди.

Ўзбекистонда 50 ёшдан кейин расмий никоҳ қурмоқчи шахслар учун тиббий кўрикдан ўтиш мажбурий бўлмай қолди.Президент имзо чеккан янги қонун Оила кодексига ана шундай ўзгартиш киритди.

Энди Ўзбекистонда 50 ёшдан сўнг расмий никоҳдан ўтадиган шахсларнинг тиббий кўрикдан ўтиши шарт эмас. Самарқанд шаҳар никоҳни қайд қилиш 1- идораси бошлиғи Шоира Зоҳидованинг айтишича, тиббий кўрик энди уларнинг ўз ихтиёри билан ўтказилади.

- 50 ëшдан юқори бўлганлар тиббий кўрикдан хоҳишига асосан ўтказилади. Агар улар ўтамиз дейишса¸ ўтади. Агар розилик билдирмаса¸ 50 ëшдан юқорилар тиббий кўрикдан ўтказилмайди¸ дейди Шоира Зоҳидова.

Бу билан 50 ёшдан ўтганлар учун никоҳ муаммоси ўз ечимини топди¸ деса бўлади. Гап бу ёғи энди кўнгилда. Бироқ 50 ёшгача бўлган шахслар учун тиббий кўрикдан ўтиш мажбурияти сақланиб қолмоқда.

Суҳбатлашганимиз айрим ўзбекистонликлар бўлажак эру-хотинлар ўз умр йўлдоши соғлиғи тўғрисида тўйгача маълумотга эга бўлса мақсадга мувофиқ бўларди¸ дейди. Қўқонлик Мурод ака шундайлардан бири.

- Бу тўғрида. Нимага деганда кўпчилик ташқарида юрибди¸ бошқа бўлаяпти. Ҳозир уйланмаган болалар ниҳоятда кўп. Ҳалигидай йўлларга юриб қолиши мумкин. Шу сабабдан тўғри қарор чиқаришган¸ дейди Мурод ака.

Самарқанд шаҳар никоҳни қайд қилиш биринчи идорасининг бошлиғи Шоира Зоҳидованинг айтишича¸ ҳозир никоҳдан ўтмоқчи бўлган ёшлар тиббий кўрикнинг асосий беш йўналиши бўйича текширилади.

- Бизларда улар бешта пункт бўйича ўтади. Биринчиси ОИТС касаллиги¸ иккинчиси захм касаллиги¸ учинчиси наркологик касаллик¸ тўртинчиси сил касаллиги ва бешинчиси руҳий касалликлар¸ дейди Шоира Зоҳидова.

Унга кўра, ана шу касалликлар бўйича текширувдан ўтаётган пайтда ёшлар ўзларининг соғлиғи ҳақида тўлиқ маълумот олишлари мумкин.

- Булар бешта пункт бўйича текширувдан ўтиб¸ анализлар топширгандан кейин анализларда қанақа касалликлар чиққанлиги билинади. Масалан¸ ҳозирги ëшларда кўпинча камқонлик касаллиги бор. Олдинги пайтда тиббий кўрикдан ўтганда¸ ана шуни ëзарди. Ҳозирги пайтда ëзмайди¸ аммо уларнинг ўзига айтиб ўтади. Ëшларнинг бешта пункт бўйича тиббий кўрикдан ўтишлари шарт. Бу келажакда уларнинг ўзларига ҳам яхши. Қандай касаллиги бор эканлигини билиб олади¸ дейди Шоира Зоҳидова.

Тошкентлик Роҳила фикрича, никоҳ олдидан тиббий кўрикдан ўтиш оиланинг келажакда мустаҳкам бўлишини таъминлайди.

- Тиббий кўрикдан ўтиш керак бўлса¸ ўтган ҳам маъқул. Бу нарса баъзи бир хавф-хатарларнинг¸ келажакда оиланинг бузилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган баъзи бир ҳолатларнинг олдини олиш ниятида буюрилган¸ дейди Роҳила.

Бироқ¸ дейди Роҳила, ҳозир тиббий кўрик маълумотномасини олишдан осон нарса йўқ. Ҳаммаси пулга боғлиқ бўлиб қолди.

- Агар ҳақиқатан ҳам касали бўлса ëки ўз вақтида жиддий қаралмаса¸ пул билан ҳам тўғрилаб олишади. Келин-куëв бир бирига қариндош томондан бўлса¸ тиббий кўрикка умуман эътибор ҳам қаратишмайди. Ҳозир бирор ишингиз битмаса ҳам¸ Ўзбекистон шароитида айтаяпман¸ жазаваси пул экан¸ дейишади. Ҳамма нарса деярли пулга боғлиқ бўлиб қолаяпти. Ишимиз битмаса ëки бирор жойда ишимиз битмаса¸ “ҳа¸ қўлингга қарашаяптида” дейишади¸ дейди Роҳила.

Андижонлик Рустам ҳам Роҳиланинг фикрларини қўллаб- қувватлаб¸ бу ҳақда эшитганларини айтади.

- Қизиқ жойда энди. Энди таниш-билиш¸ синфдошлардан эшитаман. Келин ëки куëвни тиббий кўрикдан ўтказиш керак бўлса¸ докторга пул олиб бориб беришар экан. Доктор текшириб ҳам ўтирмас экан. “Озгина пул бериб қўйсанг¸ соғлигинг яхши деб ëзиб беришаверади” дейишаяпти. Соғлиқни текширадиган одамларнинг устидан назорат йўқ эканми¸ шунақа экан¸ дейди андижонлик Рустам.

Яна бир андижонлик суҳбатдошимиз Муҳаммаджоннинг фикрича¸ баъзи эрлар хотинларининг соғлиғини аввалдан билмасдан уйланишади. Кейин хотини касал бўлиб қолгач, уни ташлаб бошқага уйланади. Ана шу нохуш ҳолатларнинг олдини олиш учун ҳам¸ дейди Муҳаммаджон, эру-хотин тўйдан олддин бир бирларини жуда яхши билишлари керак.

- Менинг ўйлашимча¸ яхши бу. Мисол учун мен уйланадиган бўлсам¸ мен оладиган қизнинг балки касали бордир. Уйлангандан кейин ҳар доим касал бўлаверса¸ ҳаëт ҳам татимайдида. Оиланинг бузилишига тўғри келади. Эркак кишига қонун-қоидаси¸ нормаси билан жинсий алоқа бўлиб туриши керак. Жинсий алоқа бўлмагандан кейин эркак киши бошқага кўз олайтириб¸ оила бузилиши бошланади. Бунақа бўлмаслиги учун олдиндан қандай касаллиги¸ нима касаллииг борлигини билиб қўйган яхши¸ дейди андижонлик Муҳаммаджон.
XS
SM
MD
LG