“Онангни қози зўрласа¸ дардингни кимга айтасан!”
Ўзбекистондаги оғир ижтимоий ҳаёт ва бу оғир ҳаётни маҳаллий ҳокимлар янада оғирлаштираётгани ҳақида гапириб берди Фарғона вилоятининг Бувайда туманидан қўнғироқ қилган суҳбатдошларимиз.
Уларнинг айтишларича, Бувайда туманидаги буюм бозорнинг бир чеккасидаги ахлатхонани ўз кучлари билан ер қилиб олиб, у ерда савдо қилаётган майда тадбиркорларнинг тартиб билан қурган барча савдо пештахталари, дўконлари бир кечанинг ўзида йўқ қилинган. 30 нафардан ортиқ бозорчилар катта норозилик билдириб туман ҳокимиятигача арзга боришган.
- Буюм бозори бўлмасдан олдин у жой пилла ширкат бўлган. Пилла ширкат жойни буюм бозори қилган. Буюм бозори қилгандан кейин у жой шундай мусорхона бўлган. 30 дан ортиқ одамлар шу мусорхонани тозалаб¸ майда-чуйдалар яъни тугма¸ семичка¸ қурут сотадиган жой бўлган. Уларнинг ўзлари бу жойни асфалт қилди¸ навес қилди. Президентнинг яхши кўрган светига краска қилишиб¸ бир хил қилиб қўйишган эди. Ўша жойни 13 октябр куни пахта сезони деб ҳаммани пахтага ҳайдаб¸ пахтани баҳона қилиб туриб¸ ҳалигиларнинг ўз чўнтагидан қилган навесларини¸ прилавкаларини ички ишлар органлари¸ солиқ инспекциясидан одамлар келиб уларни огоҳлантирмасдан бузиб¸ тракторларга юклаб олиб кетибди. Ўрнига қарасангиз¸ тупроқ олиб келиб¸ бетон қуйиб¸ буғдой сепиб қўйибди сурпадай жойга. У сурпадай жойдаги буғдойни қарангки¸ буғдойнинг нима кераги бор одамлар у ерда бола-чақасини боқиб¸ тирикчилик қилиб турган бўлса. Бу қанақанги нонкўрлик? Қорни тўқнинг қорни оч билан нима иши бор¸ деган мақолга тўғри келаяпти.
Ҳоким ўзининг айтганини қилса¸ милиция началниги ўзининг айтганини қилса¸ прокурор ўзининг айтганини қилса. Ҳақиқат борми йўқми? Мен уларни кўриб нафратланиб кетдим. Нимага бунақа қилади экан? Оддий халқни шунчалик эзадимикан? Энди шу халқ ҳам бошқа жойдан иш ахтариб чиқиб кетиши керакми? Шунчаси камми? Россияга¸ Қозоғистонга¸ Кореяга иш излаб шунча одам чиқиб кетган ўзи. Буларни ҳам энди ўша томонларга иш излатиб чиқариб юбориш керакми? Бунинг ўрнига завод-фабрикаларни қуриб берсин. Халқ ўша жойда ишласин. Кейин бузиб ташлайдими¸ бошқа қиладими ўзи билади.
Халқ очидан ўлиб кетиши керакми? Одамларни ҳатто бир пашшачалик кўрмаса¸ пашшачалик. Кимга додингизни айтасиз? Онангни қози сўкса¸ дардингни кимга айтасан¸ дейди. Ўзбекистонда шунақа замонми¸ айниқса Бувайда туманида. Ҳоким дегани жуда кучли келдию. Началник милиция¸ прокурор ҳаммага дағдаға қилиб¸ ҳаммани қўрқитиб¸ “Бир нарса десанг¸ қамаб қўяман. Олиб бориб қаматиб юбораман. Қўлига кишан солинглар” деб турганини кўзим билан кўрдим. Бу қанақа инсонийлик бу?
Озодлик: Бу 30-60 киши нон ейди ўша ерда деяпсиз. Улар бир норозилик билдиришдими?
- Норозилик билдирди. Бугун болаларим чиқса¸ менинг болаларим чевар¸ жанжал¸ қиëмат¸ тўполон экан. Милициялар¸ началник милициялар¸ прокурорлар буларни оëқ ости қилиб¸ нима қилса қилибди. Улар ҳокимиятга боришибди. Ҳокимият ҳам “Ичкаридан жой қилиб берамиз” дебди. Уларнинг жойини¸ уларнинг чиройли турган жойини бузиб нима қилади? Ҳеч кимга халақит берадиган жой эмаску ахир. Қани ҳақиқат бу Ўзбекистонда? Қани қонун? Танқид йўқ жойда¸ ўсиш йўқ дейди. Бу бечоралар чиқса¸ уларни ë акромий¸ ë ҳизбут ë ваҳҳобий деб қамаб қўйса. Бу қанақа ҳаëт? Тўғри гапни гапирсангиз¸ ë акромийсиз¸ ë наркомансиз ë ваҳҳобий. Бу қанақа ҳаëт? Буни кўриб мен нафратланиб кетдим. Ўзбек бўлиб туғилганимга пушаймон еб кетдим. Ишонасизми шунга¸ дейди куйиниб Бувайда туманидан қўнғироқ қилган суҳбатдошимиз.
Шу воқеаларни ўз кўзи билан кўрган яна бир бувайдалик фикрича, бу бир парча ер кимларгадир керак бўлиб қолган.
- Ҳозир ярмаркага чиқсам¸ уруш¸ жанжал¸ тўполон. Аëллар¸ эркаклар. Ўша ерда 30 минутдан ортиқроқ турдим. 30-32 киши ўша ердан тирикчилик қилиб¸ болаларини¸ оиласини боқиб келаëтган экан. Кейин ҳалиги жойда роса уруш¸ жанжал бўлиб кетди. Ҳокимият органлари¸ милиция органлари ходимлари уларга “Қўлингдан келганини қил. Қаëққа борсанг бор. Бу ерни сенларга бўшатиб бермаймиз” деяпти. Эшитишим бўйича¸ у ерда иккита-учта магазинлар бор. Ўша магазиннинг эгалари ички ишлар органлари ходимларига¸ солиқ инспекциясига “Бўшатиб беринглар” деб¸ кўзим билан кўрганим йўқку¸ пора берган эмиш. Роса қий-чув¸ халқ роса нима бўлиб турибдида энди. Бу қанақаси энди? Инсонийликка тўғри келадими бу? Масалан¸ ўзбекчиликка. Ҳалигиларни кўрсангиз¸ ниҳоятда йиғлаган¸ қақшаган. Кўриб¸ раҳмим келиб¸ виждоним нима бўлиб кетди. Сизлар “Ўзларингизни қийнаëтган нарсалар бўлса¸ телефон қилинглар” деб айтасизлар. Шунга ҳозир шуни айтайчи деб айтаëтган эдим¸ дейди Бувайдадан қўнғироқ қилган навбатдаги суҳбатдошимиз.
“Қибрисда ҳам ўзбеклар бор”
Ўзбек меҳнат муҳожирларининг садоси Кипр яъни Қибрис ярим оролидан ҳам янгради. Озодликка қўнғироқ қилган ўзбекистонлик Зиёдулло Қибрисдаги ўзбек меҳнат муҳожирлари ҳақида гапириб берди:
Озодлик: Қибрисдаги ўзбеклар қанча? Кўпми?
Зиёдулло: Ҳозир жуда кўпайиб кетган. Уларнинг сонини мен билмайман. 100-200 лар бўлса керак. Балки бундан ҳам кўпдир. Мен ҳамма билан таниш эмасман.
Озодлик: Улар асосан нима иш қилишади? Қурилишда ишлашадими?
Зиёдулло: Ҳа¸ асосан қурилишда ишлашади.
Озодлик: Регистрация¸ виза масаласи қандай? Ўзбекистонликлар қандай боришади?
Зиёдулло: Кипр икки бўлакка бўлинган. Шимолий Кипр қисми дунë томонидан тан олинмаган территория. Уни Туркия давлати оккупация қилиб олган. Бу масала Европада 1974 йилдан бери баҳс масаласи. У ерга келиш визасиз. Кипр оролининг шимолига Истанбулдан билет олиб учиб келиш мумкин. Ундан кейин шу иш билан шуғулланадиган одамлар бор. Асосан турклар¸ курдлар ва эронийлар. Улар бир занжир ташкил қилишган. Бир одам Истанбулда¸ иккинчиси Кипрда бўлиб одам юборишади. У кутиб олади¸ бошқалари кечаси чегарадан ўтказиб юборади.
Озодлик: Чегаралар қўриқланмайдими?
Зиёдулло: Йўқ. Улар чегара қўйса¸ Шимолий Кипрни давлат сифатида тан олиши бўлади. Улар эса тан олишмайди. “Шимолий Кипр бизнинг территориямиз. У ер оккупация қилинган” деган сиëсат давом этаяпти. Бу эса минглаб иммигрантларнинг бизга ўхшаб кириб келишига сабаб бўлаяпти.
Озодлик: Ойликлар қандай? Ўртачасини айта оласизми?
Зиёдулло: Оғир ҳунарсиз¸ ҳеч қандай тилни билмай одам ишга жойлашса¸ тўғри кризис билан охирги пайтда анча қийин бўлган¸ кунига 40 евро олишади. Олти ой¸ бир йилдан кейин бирор нарса ўрганиб қолса¸ 42-44-50 евро олиши мумкин.
Озодлик: Мухтасар қилиб айтганда¸ шу ëққа борган ўзбеклар ўз ҳаëтларидан¸ ўз ишларидан розими?
- Иш бўлса¸ рози. Бу ерда яшаëтганлар ҳаммамиз биламиз¸ бу ерда яшаëтганимиз вақтинчалик. Умид қиламизки¸ шароит ўзгарар. Бу ерда ҳамма “Юртимизда аҳвол ўзгариб¸ бу ерда юрган ҳунарлилар¸ билимлилар ўз потенциалини Ўзбекистонда ишлатиб¸ баҳраманд бўлиб юришади” деган фикрда яшаяпти¸ дейди Зиёдулло.
Муҳожирнинг бўлажак муҳожирга маслаҳати
Москва шаҳрида ишлаётган ўзбекистонлик Толибжон Россияда қийналаётган ва қул сифатида ишлатилаётган баъзи ҳамюртларини кўриб, уларнинг аҳволига ачингани ҳақида гапирар экан, ўзбекистонликлар муҳожирлик қисматларини танлашдан олдин мана бу қоидаларни пухта эгаллаб олишлари ҳақида ўз маслаҳатини беради.
- Биз Россияда¸ Москва шаҳрида ишлаймиз. Ўзбекистондан келаëтган ëшларга илтимосим бор. Агар ишга келишса¸ майли¸ марҳамат келишсин. Яхши жой топиб¸ ўзларининг яқин одамлари чақириб¸ келиб ишлашса майли. Бировларнинг гапига кириб келса¸ бу бўлмайди. Қийналишадида. Кўчада қолиши мумкин. Биринчи навбатда рус тилини ўрганишсин. Бу жуда ҳам керак бўлади. Чунки ўзларига яхши. Кўчада юрганда¸ магазинга кирганда яхши. Ҳужжатларни қилиб олишса¸ ўзларига кўчада юришга яхши бўлади. Ишга рухсатнома дейди ишлаш учун¸ дейди Толибжон.
************************
Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.
SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.
“Эркин микрофон” сизга мунтазир!
"Эркин микрофон " рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти маъсул эмас.