Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:01

Римда озиқ-овқат саммити бошланди


Рим саммитини очиб берган БМТ Бош котиби¸ жаҳонда очлар сони ошаëтганидан бонг урди.
Рим саммитини очиб берган БМТ Бош котиби¸ жаҳонда очлар сони ошаëтганидан бонг урди.

Жаҳон аҳолисининг бир миллиардга яқини очликдан азоб чекаëтган бир пайтда дунë ҳукуматларлари етакчилари Римда тўпланиб¸ глобал очлик вазиятини муҳокама қилмоқда.

Айни пайтда¸ Рим саммитида дунëнинг энг бадавлат ва қудратли давлатлари раҳбарлари қатнашмаяпти. Бу эса¸ уч кунлик анжуман якунларининг нақадар самарали бўлишига ҳозирданоқ соя ташлаб турибди.

Жаҳон аҳолиси ўтган йил айни шу кунларда глобал миқëсда озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кескин ошиб кетаëтганидан ҳамон азият чекмоқда.

Рим саммити очилишида нутқ сўзлаган БМТ Бош котиби Бан Ки Мун, бу бўҳрон кўламининг ниҳоятда катта бўлгани ва озиқ-овқат бўҳрони жаҳон бўйлаб миллионлаб одамни қашшоқлик ва очлик домига ташлаганини таъкидлади.

БМТ раҳбари, агар жаҳон ҳукуматлари бўҳрон оқибатларини бартараф этишга дарҳол киришганида¸ ундан азият чекаëтганлар сонини камайтириш мумкин бўлган бўларди¸ дея таъкидлар экан¸ дунëнинг бундай янги бўҳронлар қаршисида қолгани ва зудлик билан ҳаракат қилишнинг ҳамон ўта муҳимлигини қайд этди.

- Бугунги озиқ-овқат бўҳрони эртанги фалокатлардан берилган огоҳлантирувдир. 2050 йилга бориб сайëрамиз 9.1 миллиард одам яшайдиган ерга айланади. Бу эса¸ ҳозиргидан 2 миллиард кўп демакдир. Жаҳон аҳолиси сони ошиб борар экан¸ глобал иқлим ҳам ўзгариб бормоқда. 2050 йилга бориб биз жаҳон аҳолиси қорнини тўйғизиш учун ҳозиргидан кўра 70 фоиз кўпроқ озиқ-овқат етиштиришимиз керак бўлади. Айни пайтда¸ ер курраси иқлими борган сари кескин ва олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган бўлиб бормоқда. Дунëнинг кўп қисмида ичимлик суви камайиб¸ қишлоқ хўжалигига яроқли ерлар қисқариб бормоқда¸ деди Рим саммитида қилган маърузасида БМТ етакчиси.

Ўтган йилги озиқ-овқат бўҳрони¸ ундан кейин бошланган глобал иқтисодий инқироз туфайли озиқ-овқат тақчиллиги ва очлик, халқаро анжуманлар марказига қўйилмоқда.

Озиқ-овқат билан боғлиқ муаммолар сабаб Осиë ва Африканинг ўнлаб мамлакатларидаги барқарорлик савол остида қолди; дунëнинг аксар ҳукуматлар ўз аҳолиси учун кўпроқ озиқ-овқат жамлашга¸ бой мамлакатлар эса¸ дунë бўйлаб қишлоқ хўжалигига яроқли ерлар сотиб олишга қаттиқ киришдилар.

Шу йил июл ойида Италияда тўпланган дунëнинг 8 бадавлат давлати раҳбари келаси уч йил давомида глобал кўламда очликка қарши кураш¸ асосан камбағал мамлакатларнинг кўпроқ озиқ-овқат маҳсулотлари етиштиришига ëрдам бериш учун 20 миллиард доллар ажратишга қарор қилдилар.

Аммо бу ваъда ҳамон қоғозда қолаëтган бир пайтда¸ Рим озиқ-овқат саммити ишида бадавлат давлат раҳбарларидан¸ мезбон Италия Бош вазири инобатга олинмаса¸ ҳеч бири иштирок этмаяпти.

Бунинг ўрнига Рим анжуманида¸ аксари жиддий муаммолар қаршисида қолган Лотин Америкаси ва Африка давлатлари¸ хусусан Ливия президенти Муаммар Қаддафи ва Зимбабве президенти Роберт Мугабе кабилар қатнашаëтир.

БМТ қошидаги Жаҳон озиқ-овқат ташкилоти раҳбари Жак Диуфга кўра¸ анжуманда етакчи давлат раҳбарларининг қатнашмаëтгани озиқ- овқат хавфсизлиги билан боғлиқ муаммоларнинг бадавлат давлатлар кун тартибидан яна тушиб қолганини кўрсатади.

-Бошқа муаммолар халқаро кун тартиби марказига тушиб бораëтгани боис¸ афсусларким¸ озиқ -овқат бўҳрони билан боғлиқ вазиятга нисбатан қизиқиш сўниб бормоқда. Айни пайтда¸ аввалги бўҳронларга сабаб бўлган қора булутлар кучайиб бормоқда. Бугунги йиғинимизда жаҳондаги муҳим давлат раҳбарларининг иштирок этмаëтгани менинг гапимга очиқ далилдир¸ деди Жаҳон озиқ-овқат ташкилоти раҳбари.

Шу ва бошқа сабабларга кўра¸ Рим саммити айниқса инсонпарварлик ëрдами билан шуғулланувчи гуруҳлар ҳафсаласини¸ бошланмай турибоқ пир қилди.

Жаҳон озиқ-овқат ташкилотига кўра¸оч ва қашшоқларга қишлоқ хўжалиги бобида ëрдам кўрсатиш дастурлари учун йилига 44 миллиард доллар маблағ зарур.Аммо саммит иштирокчиларидан бу маблағнинг қай қисми йиғилади¸ буниси ҳам қоронғу бўлиб турибди.

Оқибатда эса¸ 2000 йил бошида 2025 йилга бориб тўйиб овқат емаслик муаммосини таг-туги билан йўқ қилишни режа қилган БМТ йиғини ўтаëтган айни кунларда¸ жаҳоб бўйлаб очлар сони ошишда давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG