Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:08

Ироқ сайлов қонунига қисман вето қўйилди


Сунний мазҳабидаги араблар вакили¸ вице-президент Тариқ ал-Ҳошимий миллий парламентда хориждаги ироқликлар учун етарли ўрин ажратилмагани учун шундай қарор қабул қилганини айтди.

Ироқда 2003 йилда АҚШ етакчилигида ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан кейин хорижга кетган ироқликларнинг аксарини суннийлар ташкил этади.

Қизғин музокаралардан сўнг ниҳоят ўтган ҳафта Ироқ парламенти 18 январ куни умумий сайлов ўтказиш ҳақидаги таклифни тасдиқлаган эди.

Сешанба куни Курдистон вилояти раҳбарлари¸ агар миллий парламентда вилоят учун ажратилган ўрин сони кўпайтирилмаса, сайловга бойкот эълон қилиши ҳақида огоҳлантирди.

Агар Ироқда сайлов кечиктирилса, бу август ойига қадар АҚШ қўшинларини Ироқдан олиб чиқиш режасига таъсир этиши мумкин.
XS
SM
MD
LG