Линклар

Шошилинч хабар
09 август 2022, Тошкент вақти: 19:05

Халқаро хабарлар

Эронлик намойишчиларга шавқат қилинмайди

Эрон расмийлари Теҳронда давом этаётган аксилҳукумат намойиши иштирокчиларига қарши кескин чоралар қўллаш билан таҳдид қилдилар.

Хабарларга кўра, сешанба куни Теҳрон университетида мухолифат ва ҳукумат тарафдорлари ўртасида тўқнашувлар рўй берган.

Мухолифатга тегишли сайтларнинг воқеа гувоҳларига таяниб билдиришича, ҳукумат тарафдорлари мухолифат етакчиси Мир Ҳусайн Мусавийни ҳам таҳқирловчи шиорларни ҳайқирган.

Айни пайтда Эрон оммавий ахборот воситалари прокурор Ғуломҳуссайн Муҳсиний-Эжийнинг “ҳукумат Эрон миллий хавфсизлигига путур етказишга уринган ҳар бир шахсга нисбатан кескин чоралар қўллайди”, деган сўзларидан иқтибос келтирди.

Президент Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг иккинчи муддатга сайланганига қарши чиқаётган мухолифат ўз намойишларини душанба куни бошлади.

Теҳрон полиция бошқармаси раҳбари Азизуллоҳ Ражабзода душанба кунги намойишлар чоғида 204 киши ҳибсга олингани, бироқ 86 киши кейинчалик қўйиб юборилганини билдирди.

Кун янгиликлари

АҚШ: МРБ террорга қарши кураш ўрнига асосий эътиборини Хитойга қаратади

ХХР раҳбари Си Цзинпин халқаро ҳамкорлик бўйича форумда

АҚШнинг Марказий разведка бошқармаси террорчиликка қарши кураш ўрнига ўз фаолиятини асосан Хитойга қаратади. Бу ҳақда МРБ директорининг ўринбосари Дэвид Коэн, Associated Press агентлиги хабарига кўра, контртеррор бўлими раҳбарлари билан ёпиқ тарзда ўтказилган учрашув чоғида билдирган.

Коэнга кўра, АҚШ террорчиликларни таъқиб этишни давом эттиради, бироқ эндиликда энг устувор вазифа Пекинни яхшироқ англашга уриниш ва унга қарши туришга қаратилади. Маблағ ва МРБ бошқа ресурсларининг кўпи шу мақсад учун йўналтирилади, бу эса бошқа соҳаларга, шу жумладан террорчиликка қарши курашга ажратилаётган маблағ камайтирилишини талаб қилади, дейишган AP манбалари. Разведка бюджети махфий бўлгани учун бу борада рақамларга аниқлик киритишнинг имкони йўқ.

Агентликнинг ёзишича, МРБда “сокин бурилиш” амалга оширилган: юзлаб ходим Хитой билан боғлиқ лавозимларга ўтказилмоқда. Бошқарма ичида кўпчилик хитой тилини ўрганяпти ва МРБ хитойча гапира оладиган одамларни кўпроқ ёллашга уринмоқда.

АҚШ Хитойнинг йилдан-йилга ошиб бораётган сиёсий ва иқтисодий амбицияларидан хавотирга тушган. Вашингтон қайдича, Пекин АҚШдаги сайловларга таъсир кўрсатишга уринган, кибержосуслик билан шуғулланган ҳамда Шинжонда истиқомат қилувчи миллионлаб мусулмон уйғурни лагерларга қамаган.

Бундан ташқари, АҚШ яқин йиллар ичида Пекин ўзини ўзи бошқариб келаётган Тайванни куч билан эгаллаб олишга уриниши мумкинлигидан хавфсирамоқда. Хитой мазкур оролни ўз ҳудуди деб ҳисоблайди.

ФТБ Трампнинг Флоридадаги резиденциясида тинтув ўтказди

Флоридадаги Мар-а-Лаго резиденцияси.

Федерал тергов бюроси - ФТБ Флоридадаги Мар-а-Лаго резиденциясида тинтув ўтказгани тўғрисида 8 август куни АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп маълум қилди. Трампга кўра, тинтув пайтида у Нью-Йоркда бўлган. ФТБ ходимлари унинг резиденциядаги шахсий сейфини ҳам очишган.

ФТБ расман бу хабарга муносабат билдирмади. АҚШ матбуоти эса ўз манбаларига таянган ҳолда ФТБ ходимлари Трампнинг резиденциясидан у президентлик лавозимини топширганидан сўнг Оқ Уйдан ўзи билан олиб кетган хизмат ва махфий ҳужжатларни қидиришгани тўғрисида ёзди.

Қонунчиликка асосан мазкур ҳужжатлар давлат мулки ҳисобланади ва АҚШ Миллий архиви Трампдан уларни қайтаришни бир неча маротаба талаб қилган. Шундан сўнг Трамп ҳужжатларнинг бир қисмини қайтарганди. Бир неча ой олдин Миллий архив Трампни барча ҳужжатларни топширмаганликда айблаб, Бош прокуратурага мурожаат қилган эди.

Трамп ўз баёнотида ФТБнинг ҳаракатини қоралади. “Бундан аввал АҚШ собиқ президентларига нисбатан бундай ҳаракатлар амалга оширилмаган. Биз тегишли давлат идоралари билан ҳамкорлик қилганимизга қарамай амалга оширилган бу тадбир асоссиздир”, - деди Трамп.

Новая Каховканинг Россия тайинлаган вице-мэри бандитизмда айбланиб қўлга олинди

Украинанинг Херсон вилояти Новая Каховка шаҳар мэрининг биринчи ўринбосари Виталий Ефименко Россия полицияси томонидан бандитизмда айбланиб қўлга олинди. Унинг уйидан қурол ва бир неча ўн миллион рубль топилди. Бу ҳақда "Коммерсантъ" ИИВга таянган ҳолда хабар берди.

Россия ИИВнинг Херсондаги вақтинчалик бошқармаси ходимлари икки тадбиркорга қилинган ҳужум юзасидан олиб борилаётган тергов доирасида Ефименконинг изига тушган. ИИВнинг билдиришича, полиция Ефименко доҳил қуролли гуруҳ аъзоларини қўлга олган. Қанча киши ушлангани маълум қилинмаган.

Херсон вилояти Россия армияси томонидан босиб олинганидан сўнг Москва маҳаллий тадбиркор Ефименкони Новая Каховка мэри ўринбосари лавозимига тайинлаган эди. Август ойи бошларида унга суиқасд уюштирилган, аммо у тирик қолган. Украина матбуоти Ефименко Херсонда таниқли криминал авторитет экани ҳақида ёзганди.

6 август куни Новая Каховканинг Москва томонидан тайинланган яна бир вице-мэри Витай Гура ўлдириб кетилган эди. 5 август куни эса Херсон вилоятининг Россия тайинлаган ҳокими Владимир Салдо заҳарлангани хабар қилинган.

Bayraktar дронларини ишлаб чиқарувчи турк ширкати Украинада завод қурмоқчи

Туркиянинг Baykar ширкати Украинада рўйхатдан ўтиб, Bayraktar дронлари ишлаб чиқариладиган завод қурилиши учун ер участкасини сотиб олди. Бу ҳақда Украинанинг Туркиядаги элчиси Василий Боднар «РБК-Украина» нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Киев билан Анқара 2022 йилнинг февраль ойи бошидаёқ Украинада Bayraktar учувчисиз учқичларини ишлаб чиқариш бўйича завод қуришни кўзда тутувчи шартномани имзолаган эди.

Айни пайтда Baykar ширкати раҳбари Халуқ Байрактар июль ойи ўрталарида Туркия ҳеч қачон ўз дронларини Россияга етказиб бермаслигини билдирган.

Финляндияда СССР томонидан совға қилинган ҳайкал мажмуаси олиб ташланди

Хельсинкида 1990 йил бошида ўрнатилган "Бутун дунёда тинчлик" ҳайкали мажмуаси

Хельсинки шаҳрида Совет Иттифоқи томонидан Финляндияга 1989 йилда совға қилинган “Бутун дунёда тинчлик” мажмуаси олиб ташланган. Бу ҳақда Yle телекомпанияси хабар қилди.

Бўйи олти ярим метр келадиган бронза ҳайкали қитъалараро тинчликни тамсил этарди. Трослар воситасида жойидан олинган ҳайкал баржага жойланиб, сақлаш учун Хельсинки Бадиий музейига йўлланган. Шаҳар расмийлари музей вакиллари билан биргаликда мажмуанинг бундан буёнги тақдири ҳақида қарор қабул қиладилар.

YLE хабарига мувофиқ, СССР совға қилган ҳайкалнинг олиб ташлангани мажмуа ўрнатилган майдон ва кўчада транспорт ҳаракатининг қайта йўлга қўйиш режалари билан боғлиқ. Ҳайкал ўрнига йўлак ётқизиш мўлжалланган.

Ҳайкал Берлин девори қулаганидан бир неча кун ўтгач – 1990 йилнинг 14 январида очилган. Мажмуада турли қитъа вакилларининг қўлларида глобусни кўтариб тургани акс этган. Ҳайкалга бир неча бор бўёқ тўкиб кетиш уриниши қайд этилган. Бундан ташқари, 2010 йилда номаълум шахслар уни портлатиб юборишга ҳаракат қилишган.

Июнь ойида Финляндиянинг Котка шаҳри кенгаши 1979 йили Таллиндан совға ўлароқ олинган Ленин ҳайкалини шаҳар марказидан олиб ташлашга рухсат берган. Мазкур қарор ҳайкал “советлар томонидан амалга оширилган ҳарбий жиноятлар” қурбонлари хотирасини ҳақоратлаётгани билан асосланган.

Хитой Тайвань атрофида ўтказилаётган ҳарбий машқларни поёнига етказди

Тайвань ороли атрофидаги машқларда иштирок этган Хитой армияси ҳарбий техникаси

АҚШ Конгресси Намояндалар палатаси спикери Нэнси Пелосининг Тайванга ташрифининг эртасига Хитой томонидан орол атрофида ўтказилаётган ҳарбий машқлар поёнига етказилди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар қилди.

Шу йил 4 августида бошланган машқлар, қайд этилишича, тўрт кун давом этган. Хитой армияси ўз машқлари узоқ манзилли ер ва ҳаво зарбаларини бериш юзасидан ҳарбийлар маҳоратини оширишга қаратилганини билдирган.

Хитойлик ҳарбийлар бундан буён Тайвань йўналишида машқлар “мунтазам” равишда ўтказиб турилишини иддао қилганлар. Уларнинг қарашича, армия Хитойни “бирлаштириш бўйича тарихий вазифа”ни амалга ошириши мумкин.

Тайвань Мудофаа вазирлиги 7 август куни орол атрофидаги машқларда иштирок этган Хитой Ҳарбий-ҳаво кучларининг 66 та учоғи ҳамда 14 та ҳарбий кемаси қайд этилгани ҳақида маълум қилган эди.

Россияда Украинадаги урушда қатнашиш учун қирқдан ортиқ кўнгиллилар батальонлари ташкил этилди

Чеченистоннинг "Ахмат" батальони Украина урушида иштирок этмоқда.

Россияда Украинадаги урушда қатнашиш учун қирқдан ортиқ кўнгиллилар батальонлари ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Коммерсантъ".

Хабарда айтилишича, жумладан, Санкт-Петербургда "Кронштадт", "Нева" ва "Павловск", Ёқутистонда "Боотур", Приморьеда "Тигр", Қозонда "Алга" ва "Тимер", Чувашияда "Атал", Перм ўлкасида "Парма" ва "Молот", Амур вилоятида "Амурский", Ленинград вилоятида "Невский" ва "Ладожский" кўнгиллилар батальонлари ташкил қилинган.

Расман кўнгиллилар Россия Мудофаа вазирлиги билан бир неча ойдан бир неча йилгача шартнома имзолайди. Уларга яшаётган ҳудудларига қараб ойига 130 мингдан 300 минг рублгача ҳақ тўланади. Кўнгиллиларга, бундан ташқари, “ҳар бир жанговар кун учун” 8 минг рубль кунлик маблағ берилади.

Ўтган ҳафтада АҚШдаги Урушни ўрганиш институти (ISW) Россия регионларида урушга қатнашиш истагида батальонларга қўшилган кўнгиллиларга бериладиган тўловлар кечиктирилаётгани тўғрисида хабар берди.

Маълумотларга қараганда, Россия расмийлари кўнгиллилар барча тўловларни олганидан сўнг урушга қатнашишдан бош тортиши мумкинлигидан қўрққан ҳолда, тўловларни кечиктирмоқда. Бундан ташқари минтақаларда кўнгиллиларга тўлаш учун маблағ йўқлиги ҳам айтилмоқда.

Amnesty International Украина айбланган ҳисоботи учун узр сўради

Харьковдаги мактаблардан бири.

Amnesty International халқаро ташкилоти Украина армияси ҳаракатлари танқид қилинган ҳисоботи учун узр сўради. Ташкилот «ҳисобот ғазаб ва изтиробларга сабаб бўлгани»дан афсусда эканини билдирди.

Reuters агентлигининг ёзишича, Amnesty International узр сўраган ҳолда ҳисоботда келтирилган хулосадан воз кечмаслигини таъкидлаган. Ҳисобот хулосасида Украина армиясини мактаб ва касалхона каби фуқаровий объектларга жойлаштириб, уруш олиб бориш қоидасини бузаётгани айтилган эди.

Amnesty International 7 августдаги баёнотида “ҳисоботда Россия ҳарбийларининг ҳаракатлари мутлақо оқлаб бўлмас экани”ни ҳамда “Amnesty International Россия ҳарбийлари томонидан амалга оширилган ҳаракатлар учун Украина армияси масъул деб ҳисобламаслиги”ни таъкидлади.

Amnesty International ўтган ҳафтада эълон қилган баҳсли ҳисоботни Украина президенти Владимир Зеленский қоралаб чиқққан, Украина Қуролли кучлари эса ташкилотни аккредитациядан маҳрум қилган эди. Бунинг ортидан Amnesty International ташкилотининг Украина ваколатхонаси раҳбари Оксана Покальчук истеъфо берди.

Исроил ва “Ислом жиҳоди” Ғазо минтақасида оташкесимга эришди

Ғазога отилган ракеталар.

Исроил ҳукумати ва «Ислом жиҳоди» радикал гуруҳи вакиллари Ғазо минтақасида ўқ отишни тўхтатиш келишимига эришди. Битим 7 август куни маҳаллий вақт билан соат 23:30 дан кучга кирди.

Associated Press агентлигининг Миср разведкасидаги ўз манбасига таяниб хабар беришича, сўзлашувларга Қоҳира воситачилик қилган. Агентлик битим қандай шартлар асосида қабул қилингани тўғрисида билдирмади.

5 август куни Исроил армияси Фаластиннинг Ғазо минтақасида “Субҳидам” ҳарбий амалиёти бошланганини маълум қилган эди. Минтақанинг ракеталар билан манзилли бомбардимон қилиниши ортидан “Ислом жиҳоди” қўмондонларидан икки нафари – Тайсир ал Жабарий ва Ҳалед Мансур ўлдирилгани айтилмоқда.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, бомбардимон оқибатида минтақада 36 киши, жумладан.11 нафар ёш бола ҳалок бўлди. Исроил армияси ҳалок бўлганларнинг асосий қисми “Ислом жиҳоди” жангарилари бўлганини иддао қилмоқда. Фаластин томонидан жавоб тариқасида отилган ракета оқибатида бир неча исроиллик яралангани маълум қилинди.

Руслар билан ҳамкорлик қилган навбатдаги мулозим отиб кетилди

Новая Каховка

Херсон вилоятидаги Новая Каховка оккупация маъмурияти бошқармаси бошлиғи ўринбосари Виталий Гура суиқасд натижасида ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Херсон вилояти ишғол маъмурияти раҳбари ўринбосари Екатерина Губаревага таяниб, “ТАСС” хабар бермоқда.

РИА Новости манбаларига кўра, шанба куни эрталаб Гура уйи ёнида номаълум шахслар бир неча марта унга ўқ узган, шундан сўнг у оғир аҳволда касалхонага ётқизилган.

Бир кун аввал Херсон вилояти ишғол маъмурияти раҳбари Владимир Салдо заҳарланиш гумони билан касалхонага ётқизилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. База Телеграм каналида ёзилишича, Салдо жуда оғир аҳволда Қримга олиб кетилган. У ерда уни Москвага олиб кетишга қарор қилинган, бироқ у комага тушиб қолган. Нашрнинг ёзишича, у Склифосовский илмий-тадқиқот институтининг токсикология бўлимининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.

Путин махсус иқтисодий чоралар борасида фармон чиқарди

Россия президенти Владимир Путин молия ва ёқилғи-энергетика соҳасида махсус иқтисодий чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонни имзолади. Ҳужжат ҳуқуқий ахборотнинг расмий интернет порталида эълон қилинди.

Фармон 2022 йил охиригача компанияларнинг устав капиталини ташкил этувчи қимматли қоғозлар билан операцияларни, шунингдек, Россия компанияларининг “Россияга қарши “нодўстона ҳаракатларни” содир этувчи “хорижий давлатлар билан алоқадор хорижий шахслар”га тегишли улушлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари билан операцияларни тақиқлайди.

Тақиқ иссиқлик ва электр энергияси, нефт ва нефт хомашёсини қайта ишлаш корхоналари ҳамда уларни қайта ишлаш маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар ва етказиб берувчиларга ҳам тегишли. Сахалин-1 ва Харягинское конидаги улушлар билан битимлар тўғридан-тўғри тақиқланган.

Бундан ташқари, Россия банкларининг акциялари билан операцияларни амалга ошириш тақиқланади.

Ҳукумат ва Марказий банк 10 кун ичида ушбу тақиқларга дучор бўлган Россия банклари ва стратегик компаниялари рўйхатини тайёрлаши керак. Шу билан бирга, Россия Президенти махсус қарор билан акцияларни сотишга рухсат бериши мумкин.

Украинадан чиққан уч кема Истанбулга етди

Туркия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Украинадан тонналаб маккажўхори олиб кетаётган уч кемадан иккитаси Истанбул шимолида текширувни кутмоқда.

Ирландияга 33 минг тонна дон олиб кетаётган Панама байроғи остидаги "Нави Стар" кемаси жума куни Одессадан йўлга чиққан.

Туркия Мудофаа вазирлиги твиттерда бу кемалар Украина донини экспорт қилиш бўйича келишув асосида тузилган Қўшма мувофиқлаштириш маркази томонидан текширилишини ёзди.

Бирлашган Қиролликка 13 минг тонна маккажўхори олиб кетаётган Мальта байроғи остидаги "Рожен" кемаси Нави Стар кемасидан кўп ўтмай Истанбулнинг шимолий Қораденгиз соҳилига етиб келди. Чорниморскдан келган "Рожен" кемаси якшанба куни эрталаб текширилади, деди вазирлик.

12 минг тонна маккажўхори ортилган Туркия байроғи остидаги "Поларнет" кемаси эса Босфор бўғозидан ўтгандан сўнг Туркиянинг Derince портига тўхтайди.

Мувофиқлаштирувчи марказ Украина, Россия, Туркия ва БМТ расмийларидан иборат бўлиб, улар юк кемалар бошқа товарлар эмас, фақат дон, ўғит ёки озиқ-овқат олиб кетаётгани ва қуроль ташимаслигини назорат қилади.

Уруш бошланганидан сўнг Украина портларида тиқилиб қолган дон ортилган кемалардан биринчиси душанба куни Истанбул орқали Ливанга йўл олди.

Февраль ойи охирида Россия босқини бошланганидан бери Украина портларида дон ортилган ўнлаб кемалар қолиб кетган. Қора денгизни кесиб ўтаётган юк кемалари хавфсизлигини таъминлаш учун Украина кемалари ҳам уларга ҳамроҳлик қилади.

Туркия ва БМТ Украина ғалласи экспортини тиклаш ва глобал озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдидни юмшатиш учун ўтган ой Истанбулда Украина ва Россия ўртасидаги келишувга воситачилик қилди.

Запорожье атом станцияси ўққа тутилди

Запорожье АЭСи.

Россия давлат ахборот агентлиги "РИА Новости" 6 август куни Украинанинг Энергодаридаги Запороже атом станциясидан олинган тасвирларни эълон қилди.

Видеода станция тепасида тутун кўтарилаётгани акс этган. Агентлик маълумотларига кўра, маҳаллий ҳокимият жума куни Украина ҳарбийлари станцияни ўққа тутгани ҳақида хабар берган. Озодлик мазкур хабарни мустақил равишда тасдиқлай олмади.

"РИА Новости" Атом энергетика блокларининг хавфсиз ишлаши учун зарур бўлган коммутаторларни таъминловчи иккита электр узатиш линияси узилгани ва станция фаолиятини одатий ҳолга қайтариш чоралари кўрилаётганини хабар берган.

Пайшанба куни Россия ҳарбийлари Атом электр станциясига яқин Украина шаҳрини ўққа тутганидан сўнг, БМТ станция атрофидаги жанглар ҳалокатли аварияга олиб келиши мумкинлигидан жиддий огоҳлантирди.

Днепропетровск вилояти губернатори Россия Никополга Запороже атом станциясидан 60 та ракета учирганини билдирди. Мазкур атом станцияси уруш бошида босиб олинган ва ўшандан бери Россия назоратида қолмоқда.

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик бош директори Рафаэл Гросси сешанба куни Энергодар шаҳридаги Запорожье АЭСида вазият кундан кунга хатарли бўлиб бораётгани ҳақида огоҳлантирганди. У корхона иш фаолияти ва унинг атрофида давом этаётган жанглардан хавотирда эканини билдирган.

Унинг сўзларига кўра, завод ҳудуди уруш бошидан бери ўққа тутилади ҳамда бунда Украина ва Россия бир-бирини айблаб келади.

АҚШнинг урушни ўрганиш институти экспертларининг таъкидлашича Россия ҳудудни атайлаб, “Украинани қийин аҳволга солиб қўйиш” учун ўққа тутмоқда.

Назарбоев фонди АҚШдаги ноҳукумат ташкилотини судга берди

OCCRP суриштирувида “Назарбоев Фонд” активлари расман Қозоғистоннинг собиқ президентига тегишли эмаслиги, бироқ мулкларни сотиш ёки бировларга ўтказиб беришга оид қарорлар Нурсултон Назарбоев томонидан қабул қилиниши мумкинлиги айтилган

Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг жамғармаси қароргоҳи АҚШнинг Балтимор штатида бўлган Journalism Development Network ноҳукумат ташкилоти устидан судга арз қилган. Бу ҳақда Courthouse News Service сайти хабар қилди.

Нашр қайдича, даъвогар томони Коррупция ва уюшган жиноятчиликни тадқиқ этиш маркази (OCCRP) суриштирувидаги “фонд маблағлари мақсадга мувофиқ равишда ишлатилмаётгани”га оид тахминлар ўз обрў-эътиборига путур етказяпти, деган фикрда. Назарбоев жамғармасига кўра, OCCRP иддаолари ёлғон ва туҳматга асосланган.

Бу ерда гап Коррупция ва уюшган жиноятчиликни тадқиқ этиш маркази томонидан шу йил 19 январида ёйинланган суриштирув ҳақида бормоқда. Унда Назарбоев билан алоқадор бўлган тўртта хайрия ташкилоти фаолияти кўриб чиқилган. OCCRP мазкур фондлар активларини 7,8 миллиард АҚШ долларига баҳолаган.

Сourthousenews.com сайти чоп этган ҳужжатга мувофиқ, “Назарбоев Фонд” номидан даъво аризасини 29 июль куни қароргоҳи Нью-Йоркда бўлган Boies Schiller Flexner юридик фирмасининг бошқарувчи ҳамкори Мэтью Шварц топширган.

Бразилияда бошлари бирлашган сиам эгизакларининг амалиёти муваффақиятли якунланди

Бразилияда амалиётдан ўтган сиам эгизаклари

Бразилиялик врачлар мураккаб амалиёт чоғида бошлари бирлашган сиам эгизакларини бир-биридан ажратишга муваффақ бўлишди. Бу шаклда туғилган эгизаклар краниопаг деб аталади.

Уч ёшли Бернардо ва Артур Лима Рио-де-Жанейро шаҳрида Лондондаги Грейт-Ормонд-стрит касалхонасида ишлайдиган врачлар етакчилигида амалиётдан ўтишган.

Шифокорлар эгизакларни хавфсиз ажратиб олиш йўлини топишга бир неча ой сарф этишган - бунинг учун улар болаларнинг компьютер томографияси ва МРТ ёрдамида яратилган анатомияси виртуал моделларида ўз гипотезаларини синовдан ўтказишган.

Жарроҳ Нурул Овасе Жилоний амалиётни “космик давр маҳсули” деб атаган. У жисмонан турли мамлакатларда бўлган жарроҳлар илк бор битта “виртуал реаллик хонаси”да биргаликда ишлашганини қайд этган.

Эгизаклар жами еттита амалиётни бошдан кечиришган. Сўнгги жарроҳлик амалиёти 27 соатдан кўпроқ давом этган ва унда қарийб 100 нафар тиббиётчи иштирок этган.

Врачларга кўра, амалиётдан чиққан гўдаклар ўзларини яхши ҳис қилишмоқда. Тўла соғайиб кетиш учун эндиликда улар олти ойлик муолажадан ўтишлари керак бўлади.

Статистикага мувофиқ, дунёдаги 50-60 мингта туғруқнинг бирида сиам эгизаклари дунёга келади. Улардан тақрибан 5 фоизини краниопаглар ташкил этади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG