Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 02:46

Ўзбекистонда тожикистонлик йўловчи ҳибсга олинди


“Москва-Душанбе” поездида Россиядан ватанига қайтаётган 28 ёшли Зоир Саидов Ўзбекистон ҳудудида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан қўлга олинган.

Бу ҳақда Озодликка маълум қилган Москвадаги Экстремал журналистика марказининг Марказий Осиё бўйича етакчи мутахассиси Ирода Гусейнова сўзларига кўра, Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот тизими вакиллари Зоир Саидовни диний-экстремистик руҳдаги адабиётлар сақлаганликда айблаб, қўлга олганлар.

IslamNews.ru сайти Зоир Саидов ёнидан топилган китоблар аслида Суриянинг “Абу Нур” ислом институти талабаси, тожикистонлик Абдулҳай Абдураҳимовга тегишли бўлгани ҳақида ёзади.

“У менга 500 рубл бериб, бу китобларни Тожикистондаги дўстларига етказиб беришни сўради. Мени нега Ўзбекистон тергов ҳибсхонасида ушлаб турганларини тушунмаяпман. Сиз мени бу ерда қандай қийнаётганларини ҳатто тасаввур ҳам қилолмайсиз”, дея келтиради Зоир Саидовнинг адвокати орқали айттириб юборган сўзларини IslamNews.ru.

Озодликка Россиядаги Ислом ҳуқуқларини ҳимоя қилиш маркази раиси Ғазали Кўканшоевнинг айтишича, тожикистонлик ёнидан топилган диний адабиётлар таъқиқланмаган ва Ислом фиқҳига оид китоблардир.

Россия муфтийлар шўроси аъзоси Нафигулла Аширов ҳам Ғазали Кўканшоев гапларини тасдиқлаб, тожикистонлик олиб кетаётган диний адабиётлар экстремистик эмаслигини айтган.

- Чунки бу китобларда диний, ирқий низолар чиқаришга, инсонга нисбатан зўравонликка даъват этувчи матнлар йўқ, дейди Россия муфтийлар шўроси аъзоси.
XS
SM
MD
LG