Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 13:35

НАТО Россия билан ҳамкорлик истаëтир


Дания собиқ Бош вазири Расмуссен¸ НАТО Бош котиби сифатида илк бор Россияга сафар қилмоқда.
Дания собиқ Бош вазири Расмуссен¸ НАТО Бош котиби сифатида илк бор Россияга сафар қилмоқда.

Август ойида НАТО Бош котиби этиб сайланган Андерс Фог Расмуссен Россияга илк бор сафар қилмоқда. Ташриф чоғида Расмуссеннинг НАТО-Россия ҳамкорлигида янги саҳифа очишга уриниши кутилмоқда.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссеннинг Москвага сафаридан мақсад Россиянинг АҚШ етакчилигида Афғонистонда олиб борилаётган урушни қўллаб-қувватлашига эришиш ва 2008 йил августида Грузия-Россия ўртасида бўлиб ўтган урушдан кейин совиган НАТО-Россия муносабатларини яхшилаш экани айтилмоқда.

НАТО Бош котиби чоршанба куни Россия президенти Дмитрий Медведев ва Бош вазир Владимир Путин билан музокара олиб боради.

Яқинда Москва расмийлари толибларга қарши курашда НАТОга ёрдам беришни ваъда қилди. Шунга қарамай, Афғонистондаги ҳарбий амалиётларни амалга оширишда Россиянинг етарлича кўмак бермаётганидан НАТОдагилар ҳафсаласи пир бўлмоқда.

Таҳлилчилар¸ Расмуссеннинг Москва сафари НАТО-Россия муносабатларида кескин ўзгариш ясашига шубҳа билдирмоқдалар.

- НАТО иттифоқи билан ҳамкорлик ҳозир Россия манфаатига хизмат қилади. Иттифоқ ҳам Россия билан, айниқса, Афғонистон масаласида ҳамкорлик қилишни хоҳлайди. Икки томоннинг ҳамкорликка бўлган истаги ўзарао алоқалар яхшиланишига хизмат қилади. Аммо бу сафар чоғида ўзаро муносабатларда кескин ўзгариш юз бериши кутилмайди, дейди россиялик ҳарбий таҳлилчи Павел Фельгенҳауэр.

Кремл расмийлари¸ агар Ғарб давлатларининг Афғонистондаги ҳарбий амалиётлари муваффақиятсизликка учраса, Марказий Осиёда исломий жанггарилар таъсири кучайиши мумкинлигини яхши тушунади.

Совет иттфифоқи 1989 йилга қадар Афғонистонда 10 йил мужоҳидларга қарши уруш олиб борди. Шу боис Кремл Афғонистонга яна қўшин жўнатиш аксар россияликлар норозилигига сабаб бўлиши мумкинлигини яхши билади.

Ўтган ҳафта Россиянинг НАТОдаги вакили Дмитрий Рогозин ўз мамлакати Афғонистонга қўшин юборишдан бошқа барча масалада НАТОга ёрдам бериши мумкинлигини айтди.

НАТО Россиядан Афғонистон армиясини “Калашников” автоматлари билан таъминлашда кўмак беришни сўраган.

Шунингдек НАТО ўз ҳарбий ускуналарининг Афғонистонга Россия ҳудуди орқали транзит олиб ўтилиши ва иттифоқ учқичлари Россия ҳаво ҳудуди орқали учиб ўтишига рухсат бериш ҳақида келишув имзолашни хоҳлайди.

НАТО Бош котиби Андерс Фог Расмуссеннинг Москвада Россия раҳбарлари билан сўзлашуви чоғида ракета ҳужумидан мудофаа масаласи, Европанинг янги хавфсизлик тизимини яратиш ҳақидаги Россия таклифи, Грузиянинг НАТОга аъзо бўлиш истаги каби масалаларнинг муҳокама этиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG