Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:59

Финляндияда бир шахс тўрт одамни отиб ўлдирди


Финляндия телевидениеси Эспу шаҳридаги савдо марказида бир шахс одамларга қарата ўт очгани оқибатида камида тўрт киши нобуд бўлганини хабар қилди.

Маълумотларга кўра, воқеа жойига “жуда кўп” тез ёрдам машинаси етиб келган.

Отишмадан кейин савдо марказидаги одамлар эвакуация қилинган.

Финляндия полицияси ҳужумчи 1966 йилда туғилган шахс эканини айтди.

Аммо унинг исми ошкор қилинмади.

Жиноятчи қўлга олингани ёки олинмагани маълум қилинмади.
XS
SM
MD
LG