Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:19

"Туртиниб-у суртиниб Янги йилни кутамиз!"


Бугун Хўжанд шаҳри кўчаларига чиқсангиз, дарров бурнингизга порох ҳиди урилади. Бунга бир неча кундан буён деярли барча хонадонлар ва кўчаларда отилаётган мушаклар сабабдир.

Лекин нозиктаъб хўжандликлар порох исидан шикоят қилишни хаёлларига ҳам келтираётганлари йўқ – уларни Янги йил олдидан ташвишлантираётган бошқа муаммолар ҳам етарли.

Шоир Алижон Йўлдошевнинг айтишича, мана бир неча йилдирки, хонадонларида чироқ лип этиб ёнади, лип этиб ўчади.

- Аслида раҳбарларимиз кунига камида беш соатдан чироқ берилади, дея ваъда берган эди. Ҳозир эса беш минутда ҳам учиб қоляпти. Бу ҳол ёши катталарга ҳам, болаларга ҳам жуда қаттиқ таъсир қилаяпти. Биз ўз юмушларимизни вақтида бажаролмаймиз. Ўқувчилар дарсларини тайёрлашга улгурмайди. Мана шундай вазиятда, ҳамма - каттаю кичик асабийлашади албатта, дейди Алижон Йўлдошев.

Шоирнинг сўзларига кўра, мана шундай вазиятда ҳам тожикистонликлар тушкунликка тушмай, ҳазил-мутойиба қиляпти. Бугунги кунга бағишлаб ҳазил шеъру латифалар тўқишмоқда. Бобур исмли бола бешинчи синфда ўқийди. У янги йилга “бағишлаб” шундай шеър ёзибди:

Янги йилда дўстларим, биз ғамни унутамиз,
Афсуски, газ-чироқсиз, Янги йилни кутамиз.
Барчага турли туман совғаларни тутамиз,
Туртинибу суртиниб, Янги йилни кутамиз.

Кеч кирганда тўқанаб, йиғлаб, қонлар ютамиз,
Шундай заҳматлар ила Янги йилни кутамиз.
Лампочкага термулиб, минг хил режа тузамиз,
“Ёна қолгин, чироқ”деб, Янги йилни кутамиз.

Асаблар бўлиб таранг кайфиятни бузамиз,
Қўлимизда шаъм, гугурт - Янги йилни кутамиз.
Чироқ лип ёниб қолса, жонимизни тутамиз,
Завқу шавққа берилиб, Янги йилни кутамиз.

Конибодомлик зиёли бугунги чироқ ва газ муммосига ўзгача ёндошиб, латифа тўқибди.

“Эй Абдуваққос ошна, мен Тожикистонимиз раҳбарларидан ҳеч ҳам хафа эмасман. Хитойликлардан хафаман. Уни қара, бозор, магазин, умуман, ҳамма ёқни хитой моллари босиб кетган. Деярли барча нарса бор. Лекин... Тожикистон аҳолиси неча йиллардан буён чироқсиз, газсиз яшаяпти. Барака топкур хитойликлар шу чироқ ва иссиқлик берадиган бирор ускуна ҳам ишлаб чиқарса бўлмайдими?

“Ростини айтсам, охирги пайтларда жуда дангаса бўлиб қолибман. Кечқурун ва эрталаб чироқни ўчириб ёндиришга эринаман. Ҳукуматимизга рахмат -ҳаммасини дистанционний қилиб қўйган. Ўзи ўчириб, ўзи ёқади”.

Ана шунақа гаплар бугун янги йил арафасида Сўғд вилоятида. Янги йилингиз муборак, азизлар!
XS
SM
MD
LG