Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:00

Ҳаити ҳамон халқаро ёрдамга муҳтож


Айни пайтда Ҳаитида 40 дан зиёд халқаро қутқарувчилар гуруҳи зилзиладан жабр кўрганларга ёрдам кўрсатмоқда.
Айни пайтда Ҳаитида 40 дан зиёд халқаро қутқарувчилар гуруҳи зилзиладан жабр кўрганларга ёрдам кўрсатмоқда.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун зилзиладан зарар кўрган Ҳаитидаги тинчлик сақловчи кучлар сонини кўпайтиришни таклиф қилди. Бунга Ҳаитида талончилик авж олаётгани сабаб бўлгани айтилмоқда.

- Мен БМТ Хавфсизлик кенгашига миссия таркибидаги полиция ходимларини 1500 нафарга кўпайтиришни таклиф қилдим. Бу мавжуд миқдордан 67 фоизга кўпдир. Мен, шунингдек, қўшимча 2000 ҳарбий хизматчи жўнатишни, яъни 6 ой ичида ҳарбий контингентни 30 фоизга кўпайтиришни таклиф қилдим, деди Бан Ки Мун.

Шу кунда Ҳаитида БМТ Тинчлик сақловчи кучлари сафларида 9 минг нафар атрофида ҳарбий хизматчи мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, 12 январ куни Ҳаитида юз берган зилзила Рихтер ўлчови бўйича 7 баллни ташкил қилганди.

Баъзи расмийларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, Ҳаитидаги зилзила қурбонлари сони 200 минг кишига етиши мумкин. Хабарларга қараганда, шу кунгача 70 минг киши дафн этилди.

Европа Иттифоқи душанба куни зилзила оқибатларини бартараф этиш ва жабр кўрганларга ёрдам кўрастиш учун 400 миллион евро ажратажаги тўғрисида ваъда қилди.

Айни пайтда Халқаро Қизил хоч ташкилоти Ҳаити пойтахтида зўравонлик ва босқинчилик авж олаётгани ва аҳоли кундан кунга тушкунликка тушиб бораётгани хусусида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG