Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:37

Қандаҳорда Болгария Мудофаа вазири борган базага ракета отилди


Афғонистонда Болгария Мудофаа вазирининг ташрифи чоғида, у борган ҳарбий база ракета ҳужумига учради. Қандаҳордаги базада рўй берган воқеада тўрт нафар болгар ҳарбийси жароҳатланди.

Хабарларга кўра, ракета Болгария Мудофаа вазири Николай Младенов бошчилигидаги делегация турган жойдан 200 метр нарироққа тушган. Расмийлардан ҳеч ким жароҳатланмагани айтилмоқда.

Афғонистонда 500 нафар болгар қўшини хизмат ўтайди, уларнинг 270га яқини Қандаҳорга ташланган.
XS
SM
MD
LG