Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:10

Бағдоддаги портлашларда 37 киши ҳалок бўлди


Кеча Бағдодда амалга оширилган учта портлаш оқибатида камида 37 киши ҳалок бўлиб, 70дан ортиқ одам жароҳатланди.

Портлашларнинг бири Тигр дарёсининг шарқий соҳилида жойлашган Иштар Шератон меҳмонхонаси олдида рўй бергани айтилмоқда.

Иккинчи бомба асосан ироқлик йўловчилар турадиган ва баъзан ҳукумат йиғинлари ўтказиладиган Бобил меҳмонхонаси яқинида портлаган.

Учинчи портлаш эса, хабарларга кўра, кўплаб ҳорижлик журналистлар турадиган Ҳамра меҳмонхонаси олдида рўй берган.

Ички ишлар вазирлигининг исми ошкор қилинмаган расмийсига кўра, уччала воқеада машинага ўрнатилган бомбалар ҳаракатга келтирилган.

Бағдодда бундан аввалги йирик ҳужум 8 декабр куни амалга оширилган эди. Ўшанда юздан ортиқ одам ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG