Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 17:52

Эркин микрофон - "Каримовга Оллоҳ йўл берган!"


30 январ куни 72 ëшга тўлган Ислом Каримовга Озодлик мухлислари йўллаган табриклардан кўнгли тўлмаган қашқадарëлик отахон¸ давлат ва халқ учун чиройли ишлар қилаëтган Ўзбекистон президентини бандаси эмас¸ балки Оллоҳ қўллаб турибди¸ деган мазмунда гапирдилар.

Каримовга қутлов

Қашқадарёдан қўнғироқ қилган Раҳмонқул бобо, куни кеча Озодлик радиоси эфирида президент Ислом Каримовнинг туғилган кунига бағишланган лавҳада Ўзбекистон раҳбарининг шаънига айтилган табриклардан етарли қаноат ҳосил қилмагани ва изҳор қилинган қутловларга қўшимча қилиш нияти борлигини айтди.

Раҳмонқул бобо: Мен Озодликни доимо севиб эшитадиган мухлислариданман. Ҳамма нарсани батафсил тушунган ҳолда жуда севиб яхши эшитаман. Мен ҳам менинг фикр-мулоҳазаларимни эфирга беришларингизни хоҳлайман. Ҳамма гапларингизни эшитаман. Яқин кунларда шундай бир эшиттириш бўлдики¸ Қўқондан бир отахон гапирдилар. Каримовни 72 ëши билан табрикладилар. Шеър бағишлаб айтдилар. Мен шуни батафсил эшитиб маза қилиб ўтирдим. Ўша отахоннинг гапларини мен маъқуллайман. У отахоннинг гапларига менинг қаноатим камроқ ҳосил бўлди. Ундан мен кўпроқ айтишларини хоҳлаган эдим. Қолган қисмалрини мен ўзим айтай маъқул бўлса.

Озодлик: Айтинг.

- Каримовнинг давлат бошига келишига Оллоҳ йўл берган деб тушунаман. Шунинг учун ҳам давлат бошлиғи бўлиб келдилар. Мана яхши ишлаяптилар. Жуда чиройли ишлаяптилар. Бошқалар қандай тушунса¸ мен шундай тушунганман. Яхши ишлаганларининг қадр-қимматини ҳам тушунаман. Каримовнинг ўзини ҳам яхши тушунаман. Каримовнинг дунëда тутган¸ ҳаммага обрў орттирган ўрнини яхши таниб турибман. Мамлакатимизга муносиб одам эканлигини қадрлайман¸ қадр-қимматини яхши биламан. Унга Оллоҳ йўл берибдики¸ ўша президентликка эришипти. Уни ҳеч ким қулоғидан тортиб чиқариб қўйган эмас. Айтадиган гапим шу, дейди қашқадарёлик Раҳмонқул бобо.


Намангандан қўнғироқ қилган Набижон ака 72 ёшни қаршилаган президентни табриклашни истамади, лекин у киши билдирган фикрлар ҳам президент ҳақида бўлди.

- Бизда президент ўз мафкурасини¸ давлат мафкурасини кўтараман деб 128 моддадан иборат Конституциянинг 12-моддасига амал қилмайди. 92-моддани бутунлай унутган. Қасамëдига амал қилмайди ҳисоби. Президентга 58 та ариза¸ шикоят билан мурожаат қилган бўлсам¸ бирортасини хатлар бўлимидаги порахўр манқуртлар президентга етказмаган. Ўзбекистонда президент барча мансабдорларнинг қонуний ҳимоячиси. Коррупциянинг ҳимоячиси. Маҳаллакомдан ҳукумат уйигача коррупция. Исботи металлолом операцияси.

Кейин яна битта гап. Учта сурхондарëлик опа-сингилларни Мирзо Улуғбек туман ички ишларида зўрлаб ҳомиладор қилган. Кинорежиссëр Умида Аҳмедовани халқнинг номини позор қилган деб уни қамамоқчими¸ тергов қилмоқчими экан. Ўз вазифасини суиистеъмол қилиб оддий қизларни¸ опа-сингилларни хўрлаган¸ устидан даъво қилган¸ буларни текширган судлар бу қилмишларига жавоб берадими йўқми? Шуни айтмоқчи эдим мен, дейди наманганлик Набижон ака.


Чироқчи чироққа ҳеч ëлчимади...


Қашқадарёнинг Чироқчи туманидан қўнғироқ қилган суҳбатдошимиз исмини айтмаслигимизни сўради. У киши Чироқчи туманининг ўзи яшайдиган Ўринбой қишлоғида чироқ йўқлиги ҳақидаги ахборотни президент Каримовга етказиб қўйишимизни илтимос қилди.

- Қашқадарë вилояти¸ Чироқчи тумани¸ Чияли жамоа хўжалиги¸ Ўринбой қишлоғиданман. Бизда электр энергия бир кунда узоғи билан икки-икки ярим соат бўлади. Шу масала бўйича сизларнинг эшиттиришларингизда кетса¸ президент ҳам эшитса¸ қишлоғимизга озгина бўлса ҳам эътибор қаратиб электр энергияни озгина кўпайтирар эдими. Шу масалада телефон қилаëтган эдим.

Озодлик: Электр йўқми умуман?

- Бизда бир суткада икки соат, дейди чироқ йўқлигидан шикоят қилган чироқчилик.


Бўзчи белбоққа ëлчимайди¸ ҳисобчи пулга...ми?


Исми ва қаерданлигини айтмаслигимизни илтимос қилган яна бир суҳбатдошимиз мамлакат коллежларидан бирида ҳисобчи бўлиб ишлайди. Коллеж ходимлари маошларини ҳисоб-китоб қилиб, ойлик тарқатиш билан шуғулланадиган бу одам иқтисодий қийинчиликлардан гап очди.

- Иқтисодий инқироз жуда ҳам қийин бизларда. Нақд пул деган нарса йўқ. Жуда ҳам танг аҳволга келиб қолдик.

Озодлик: Нима иш қиласиз ака?

- Ҳисобчиман.

Озодлик: Қаерда ишлайсиз?

- Коллежда.

Озодлик: Қанақа қийин аҳволда қолдингизлар?

- Ойлик йўқ. пластик карточка. Штатлар қисқариб кетди. Ойлик миқдори ҳам камайди.

Озодлик: Сизни қийин аҳволга тушириб қўйган омил нима деб ўйлайсиз?

- Энди билмадим унинг қандай нималари бор, дейди исми сир тутилишини истаган ҳисобчи.

**********************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 рақамига йўлланг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас.
XS
SM
MD
LG