Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 14:06

Ҳелмандда йирик амалиётга ҳозирлик кўрилмоқда


Афғонистон жанубидаги Ҳелманд вилоятида толибларга қарши йирик амалиётга ҳозирлик кўрилмоқда.

Афғонистондаги НАТО кучлари ҳарбий қўмондони Стэнли МакКристалнинг билдиришича, халқаро коалиция ва маҳаллий кучлар иштирокида ўтказилажак амалиётдан мақсад мамлакат жанубини Толибон жангариларидан тозалаш вау ерда ҳам ҳукумат назоратини кенгайтиришдан иборат.

Ушбу амалиёт Афғонистонда 2001 йилда Толибонга қарши уруш бошланганидан буёнги энг йирик амалиёт бўлиши айтилмоқда.

Озодлик радиосининг афғон хизмати хабарига кўра, амалиётлар олдидан Ҳелмандда яшовчи минглаб тинч аҳоли вакиллари уйларини ташлаб, чеккароқ қишлоқларга ўтишган.
XS
SM
MD
LG