Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:00

Москва Тошкент тарафини олдими?


Аркадий Дубнов
Аркадий Дубнов

Тожикистонга ташриф буюрган Россия ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари Игорь Шувалов ўз мамлакатининг Марказий Осиё энергетика тизими бўйича тутган нуқтаи назарини маълум қилди.

Тожикистонда қилган баëнотида Игорь Шувалов минтақада қурилиши мўлжалланган йирик ГЭСлар қўшни мамлакатлар манфаатларига зид келмаслиги ва ўзаро муносабатларни таранглаштирмаслиги лозимлигини таъкидлади.

Бу баëнот ортидаги сиëсий ва иқтисодий ҳисоб-китоблар хусусида россиялик минтақашунос "Время МН" газетаси шарҳловчиси Аркадий Дубнов билан суҳбатлашдик.

Озодлик: Жаноб Шуваловнинг Тожикистонга сафари чоғида айтган гаплари, яъни минтақада қурилиши мўлжалланган йирик ГЭСлар қўшни мамлакатлар манфаатларига зид келмаслиги ва ўзаро муносабатларни таранглаштирмаслиги лозимлиги тўғрисидаги фикрларини бу борадаги Ўзбекистон нуқтаи назарини қўллаб қувватлаш¸ деб талқин қилиш мумкинми?

Аркадий Дубнов: Мен Россия ҳукумати раҳбарининг биринчи ўринбосари жаноб Шувалов баён қилган позиция Ўзбекистон ёки ўзбекпараст нуқтаи назарни қўллаб-қувватлаш¸ деб ўйламайман. Менинг фикримча, Москва бошқа мамлакатлар, яъни Тожикистон ва Қирғизистон манфаатларини ҳам қониқтириш имкониятларини изламоқда. Амалда Қирғизистон ҳам, Тожикистон ҳам халқаро экспертизага қарши эмаслар. Гарчи бу ўринда турли шартларни илгари сураётган бўлсалар ҳам. Шуваловнинг Душанбедаги гаплари Москванинг етарлича прагматик сиёсат олиб бораётганини кўрсатади.

Сув ва энергетика соҳасида ёки Роғун ва Қамбарота ГЭСлари каби улкан иншоотларни қуриш масаласида Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида келишувга эришилмасдан туриб, бу минтақада тинчликка, хотиржамликка эришиб бўлмаслигини Москвада ҳар қалай равшан тасаввур қилишади. Хусусан, Тошкент илгари сураётгани каби, яъни халқаро экспертиза ўтказиш шартларини эътиборга олмаслик, ҳамма нарсани ўз номи билан атайдиган бўлсак, муносабатларнинг таранглашувига, масалани куч билан ҳал қилиш йўлларига олиб келиб қўйишини эътибордан соқит қилиб бўлмайди. Ҳозир бу мамлакатлар ўртасида сақланиб қолаётган муносабатлар, кайфиятларни ҳисобга олсак¸ бу нарсани истисно қилиб бўлмайди. Бу ерда оддийгина ўша чегараларнинг миналаштирилганини айтиш кифоя.

Озодлик: Айтиш мумкинки, Қирғизистондаги Қамбарота-1 ГЭСи қурилиши атрофида ҳам Ўзбекистон билан баҳсли муносабатлар юзага келди. Аввалроқ Қирғизистонга ваъда қилинган кредит берилиши ҳам оқсаб турганлиги айтиляпти. Бу нарса ҳам Россия минтақадаги ўз позициясини қайта кўриб чиқаётганига ишора эмасми?

Аркадий Дубнов: Шу кунларда Россия ва Қирғизистон ҳукуматлараро комиссияси ишини якунлади. Бу мажлис ишининг асосий якуни шу бўлдики, Москва Қамбарота-1 ГЭСининг қурилиши учун 1,7 миллиард доллар кредитни фақат барча техник иқтисодий асослар тайёр бўлгачгина ажратишга тайёр бўлади. Бундан ташқари, яна бир шарт текширув ўтказишдан иборат. Бу шу нарсани кўрсатяптики, экспертизалар ўтказилмасидан туриб, Москва бу ГЭСлар қурилишида фаол иштирок этиши, молиявий, моддий томондан иштирок этиши даргумон.

Агар шу томондан фикрласак, бу нарсани ўзбек томонини қўллаб қувватлаш тарзида талқин қилиш мумкин.
XS
SM
MD
LG