Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 05:50

Қизилағашдаги сув тошқинида ўлганлар сони 37 га етди


Қизилағаш қишлоғи аҳолиси сел оқибатида уйсиз қолди.
Қизилағаш қишлоғи аҳолиси сел оқибатида уйсиз қолди.

12 март куни Олмаота вилоятидаги сув омборларидан бирида муз кўчиши оқибатида содир бўлган селда ҳалок бўлганлар сонининг 37 кишиҳа етгани эълон қилинди. Сел оқибатида минглаб аҳоли уйсиз қолди, ўнлаб одамлар бедарак йўқолди.

Мазкур нохуш ҳодиса Олмаота вилоятининг Ақсу туманида содир бўлди. Ушбу тумандаги Қизилағаш қишлоғида истиқомат қилувчи Асет сув тошқини бўлиш эҳтимолини эшитгач, баъзи одамлар уй-жойларини ташлаб қочишга муваффақ бўлганлари, қочишга улгурмаганлар эса сув остида қолганини айтади.

- Ўша куни кечки соат 10-10:30 ларда тўғон олдидан ҳоким қўнғироқ қилди ва авария юзага келгани, тўғонда сув тўлиб кетганини айтди. “Одамларга айт, тезроқ қочиб чиқсинлар уйдан” деди. Кимдир машинасида, кимдир эса пиёда қишлоқни тарк эта бошлади, дейди офат гувоҳи.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Олмаота департаменти хабарига кўра, авария кучли ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ошиб кетгани оқибатида юзага келган.

Нохуш ҳодиса оқибатида сув омбори тўғонига яқин жойлашган Қизилағаш қишлоғи сув остида қолди. Ҳозирда ушбу қишлоқнинг 37 нафар аҳолисининг ҳалок бўлгани, минглаб одамларнинг эса бошпанасиз қолгани айтилмоқда.

- Ушбу офатдан аввал Қизилғашда 465 уй бўлиб, унда 2240 одам яшар эди. Ҳозир 300 одам қўшни қишлоқларга кўчирилган бўлса, мингдан ошиғи Олмаота шаҳрига етказилган.

Ҳозир бизнинг мутахассислар ушбу қишлоқда яшаганларнинг фамилиясини тўплаб, қишлоқ аҳолисининг айнан қайси ерга кўчирилгани бўйича аниқ маълумот йиғмоқда, деди Озодлик мухбирига Олмаота вилояти ҳокимияти матбуот хизмати ходимаси Сағиниш Намозшомова.

Унга кўра, сув тошқини оқибатида бедарак йўқолганларни аниқлаш ишлари борасида нобуд бўлганлар сони янада ортиши мумкин.

- Ҳозир сув тошган қишлоқда қидирув ишлари давом этмоқда. Қутқарувчилар бедарак йўқолганлар сув остида қолган бўлиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда. Аммо 16 мартга қадар келиб тушган маълумотлар қурбонлар сонининг жами 37 кишини ташкил қилганини кўрсатди, дейди Сағиниш Намозшомова.

Айни пайтда Олмаота вилоятида юз берган тошқин оқибатида оила аъзоларидан айрилган қозоғистонликларга 500 минг танга, қарийб 3¸500 АҚШ доллари миқдорида ёрдам пули ажратилгани айтилмоқда.

Аммо мавзуни ёритиш давомида Олмаота вилояти Ақсу тумани Қизилағаш қишлоғида юзага келган йирик сув тошқини оқибатида вафот этганлар оилаларига ажратилган ёрдам пуллари зарар кўрганларнинг ҳаммасига ҳам етиб келмагани маълум бўлди.

- Ҳозир бизга ҳеч қандай ёрдам кўрсатилгани йўқ. Кеча овқат беришганди, бугун эса ҳеч нарса йўқ, дейди сув тошқини оқибатида зарар кўрган қозоғистонликлардан бири.

Айни пайтда қозоқ расмийлари фалокатдан зарар кўрганларга ёрдам бериш ишлари кенг кўламда олиб борилаётгани, президент Нурсултон Назарбоев эса сув тошқини оқибатида оила аъзосидан айрилганларга таъзия мактуби йўллаганини маълум қилдилар.
XS
SM
MD
LG