Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 02:58

Беларус мухолифати полиция рейдларини қоралади


Беларус мухолифати ва халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари мамлакатдаги мустақил ахборот воситалари идораларига полиция рейдлари уюштирилганини қоралади.

Сешанба кунги рейд пайтида полиция мухолифатга тегишли “97 Низом” вебсайти ҳамда “Народная воля” мустақил газетасининг компьютерларини мусодара қилди.

Фаолларга кўра, бу нашрларга алоқадор уч нафар журналистнинг уйларида ҳам тинтув ўтказилган.

Маркази Нью Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси вакили Нина Огнианова ташкилот полицяи ҳаракати юзасидан “таассуфда” экани ва мусодара этилган барча ускуналар қайтарилишига чақирди.

Мазкур ҳолат юзасидан на Беларус ички ишлар вазирлиги, на КГБси изоҳ берди.
XS
SM
MD
LG