Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:08

Тайланд собиқ бош вазири Тахсин Шинаватра Черногорияга қочиб келди


Черногория полицияси коррупцияда айбланаётган Тайланд собиқ бош вазири Тахсин Шинаватра Черногорияга қочиб келганини тасдиқлади. Полицияга кўра, Шинаватранинг Черногория паспорти бор.

Маълум бўлишича, собиқ бош вазир Черногорияга 13 март куни Дубайдан учиб келган.

Черногория расмийлари Шинаватра қандай қилиб мамлакат фуқаролигини олганини изоҳлагани йўқ.

Тахсин Шинаватра 2006 йилда ҳокимиятдан ағдарилган ва ўшандан бери қувғинда, асосан Дубайда яшаба келаётган эди. Тайланд расмийлари уни коррупцияда айбламоқда.

Чоршанба куни Бангкокда Шинаватранинг минглаб тарафдорлари жорий бош вазир Абҳисит Вежажжива уйи олдида норозилик намойиши ўтказди. Намойишчилар ўз қони билан тўлдирилган пластик идишларни амалдаги Бош вазир хонадонига улоқтириб, деворга қон сепдилар.
XS
SM
MD
LG