Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:58

Россияда юз минглаб маҳбус амнистия қилинади


Совет қўшинлари немис фашистлари устидан қозонган ғалабанинг 65 йиллиги муносабати билан ҳумрон Единая Россия партияси юз минглаб маҳбус амнистия қилинишини таклиф қилди.

Амнистия асосан балоғат ёшига етмаганлар, пенсионерлар, хомиладор аёллар, Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари, енгил жиноят содир этган, жаъми 330 минг маҳбусга тегишли бўлади.

Ҳозир Россиядаги маҳаллий қамоқхоналар ёки жазони ўташ муассасаларида 40 минг маҳбус бор.

Амнистия оғир жиноятлар ёки молиявий жиноятлар содир этган маҳбусларга таллуқли бўлмайди.

Единая Россия партиясининг Думадаги аъзоси Павел Крашенников Озодликка амнистия ҳақидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилиниши ва бошқа масалалар Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура мутахассислари билан Дума қўмитасида ишлаб чиқилиши кераклигини айтди.
XS
SM
MD
LG