Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:26

БМТ Бош котиби араб давлатларига мурожаат қилади


БМТ Бош котиби Бан Ки Мун араб давлатлари раҳбарларини АҚШ воситачилигида Исроил-Фаластин ўртасида билвосита тинчлик музокаралари бошлаш ташаббусини қўллаб-қувватлашга чақиришини айтди.

Яқинда Яқин Шарққа қилган сафари бўйича Хавфсизлик кенгашида ўтказилган брифингдан сўнг Бан Ки Мун журналистларга Ливиянинг Сирте шаҳрида шанба куни бошланадиган Араб Лигаси саммитида қатнашиш учун бугун Ливияга жўнаб кетишини айтди.

Исроил ва Фаластин ўртасида ишончни мустаҳкамлаш учун БМТ Бош котиби Исроилни Қуддус шаҳрининг шарқий қисмидаги босиб олинган фаластин ерларига яҳудийлар учун янги турар жой бинолари қуриш ишларини тўхтатишга чақирди.
XS
SM
MD
LG