Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:32

Адмирал Маллен Афғонистонга борди


НАТО расмийлари АҚШ қуролли кучлари Бирлашган штаби бошлиғи¸ адмирал Майк Малленнинг Афғонистонга борганини маълум қилди.

Кутилмаган ташрифдан мақсад Толибон ҳаракати жанггариларига қарши олиб борилаётган ҳарбий амалиётлар билан яқиндан танишишдан иборат.

НАТО матбуот вакили Тод Бресел адмирал Маллен Толибон жанггарилари сиқиб чиқарилган Ҳелманд вилоятининг Маржоҳ шаҳрига борганини айтиб бу ҳақда бошқа маълумот бермади.

АҚШ президенти Барак Обама якшанба куни Афғонистонга кутилмаган ташриф билан борган эди.
XS
SM
MD
LG