Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:14

Россиядан Германияга газ қувури ëтқизиш бошланди


Болтиқ денгизи орқали Россиянинг Виборг шаҳридан Ғарбий Европа бевосита газ экспорт қиладиган янги қувурлар ётқизила бошланди.

“Шимолий Оқим” лойиҳасини амалга ошириш ишлари бошланиши муносабати билан Виборг шаҳрида ўтказилган тантанали маросимда Россия президенти Дмитрий Медведев, Германия Канцлери Ангела Меркел, Нидерландия Бош вазири Ян Петер Балкенанде ва Европа иттифоқининг Энергетика масалалари бўйича мутасаддиси Гунтер Ўттингер қатнашди.

Қурилиш ишлари 2012 йилда тугаганидан сўнг Россия Европа иттифоқи давлатларига йилига 55 миллиард куб метр газ экспорт қилишни режалаган.
XS
SM
MD
LG