Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:45

Ўзбекистон Қирғизистонга гуманитар ёрдам юборди


Маълумотларга кўра, Ўзбекистон юборган гуманитар ёрдам Қирғизистоннинг жануби пойтахти Ўшга келтирилган.
Маълумотларга кўра, Ўзбекистон юборган гуманитар ёрдам Қирғизистоннинг жануби пойтахти Ўшга келтирилган.

Шу йилнинг 24 апрел куни Ўзбекистондан Қирғизистонга 11 вагонда озиқ-овқат, кийим-кечак, қурилиш материаллари ҳамда минерал ўғит ва ёқилғи маҳсулотларидан иборат инсонпарварлик ёрдами келди.

11 вагондан иборат инсонпарварлик ёрдами шанба куни Ўзбекистон Республикаси фавқулодда ҳолатлар вазири Турсунхон Худойберганов раҳбарлигида Ўш вилоятининг Қорасув туманидаги темир йўл бекатига олиб келинди.

- Қирғизистонда бўлаётган воқеалардан ҳаммамиз хабардормиз, шуларни эътиборга олиб, Қирғизистон халқига ёрдам тариқасида шуларни олиб келдик, деди Андижон темир йўл бошқармаси ходими Латифжон Азимов.

Қирғизистондаги Ўзбекистон элчихонаси маслаҳатчиси Рустам Назаровнинг айтишича, ушбу гуманитар ёрдам Ўзбекистон томонидан Қирғизистон қайғусига ҳамдардлик билдириш мақсадида юборилди:

- Биринчидан, яқин мамлакат, қўшни мамлакат, қардош мамлакат сифатида Ўзбекистон Республикаси халқидан ёрдамдир. Ёрдам кўрсатиш ташаббуси Ўзбекистон раҳбарияти, хусусан, Ўзбекистон Республикаси президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовга тегишли. Асосий мақсадимиз қардош халққа қийин пайтда гуманитар ёрдам орқали кўмак кўрсатишдир, деди Рустам Назаров.

Ўзбек расмийлари юборган инсонпарварлик ёрдами қирғизистонликлар томонидан миннатдорчилик билан қабул қилинди.

- Қардош халқлар доимо бир-бирига ёрдам бериб келган, асосан оғир вазиятларда. Бугунги ёрдам ҳам қардошларимизнинг: “Биз бир туғишганмиз, яқин элмиз”, деб бизга қилган муносабатидир. Шу сабабли мен бутун Ўзбекистон халқига, Ўзбекистон раҳбариятига янги ҳукуматимиз номидан, бутун халқимиз номидан катта миннатдорчилик билдираман, деди Ўш вилояти губернатори вазифасини бажарувчи Сўўранбай Жээнбеков.

24 апрел куни Қирғизистон муваққат ҳукумати раисаси Роза Ўтунбаева ҳам Ўзбекистон президенти Ислом Каримов номига ташаккур мактубини йўллади. Мактубда муваққат ҳукумат раҳбари гуманитар ёрдам учун Ўзбекистон раҳбарияти ва элига миннатдорчилик билдирган ҳамда бу қадам икки мамлакат ва икки қардош халқ ўртасидаги яхши қўшничилик алоқаларининг ёрқин кўриниши бўлиб ҳисобланишини қайд этган.
XS
SM
MD
LG