Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:53

Европалик депутатлар ўзбек расмийлари билан учрашади


Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева ЕИ вакилларининг қийноқлар қўллайдиган ўзбек мулозимлари билан учрашишини шармандалик эканини айтади.
Ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Мўътабар Тожибоева ЕИ вакилларининг қийноқлар қўллайдиган ўзбек мулозимлари билан учрашишини шармандалик эканини айтади.

5 май куни Европа парламенти мулозимлари Ўзбекистон ҳукумат вакиллари билан ëпиқ эшиклар ортида мулоқот олиб боради. Учрашув Европарламент инсон ҳуқуқлари мулоқоти доирасида ўтказилади.

Учрашувда иштирок қиладиган Ўзбекистон делегациясининг таркибини 4 май куни ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари фаоллари билан учрашган юқори мартабали Европа Иттифоқи мулозими очиқлади.

5 май кунги европарламентдаги учрашувда Ўзбекистон адлия вазири Муҳитдинов¸ Ўзбекистон миллий хавфсизлик ҳизмати раиси Рустам Иноятов¸ Ўзбекистон ички ишлар вазири Баҳодир Матлубов¸ Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари миллий марказий директори Акмал Саидов Ўзбекистоннинг ЕИдаги элчиси Ғуломов ва бошқа мулозимлар иштирок қилади.

Ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари фаоли Мўътабар Тожибоевага кўра, делегация таркибида Фарғона вилоятининг собиқ прокурори Маъруф Усмонов ҳам бор.

4 май куни Европарламент мулозимлари билан учрашган Тожибоева 2006 йилги тергов давомида Усмоновнинг шахсан уни қийноққа солганлигини айтиб, “ЕИ вакилларининг қийноқлар қўллайдиган мулозим билан учрашиши шармандалик” эканини таъкидлади.

Сешанба куни Европарламент аъзолари билан учрашган ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазиятини абгор аҳволга солган асосий айбдорлар Европарламент мулозимлари билан инсон ҳуқуқларини муҳокама қилиши мантиққа зид эканлигини айтишди.

Озодликка маълум бўлишича¸ ЕИ ва Ўзбекистон мулозимлари учрашуви пайтида Австралиядан уйига қайтган пайтда 10 йилга қамалган Дилором Абдуқодирова масаласи ва қамоқда қолаëтган 21 виждон тутқуни тақдири муҳокама қилинади.

Бу учрашувдан олдин Брюсселдаги Европа парламенти биносида “Андижон фожеасидан тўрт йил ўтиб” деган мавзуда давра столи бўлиб ўтган эди.

Давра столини бўхронларни ўрганиш гуруҳи вакили Андре Шторлайн олиб борди.

Европарламентнинг инсон ҳуқуқлари қўмитаси вакиласи Ҳейди Xаталиa (Heidi Hautala) муҳокамани бошлаб берар экан, Ўзбекистонда Андижон воқеаларидан 5 йил, ўтиб инсон ҳуқуқлари аҳволи ўта аянч аҳволда эканини факт ўлароқ қайд қилди.

Европараламент мулозимаси Ўзбекистон қамоқхоналарида қолаëтган 13 нафар сиëсий маҳбуснинг дарҳол озод қилинишини талаб қилди.

Мавзуни Европарламентнинг инсон ҳуқуқлари қўмитаси аъзоси Никола Раналди давом эттирар экан, ўзининг бир турист қиëфасида Ўзбекистонга ташрифи чоғида кўрганларини гапирди.

- Мен билан суҳбатлашган Андижон воқеаларида юзлаб одамлар ҳукумат тарафидан ўлдирилганини даҳшат билан ҳикоя қилишди, деди Никола Раналди.

Ана шундан кейин журналист Моника Уитлок суратга олган Андижон ҳикоялари филми намойиш қилинди.

- Андижон жабрдийдалари ҳақиқат талаб қилади, деди филмдан кейин сўз олган собиқ маҳбуса ва инсон ҳуқуқлари фаоли Мўътабар Тожибоева.

Ўз нутқи давомида Тожибоева Андижон воқеалридан кейинги оммавий қамоққа олишлар ҳақидаги ҳужжатларни очиқлади.

Андижон воқеалари пайтида Андижон вилоят касалхонасида ишлаган врачнинг хотиралари акс этган видеолавҳа намойиш қилинди. Видеолавҳа давомида врач қийноқлар оқибатида чала ўлик ҳолда касалхонага келтирилган жасадлар тафсилотини очиқлади.

Андижон воқеалари бошланган 13 май куни Андижон турмасида ўтирган ва исëнчилар тарафидан озод қилинган тадбиркор Бахтиëр Мухторов сўзи тингланди.

Бахтиëр Мухторов ҳукумат ўқига учган 87 кишининг аниқ исм-шарифини Европарламентга тақдим қилди.

Давра столининг тушликдан сўнгги йиғилишида Европа иттифоқининг Андижон воқеаларидан кейин Ўзбекистон ҳукумати билан олиб борган мулоқотига бағишланди.

Бу юзадан сўзга чиққан халқаро бўҳронларни ўрганиш гуруҳи раҳбари Алан Делетроз Европа Иттифоқининг Ўзбекистонга нисбатан олиб борган сиëсатини танқид қилди.
XS
SM
MD
LG