Интерпол халқаро полицияси Қирғизистоннинг ҳокимиятдан ағдарилган президенти Қурманбек Бакиевнинг кенжа ўғли Максим Бакиевни ҳибсга олиш ҳақидаги ордерни эълон қилди. Максим Бакиев қаллобликда айбланмоқда.
Интерполнинг веб-саҳифасида эълон қилинган ордерда Қирғизистон тараққиёти агентлигиинг собиқ раҳбари Максим Бакиевнинг фото сурати ҳам бор.
Бош прокуратура унга нисбатан жиноий иш 4 май куни қўзғатилганини маълум қилди.
Қирғизистон Миллий хавсизлик хизмати раиси вазифасини бажариб турган Кенешбек Дуишбаевга кўра, Максим Бакиев Болтиқ давлатларининг бирида яшириниб юрибди.
Интерпол веб-саҳифасида шунингдек, Қирғизистон давлат гвардияси раисининг собиқ ўринбосари Нурлан Темирбоевни ҳибсга олиш ордери ҳам эълон қилинди.