Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 04:01

Мексика Кўрфазига оқиб чиқаётган нефтни ёпиш учун қопқоқ ясалди


Мексика Кўрфазида порталшдан зарар кўрган қувурдан оқиб чиқаётган нефтни ёпиш учун ясалган улкан қурилма воқеа жойига олиб келинди.

Гумбаз шаклидаги қурилма баландлиги тўрт қаватлик уйга тенг бўлиб, денгиз остида нефт оқиб чиқаётган жойни ёпиши керак бўлади.

Бу қопқоқ денгиз сатҳидан бир ярим минг километр пастроққа туширилади ва сизиб чиқаётган нефт унинг ичига тўпланиб, танкерга ортилади.

Ўтган ойда Британияинг ВР ширкатига тегишли платформа порталаганидан бери денгизга тушаётган нефт доғи кенгайиб бормоқда ва АҚШнинг Луизина штати атроф муҳити ва балиқчилик соҳасига таҳдид солмоқда.
XS
SM
MD
LG