Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:13

АҚШ элчихонаси қочқинларга ëрдам берилишини билдирди


- Америка Қўшма Штатлари Қирғизистон жанубидаги шафқатсизликлардан чуқур ташвишга тушди.

Биз Ўзбекистон ҳукумати ва халқига бошпана топишга уринган қочоқларни Фарғона водийсида жойлаштиргани учун миннатдорлик изҳор этамиз ҳамда бундай саъй-ҳаракатларни амалга оширишда БМТ ва бошқа ташкилотлар доирасида кўмак беришга тайёрмиз, дейилади Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси 15 июн куни эълон қилган баёнотда.

Ундан олдин Давлат департаменти вакили Филип Кроули АҚШ Қирғизистондаги вазиятни яқиндан кузатаётгани ва Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Қирғизистон муваққат ҳукумати ҳамда айрим қўшни давлатлар расмийлари билан телефон орқали мулоқотда Қирғизистон жанубидаги вазиятни муҳокама қилганини айтди.

- Биз Қирғизистон муваққат ҳукумати, шунингдек, БМТ, Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ҳамда Россия Федерацияси билан мулоқотдамиз. Биз давом этаётган зўравонликларга мувофиқлашган жавоб қайтариш масаласини муҳокама қиляпмиз¸ деди Филип Кроули.
XS
SM
MD
LG